62
Янгилик содир бўлган воқеанинг энг муҳим жиҳатига эътибор қаратиш асосига
қурилади. Янгиликларни таҳлил қилиш асносида медиалар муайян шахс ва
гуруҳларнинг ижобий ёки
салбий имижини яратганига, аниқ бир жиҳатга эътибор
қаратган ҳолда бошқасини беэътибор қолдирганига, ёхуд очиқ мулоқотда фақат
айрим манфаатдор томонларга иштирок этиш имконини берганига гувоҳ бўлиш
мумкин.
Янгиликларни таҳлил қилиш жараёнида ҳаракатдаги турли томонлар (алоҳида
шахслар, гуруҳлар, компаниялар ва бошқ.) қандай акс эттирилганини баҳолашимиз
мумкин. Масалан, Суриядаги ҳарбий низолар давомида мамлакат президенти Башар
Асад тимсоли баъзи мамлакатлар ОАВда фақат салбий жиҳатдан, бошқа давлатлар
ОАВда эса аксинча, ижобий тасвирланганини кузатамиз.
Муайян бир томон учун
қанча вақт, диққат (макон) ажратилгани ва у қанча кўп тилга ўгирилишини ҳам
қиёслаш мумкин. Сифатни баҳолашда эса аниқ мавзулар ва инсонлар ҳақида
(сўзларнинг танланиши, камеранинг бурилиши ва ҳ.к.) сўз юритиш мумкин.
Масалан, Россия ОАВда Марказий Осиё давлатларидан (уларнинг тилида
гастарбайтер сифатида) борганлар мамлакат барқарорлигига энг асосий хавфлардан
бири сифатида талқин этилади. Бундай гастарбайтерлар ҳақидаги лавҳани
томоша
қилиб, қуйидаги саволларга жавоб бериш зарур:
– Нима сабабдан айнан ушбу масала янгилик мавзусига айланди?
– У қайси нуқтаи назардан баён этилган?
– Янгиликда нима хусусида сукут сақланган?
– Ушбу воқеанинг ёритилиши кимга фойдали? Кимнинг овозига қулоқ
солинган, ким эса эътиборсиз қолдирилган? Кимнинг нуқтаи назари марказий бўлиб
қолган?
– Янгиликда инсонларга қандай роллар ажратилган?
– Муайян бир билим мавжуд ҳолат сифатида тақдим этилганми?
– Манбаларнинг қайси турларидан ва қандай фойдаланилган? Қандай қўшимча
манбалардан фойдаланиш мумкин эди?
– Манбалар танлови баён этилган нуқтаи назарга қандай таъсир кўрсатган?
– Сўнгги сўзни ким айтди – янгилик қандай якунланган?
– Сўз танлашига кўра журналист нуқтаи назарини аниқлаш мумкинми?
Босма нашрда чоп этилган янгиликни ҳам таҳлил қилиш мумкин. Бунда
сарлавҳа, расмлар ва уларга тагсўзларда нимага ишора қилинганига эътибор
қаратиш зарур.
Шунингдек, янгиликда қандай журналист услубларини кўриш
мумкинлигига ҳам эътибор қаратиш зарур, яъни: воқеанинг моҳияти тўлиқ очиб
берилганми? Вазият қандай тақдим этилган: хато, баҳс, кулгили ҳолат тарзидами
ёки муаммонинг ечими шаклидами?
Машқ
.
“Евроньюс”,
“Ўзбекистон”,
“Россия”
телеканалларининг
янгиликлар
дастурини таҳлил қилинг. Ушбу каналлар янгиликларини шу куни уларнинг веб-
сайтига жойлаштирилган янгиликлар билан таққосланг. Талқин ва контекстда
қандай ўхшашлик ва фарқларни кўрдингиз? Фарқлар тўғрисида мулоҳаза юритинг.
Манбаларнинг қайси бири нисбатан холис ахборот берган?
Do'stlaringiz bilan baham: