“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
қурилмаларида, шунингдек, мижозларига мурожаат қилишда
учун зарур
кенгайатирилган ўқиш материалларини ўз ичига олади [7].
Бугунги кунда Ўзбекистон туризм индустриясининг ривожланишида
ижтимоий медиа тармоқларининг ўрни йилдан йилга ошиб бормоқда. Қулай
туристик ахборот муҳитини яратиш мамлакатда туризмни стратегик ривож-
лантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади[8]. Туристик
масканларни таклиф килувчи веб саҳифаларнинг сифатини баҳолаш ва улар-
ни узлуксиз такомиллаштириб бориш орқали Ўзбекистонда ички ва халқаро
туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда
фаолият курсатаётган туроператор ва турагентлар ўз туристик пакетларининг
маълум қисмини ўзлари яратган туристик веб саҳифалар ва ижтимоий
тармоқлар орқали таклиф килишга ҳамда сотишга эришмоқдалар [9].
Мамлакатимизнинг Оролбўйи минтақаси туризмини ривожланишида
ижтимоий медиа технологияларидан фойдаланиш бўйича баъзи тадқиқот
ишлари амалга оширилган.
Жумладан, Хоразм вилояти туризм ва
меҳмонхона индустрияси ривожланишида илғор ахборот-коммуникация
технологиялари ўрни ва роли таҳлил қилинган[10]. Хоразм вилоятида
яратилаётгн туристик маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишда, нафақат
газета, журналлар, телевидение, йирик халқаро
ярмаркаларда иштирок
қилиш, балки балки интернет тармоқларидан самарали фойдаланиш асослаб
берилган [11].
Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган туристик ташкилотларни WEB
саҳифалари мавжудлиги ҳамда Facebook, Trip Advisor, Booking.com
ижтимоий тармоқларда фаоллиги таҳлил қилинган ва такомиллаштириш
бўйича тавсиялар берилган[12]. Оролбўйи минтақасида экологик туризм
маҳсулотларини миллий ва халқаро бозорларда реклама қилишда ижтимоий
медиа тармоқларидан самарали фойдаланиш устувор йўналишлардан бири
ҳисобланади [13]. Шунингдек, пандемия шароитида Оролбўйи минтақасида
рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, туристик маҳсулотларни
реализация қилиш, шунингдек,
турфирмаларни Facebook, Instagram каби
ижтимоий тармоқларда фаол бўлиши туризм соҳасини ривожлантиришнинг
кучли томонлари сифатида талқин қилинади [14].
Бутун Ўзбекистон туризм индустриясида бўлгани каби, Оролбўйи
минтақасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятлари
туризмини стратегик ривожланишида ижтимоий медиа тармоқларининг ўрни
муҳим аҳамият касб этади ва бу борада илмий асосланган тадқиқотларни
олиб боришни муҳим зарурият ҳисобланади.
Тадқиқот ишида энг авваломбор, Оролбўйи минтақасида туризмини
стратегик ривожлантиришда ижтимоий медиа тармоқларидан
фойдаланиши
билан боғлиқ тадқиқотларни амалга оширишдан олдин, туризм фаолияти
(Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг туристик
дестинациялари)дан манфаатдор бўлган томонларни ажратиб олдик. Соҳа
мутахассисларининг фикрларини инобатга олиб, туризмдан манфаатдор
томонларни олтита гуруҳга ажратдик:
давлат сектори, хусусий сектор