Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Дори воситалари таъминотини ташкил этишнинг асосий



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
2.2. Дори воситалари таъминотини ташкил этишнинг асосий 
қоидалари: ЖССТ тавсиялари. 
Дори-дармон 
воситалари 
билан 
таъминлаш 
бўйича 
ЖССТ 
стратегиясининг бошланғич нуқтаси 1975 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилотининг 28-йиғилиши бўлиб, у ЖССТга аъзо давлатларга қуйидаги 
вазифаларни бажаришда ёрдам беришга чақирди: 
- миллий соғлиқни сақлаш тизими учун устувор вазифа бўлган асосий 
(ҳаётий маҳим) дори-дармонлар рўйхатини аниқлаш; 
- миллий дори сиёсатини ишлаб чиқиш; 


53 
- аҳолини юқори сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш; 
- дори воситалари таъминоти ва улардан фойдаланишнинг турли 
жиҳатлари бўйича мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлаш. 
1977 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари 
томонидан асосий дориларнинг биринчи тахминий рўйхати тайёрланди.
1978 йилда Олмаота шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон Соғлиқни 
Сақлаш конференциясида асосий дори воситалари билан таъминлаш 
бирламчи тиббий-санитар ёрдам таркибига киритилди.
1988 йилда ЖССТнинг Миллий дори сиёсати бўйича мутахассислар 
қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Миллий дори сиёсатини ишлаб чиқиш 
бўйича қўлланма” аъзо давлатлар учун эълон қилинди. 2001 йилда ушбу 
қўлланманинг иккинчи кенгайтирилган ва янгиланган нашри пайдо бўлди 
(Howtodevelop, 1988). 
ЖССТтаъкидлашича, миллий дори сиёсатини ишлаб чиқиш муҳим 
ҳукумат ҳужжатидир ва дори воситалари билан таъминлаш муаммоларини 
ҳал қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Бу, айниқса, дори 
воситаларининг етишмаслиги, уларнинг паст сифати ва самарасиз 
қўлланилиши ҳамда ушбу соҳага йўналтириладиган ресурсларнинг 
чекланганлигикаби ҳолатларга дуч келадиган ривожланаётган мамлакатлар 
учун долзарбдир. 
Миллий дори сиёсати (шунингдек, стратегия ёки дастур деб аталиши 
мумкин), расмий ҳукумат баённомаси (декларацияси)ҳисобланади.У дори 
воситалари билан таъминлаш соҳасида қарама-қаршиликларни бартараф 
этишга,мавжуд муаммоларни тизимлиҳал этишга қаратилган давлат 
мақсадларини белгилаб беришга ҳамда уларнинг ўрта ва узоқ муддатли 
истиқболдаги устуворликларинианиқлашга ёрдам беради. 
Шуниси диққатга сазоворки, Миллий дори сиёсати доирасида давлат ўз 
масъулияти доирасини ва фармацевтика саноатининг хусусий сектори билан 
ҳамкорлик қилиш чегараларини белгилайди.Бу соғлиқни сақлаш соҳасидаги 


54 
сиёсатнинг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, у билан тўла мувофиқ бўлиши 
керак. 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тақдимотларига мувофиқ, 
миллий дори сиёсати дори воситаларини етказиб бериш соҳасидаги 
адолатлилик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиб, учта асосий 
вазифани ҳал қилади: 
- барча аҳоли учун асосий дориларнинг ҳаммабоплиги ва уларнинг 
мавжудлиги; 
- қўлланиладиган барча дориларнинг сифати, хавфсизлиги ва 
самарадорлиги; 
- терапевтик таъсир ва харажатларни тежашга эришиш учунсоғлиқни 
сақлаш мутахассислари ва жамоатчилик томонидан дори воситаларини 
оқилона истеъмол қилиш. 
Ҳар бир мамлакат миллий дори сиёсатининг мақсадлари ва вазифалари 
давлатнинг иқтисодий ривожланиши, мавжуд ресурслари, маданий 
хусусиятлари, сиёсий тизими ва ҳукумат мақсадларидан келиб чиққан ҳолда 
аниқ белгиланиши керак. Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, мамлакат 
иқтисодиётини ривожлантириш, биринчи навбатда, импорт ўрнини босиш ва 
маҳаллийдори воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан 
боғлиқ бўлган вазифалар ҳам дори сиёсатининг элементларидан бири 
бўлиши мумкин. 
“Асосий дори воситалари” концепцияси Миллий дори сиёсатини ишлаб 
чиқишда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у соғлиқни сақлаш соҳасидаги 
устувор йўналишларни аниқлаш, жумладанкам ҳаражатлар ва кам сондаги 
дори препаратларидан фойдаланган ҳолда даволанишнинг кутилган 
натижаларига эришиш имконини беради. 
Концепциянинг моҳияти далилларга асосланган клиник маълумотлар 
асосида синчиклаб танланган ва чекланган сондаги дори воситалари 
рўйхатини биринчи ўринда ишлатишдир. Бу мамлакат миқёсида дори 
воситаларидан оқилона фойдаланиш ва қўллаш, аҳолини дори-дармонлар 


55 
билан таъминланганлик даражасини ошириш, тиббий ёрдам сифатини 
ошириш ва дори воситалари билан таъминлаш ҳаражатлари самарадорлигини 
кўтариш имконини беради. 
Қўлланиладиган дори воситалари миқдорининг камайиши билан 
уларнинг сифатини назорат қилиш осонлашади, таъминот яхшиланади ва 
тарқатиш занжири шаффофлиги ошади ва сотиш ҳажмини ошиши ҳисобига 
нархлар пасаяди.
Тиббий мутахассислар ва жамоатчиликка дори воситаларини истеъмол 
қилиш хавфсизлигини самарали назорат қилиш ва уларнинг ўзаро таъсирини 
назорат қилиш имконияти пайдо бўлади.Шунингдек, энг муҳим дори 
воситалари тўғрисида маълумотларнингишончлилиги ва ҳаммабоплигини 
ошириш имконияти пайдо бўлади. 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таърифига кўра, асосий дори 
воситалари (essential medicines) қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
- аҳолининг соғлиқни сақлашга бўлган устувор эҳтиёжларини 
қондириши; 
- мамлакатдаги касалликларнинг тарқалишини, дори воситаларининг 
самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқловчи амалий маълумотларни ва 
қиёсий иқтисодий самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда танланиши; 
- соғлиқни сақлаш тизимининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, 
доимий равишда,етарли миқдорда, етарли сифатда, тегишли доза шакллари 
ва дозаларида, керакли маълумотлар билан биргаликда бўлиши ва ҳам якка 
шахслар, ҳам бутун жамият учун мақбул нархларда тақдим этилиши керак. 
ЖССТ томонидан талқин қилинган асосий дори воситалари тушунчаси 
эгилувчан ва турли вазиятларга осонгина мослаша оладиган бўлиб, қайси 
дори воситаларини миллий даражада устун қўйиш бўйича қарор қабул қилиш 
ҳар бир давлатнинг иҳтиёридадир. 
Асосий 
дори 
воситаларирўйхатидан 
фойдаланиш 
кўлами 
қуйидагилардан иборат: 


56 
-
дори воситаларига эҳтиёжларни индивидуал тиббий муассасалар,аҳоли 
гуруҳлари ва беморлар тоифалари, миллий соғлиқни сақлаш тизими 
даражасларида таҳлил қилиш; 
-
дори воситаларини харид қилиш ва тарқатишни оқилона тартибга 
солиш; 
-
дори воситалари мавжудлиги ва нархларини меъёрлаштириш ва 
мониторинги; 
-
дори воситаларини етказиб бериш бўйича дастурларни, шу жумладан 
тиббий суғуртани режалаштиришни амалга ошириш; 
-
соғлиқни сақлаш ходимлари дори воситаларидан оқилона фойдаланишга 
ўргатиш; 
-
маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан зарур препаратларни 
ишлаб чиқаришни рағбатлантириш; 
-
гуманитар ёрдам кўрсатишда дори воситалари рўйхатини тузиш; 
ва бошқа мақсадлар. 
ЖССТ Асосий дори воситаларининг намунавий рўйхати (WHO Modal 
List of Essential Medicines) ҳар икки йилда қайта кўриб чиқилади ва аъзо 
давлатларнинг миллий рўйхатларини тузиш учун бошланғич нуқта бўлиб 
хизмат қилади.
1977 йилда тузилган биринчи рўйхат 208 препаратни ўз ичига олган. 
Ҳозирги кунда унинг таркибига дунё миқёсида хавфли касалликлар (безгак, 
ОИВ / ОИТС, сил касаллиги, репродуктив касаллик касалликлари, сурункали 
касалликлар - онкологик, диабет ва бошқалар)нидаволаш учун 340 та дори 
воситаларикиритилган. 
Намунавий рўйхатга қўшимча равишда, ЖССТ 2002 йилдан бери 
ЖССТнинг намунавий формулярини (WHO Model Formulary) эълон қилади 
ва унда асосий дори воситалари бўйича зарур бўлган ишончли маълумотлар 
мавжуд. Формулярдаҳар бир дори препарати учун кўрсатмалар, қўллаш 
усули ва дозалари, ножўя таъсири, қарши кўрсатмалар ва огоҳлантиришлар 
ҳақида маълумот мавжуд. Бундан ташқари, формулярда касалликнинг 


57 
оғирлик даражаси ва табиатига қараб дори воситасини танлаш бўйича 
тавсиялар ҳам мавжуд. 
Ҳозирги кунда ЖССТнинг асосий дорилар рўйхати асосий қисм 
(CoreList) ва қўшимча қисмларга (ComplementaryList)бўлинган. Бундан 
ташқари, болалар учун дори воситаларининг алоҳида рўйхати мавжуд бўлиб, 
улар ҳам ўз навбатида иккига бўлинади.
Асосий қисмга соғлиқни сақлаш тизимининг асосий эҳтиёжларини 
қондириш учун зарур бўлган самарали ва хавфсиз дорилар киритилган. 
Қўшимча қисмда диагностика ва мониторинг учун махсус жиҳозлардан ва 
махсус ўқитилган ходимларни жалб қилишни талаб қиладиган 
ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган препаратлар 
киритлган. Қўшимча қисмда шунингдек, иқтисодий самарадорлик 
таҳлиллари натижаларига кўра нисбатан юқори нархларда ва нисбатан суст 
кўрсаткичларга эга дори воситалари мавжуд. 
Асосий дори воситаларининг миллий рўйхатини тузиш: мамлакатдаги 
касалликларнинг тузилишига, тиббий ёрдамнинг ривожланиш даражасига, 
мутахассисларни 
тайёргарлик 
даражасига 
ва 
соғлиқни 
сақлашни 
молиялаштиришга боғлиқ. ЖССТ асосий дори воситалари бўйича доимий 
ҳайъат тузишни, дори воситаларини миллий рўйхатларга киритиш учун 
шаффоф стандартлаштирилган танлаш тартибларини ишлаб чиқишни, 
рўйхатларни ишлаб чиқилган клиник протоколлар билан боғлашни таклиф 
қилади. 
Миллий рўйхатларга киритиш жараёни илмий маълумотларга 
асосланган бўлиши керак. Танловнинг асосий мезонлари:самарадорлиги ва 
хавфсизлиги бўйича клиник тадқиқотлар маълумотлари, турли хил клиник 
ҳолатларда фойдаланиш имкониятлари, зарур биологик киришимлилик 
(биодоступность)нитаъминлайдиган доза шаклида мавжудлиги, кутилаган 
шароитларда сақлаш ва қўллашда барқарорлиги, даволашнинг умумий 
қиймати. Дори воситаларини танлаб олиш далилларга асосланган тиббиёт ва 


58 
қиёсий фармакоиқтисодий тадқиқотлар талабларини инобатга олган ҳолда 
амалга оширилади. 
ЖССТ тавсияларига кўра, асосий дориларнинг дозалаш шакллари 
битта фаол моддани ўз ичига олиши керак. Монопрепаратларнинг 
биргаликда ишлатилишига нисбатан терапевтик таъсири, хавфсизлиги, дори 
воситаси таъсирига турғунлик ривожланишига тўсқинлик қилиши, 
беморларнинг дори воситалари қабул қилиш режимига риоя этиши каби 
кўрсаткичлар бўйича афзаллиги исботланганда бир неча фаол моддалардан 
иборат комбинациядаги дори воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлади. 
ЖССТ таъкидлашича, асосий дори воситаларини муваффақиятли 
ишлатиш шарти улар муомаласининг барча босқичларида сифатини 
таъминлашдир. Барча препаратлар яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) 
шароитида ишлаб чиқарилиши шарт. Ножўя таъсирларни аниқлаш, баҳолаш 
ва олдини олиш мақсадида препаратларни қўллаш бўйича фармацевтик 
назорат амалга оширилиши керак. Дори воситаларидан оқилона фойдаланиш 
бўйича мутахассислар касбий фаолияти давомида доимий равишда 
ўқитилиши керак. Бунинг учун давлат, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, олий 
таълим муассасалари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро алоқаси муҳим 
ўрин тутади. 
Дастлаб, асосий дори воситаларининг миллий рўйхатлари биринчи 
навбатда соғлиқни сақлаш ресурсларини тежаш воситаси эди. Ҳозирги 
вақтда дори воситаларини оқилона танлаш ва қўллаш вазифаси биринчи 
ўринга чиқди. У харажатларни оптималлаштиради, исботланмаган клиник 
самарадорликка эга, қўллаш хавфсизлиги паст ва ноаниқ таъсир механизмига 
эга бўлган дори воситаларини истеъмол қилишни камайтиради. Ҳозирги 
вақтда ЖССТаъзо мамлакатларининг 80% дан ортиғи миллий рўйхатларга 
эга. Мазкур рўйхат Ўзбекистон Республикасида “Асосий дори воситалари 
рўйхати” деб номланади. 
ЖССТ маълумотларига кўра, миллий дори сиёсатининг таркибий 
қисмларига (асосий дори воситаларини танлашдан ташқари) дори воситалари 


59 
нархининг мақбуллиги, улар таъминотини молиялаштириш, харид қилиш ва 
таъминот тизимлари, сифатни тартибга солиш ва таъминлаш, тадқиқотлар 
ўтказиш, кадрлар ресурслари, миллий дори сиёсатига риоя қилишни баҳолаш 
ва мониторинг қилиш киради.Шу билан бирга, миллий дори сиёсатининг 
турли элементлари мақсадларга эришишда турлича иштирок этади (1.1-
жадвал). 
2.1-жадвал 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish