“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, август, 2021 йил. ISSN: 2181-1016
фойдаланишга сабаб бўлган омиллари тўғрисида фикрлар ҳам ўрганилди. 2-
расмда интервью давомида олинган турли ҳил жавобларни кўриш мумкин.
Тадқиқотимиз давомида берилган саволларга олинган жавоблар асосан
контент таҳлил қилишга қаратилди. Экпертларнинг аксарият қисми туристик
йўналиш (дестинациялар)нинг расмий профилини бўлишадиган контент тури
видео эканлигини билдиришди.
Шунингдек, улар ҳар бир контент тури ҳар
бир ижтимоий медиа платформасига мослашиши лозим эканлигини
таъкидладилар.
Facebook, Instagramm экспертлар томонидан туристик дестинацияни
тарғиб қилишда энг мақбул ва самарали бўлган ижтимоий медиа
платформаларидан бири деб топилди. Шунингдек,
олимларнинг фикрича
мавжуд хизматлар тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, кенг жамоатчилик
билан ўзаро алоқаларни соддалаштириш ва ривожлантириш, Twitter
ижтимоий медиа платформасидан фойдаланиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Давлат сектори мутахассислари хабарнинг муносабатига мувофиқ
фойдаланиш учун энг самарали контент турлари тўғрисида ўзларининг
фикрларини билдириб ўтдилар. Ундан ташқари, таъсирли муносабат ҳар бир
туристик йўналишни (дестинация)ни тарғиб қилишнинг энг мақбул усули
эканлиги таъкидлаганлар. Шунингдек, хусусий
сектор экпертларининг
шарҳлари янада ҳал қилувчи рол ўйнади. Уларнинг қарашлари бошқалардан
фарқ қилиб, контентда асосан тажрибаларни ҳикоя қилиш услубини,
жумладан, ҳиссиётлар ва кечинмалар, масалан, бахт, ҳаяжон ҳамда жасур
каби сўзларни қўллаш орқали яхшилаш лозимлигини билдирдилар.
Ундан ташқари экспертлар расмий ва махсус сайёҳлик блогларидан
маълумотларни туристик йўналиш(дестинация)ларнинг
расмий профиллари
орқали алмашиш муҳимлиги тўғрисида тавсия бердилар. Энг муҳими шуки
олимлар ва давлат сектори экспертларининг фикрига кўра, туристлар
ўзларининг сайёҳат режаларини тузишда ҳар бир туристик йўналиш
(дестинация) тўғрисида етарлича фойдали ахборотлар бўлса, блоглар
ишончлиликни оширишда катта ёрдам беради.
Хусусий ва давлат сектор экспертларининг фикрларини бир-бирига мос
тушадиган жиҳатлари
шундан иборатки, Оролбўйи минтақаси туристик
йўналиш (дестинация)ларни ижтимоий тармоқлардаги профиллари ва
уларнинг аудиторияси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик уларнинг кўриниши учун
муҳим аҳамият касб этади. Ниҳоят, барча сўровда иштирок қилган
экспертлар, туристик йўналиш (дестинация)лар ижтимоий медиадан
туристик контентни тарқатиш учун ахборот
канали сифатида фойдаланиш
муҳимлигини билдирдилар.
Тадқиқотларимиз давомида, юқоридаги экспертлар билан ўтказилган
интервью натижалари ҳамда ўз кузатишларимиз ҳисобга олиб, ижтимоий
медиа тармоқлари фойдаланган ҳолда, Оролбўйи минтақасининг туристик
имиджини шакллантириш стратегиясини таклиф қилдик (3-жадвал).
3-жадвал