13-МАВЗУ. АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА АГРОБИЗНЕС
1. Аграр муносабатларнинг хусусиятларини нима белгилаб беради?
а) ернинг асосий меҳнат воситаси ва предмети ҳисобланиши;
b) иқтисодий қонунларнинг табиат қонунлар билан боғланиб кетиши;
c) ишлаб чиқариш вақти билан иш даври ўртасидаги фарқнинг нисбатан катталиги;
d) ишлаб чиқаришнинг мавсумий характерида бўлиши;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
2. Ер рентаси даражасини белгилаб берувчи асосий омилни аниқяанг?
а) ерга бўлган талаб;
b) шу ерда етиштириладиган маҳсулот баҳоси;
417
c) ернинг унумдорлиги;
d) қўлланиладиган бошқа ресурслар баҳоси;e) юқоридагиларнинг барчаси.
3. Ерларнинг иқтисодий унумдорлиги қандай йўллар билан оширилади?
а) ерларга минерал ва органик ўғитлар солиш;
b) ишлаб чиқариш жараёнларни механизациялаш;
c) ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш;
d) суғориш;
e) юқоридаги барча йўллар билан.
4. Қуйидагилардан қайси бири эрга бўлган мулкчилик ҳуқуқини тўлиқтаъминлайди?
а) ерга эгалик қилиш;
b) ердан фойдаланиш;
c) ишлаб чиқариш натижаларини тасарруф қилиш;
d) ўз мулкидаги эрни тасарруф қилиш;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
5. Ерни иқтисодий ресурсларнинг бошқа турлари (капитал, ишчи кучи, тадбиркорлик
лаёқати)дан фарқловчи асосий омил нима?
а) миқдорининг нисбатан чекланганлиги;
b) табиат маҳсули эканлиги;
c) миқдори доимийлиги (қайд қилинганлиги);
d) баҳога эга эмаслиги; e) юқоридагиларнинг барчаси.
6. Барча ерлар унумдорлиги жиҳатдан бир хил, уларда бир хил маҳсулот етиштирилади
ва фойдала-ниладигаи ерлар рақобатли бозорда ижарага олинади деб фараз қилинганда,
талабнинг қайси даражасида (Д
1
, Д
2
, Д
3
, Д
4
, Д
5
) ер рентаси миқдори "0"га тенг бўлади.
Рента С (Ер таклифи)
Ер миқдори
7. Ер таклифи доимий бўлганда қуйидаги омиллардан қайси бири унинг миқдорининг
ўзгаришига таъсир кўрсатмайди?
а) ер рентаси миқдорининг ўзгариши;
b) ерга бўлган талабнинг ўзгариши;
c) ижара ҳақининг ўзгариши;
d) ер баҳосининг ўзгариши;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
8. Ерга талаб ўзгармай қолганда қуйидагилардан қайси бири ер рентаси миқдорида
фарқлар бўлишига олиб келади?
а) ернинг унумдорлиги;
b) ернинг жойлашган ўрни (бозорларга, транспорт шахобчаларига, сув манбаларига ва
шу кабиларга узоқ ёки яқинлиги);
c) ердан фойдаланишининг муқобил вариантларининг мавжуд бўлиши;
d) табиий иқлим ва об-ҳаво шароити;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
9. Ер участкаларининг табиий унумдорлиги ва жойлашган жойидаги фарқлардан келиб
чиқадиган рента қандай ном билан аталади?
а) абсолют рента;
b) дифференциал рента I;
A
B
C
D
E
418
c) дифференциал рента II;
d) монопол рента;
e) юқоридаги барча ном билан.
10. Қуйидаги ер участкаларининг қайси бирида дифференциал рента ҳосил бўлмайди?
а) унумдорлиги жуда юқори;
b) унумдорлиги юқори;
c) унумдорлиги ўртача;
d) унумдорлиги паст;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
11. Ерлардан интенсив фойдаланиш яъни уларнинг иқтисодий унумдорлигини ошириш
натижасида вужудга келадиган рента қандай ном билан атадади?
а) абсолют рента;
b) дифференциал рента I;
c) дифференциал рента II;
d) монопол рента;
e) юқоридаги барча ном билан.
12. Ерга бўлган хусусий мулкчилик, уларнинг унумдорлигидаги фарқдардан катъий
назар ер эгаларига қандай рентани олиш имконини беради?
а) монопол рента;
b) дифференциал рента I;
c) дифференциал рента II;
d) абсолют рента;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
13. Ернинг табиий шароити ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (цитрус экинлар, чой ва
ҳ.к.) этиштириш имконини берганда қандай рента ҳосил бўлади?
а) абсолют рента;
b) дифференциал рента I;
c) дифференциал рента II;
d) монопол рента;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
14. Дифференциал рента қайси соҳаларда ҳосил бўлади?
а) қишлоқ хўжалигида;
b) қурилишда;
c) ундурма саноатда;
d) қазиб олувчи саноатда;
e) юқоридагиларнинг барчасида.
15. Қуйидагилардан қайси бири ижара ҳақи таркибига кирмайди?
а) ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента;
b) ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз;
c) ер участкаси ижарага берилгунга қадар қурилган бино ва иншоотлар амортизацияси;
d) маҳсулот етиштиришга қилинган жорий харажатлар;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
16. Рента (Р) нинг йиллик миқдори 150 минг сўм, ссуда фоизи нормаси (d). 25% бўлса,
шу ер участкалари баҳоси неча сўмни ташкил қилади?
а) 6,0 минг сўм;
b) 60,0 минг сўм;
c) 600,0 минг сўм;
d) 6000,0 минг сўм;
e) 60000,0 минг сўм.
17. Қуйидаги омиллардан қайси бири ер баҳосининг ўсишига олиб келади?
а) рента микдорининг ўсиши;
b) ссуда фоизи нормасининг пасайиши;
c) ноқишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ерга бўлган талабнинг ўсиши;
d) инфляциянинг кучайиши;
419
e) юқоридагиларнинг барчаси.
18. Йўл, транспорт хўжалиги, маҳсулотни сақлаш тизими, маданий-маиший хизмат
шахобча-лари агросаноат мажмуасининг қайси соҳасига киради?
а) I соҳа - қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берувчи саноат
тармоқлари;
b)II соҳа - қишлоқ хўжалиги;
c) III соҳа - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ва истеъмолчига етказиб
беришни таъминлайдиган тармоқлар;
d)IV соҳа - ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура;
e) юқоридаги барча соҳалар.
19. Агросаноат мажмуаси ташкил топишининг шарт-шароитларини нима ташкил
қилади?
а) ижтимоий меҳнат тақсимоти;
b) ихтисослашувнинг чуқурлашиши;
c) агросаноат интеграцияси;
d) ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ва марказлашиши;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
20. Агросаноат интеграцияси нима?
а) қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштириш, уни қайта ишлаш ва истеъмолчиларга
етказиб бериш билан шуғулланувчи иқтисодиёт тармоқлари мажмуаси;
b) ишлаб чиқаришнинг тўпланиши ва капиталнинг марказлашиши;
c) қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотини истеъмолчига етказиб
берувчи туташ тармоқлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг кучайиши ҳамда уларнинг
узвий бирикиб бориш жараёни;
d) ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашиши;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
21.Агросаноат интеграцияси қандай даражада содир бўлади?
а) мамлакат даражасида;
b) ҳудудлар кўламида;
c) вилоят ва туманлар даражасида;
d) корхоналар даражасида;
e) юқоридаги барча даражада.
22. Озиқ-овқат бўйича агросаноат кичик мажмуалари, қишлоқ хўжалигининг қайси
соҳаларига боғлиқ равишда ташкил топади?
а) сабазавотчилик;
b) дончилик;
c) пахтачилик;
d) мева ва узумчилик;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
23. Агробизнес тушунчасини тадбиркорликнинг қуйидаги турларидан қайси бири
тўлароқ ифодалайди?
а) қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорлик;
b) қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлаш ва истеъмолчига етказиб бериш билан
боғлиқ тадбиркорлик;
c) қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тармоқлардаги тадбиркорлик;
d) агросаноат мажмуасининг барча соҳа ва бўғинларидаги тадбиркорлик;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
24. Қуйидагилардан қайи бири агробизнеснинг асосий шакли ҳисобланади?
а) фермер хўжалиги;
b) деҳқон хўжалиги;
c) агрофирма;
d) агросаноат комбинатлар;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
420
25. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг қайси йўналиши тармоқда
рақобатчилик муносабатларини ривожлантиришга ёрдам беради.
а) ерга бўлган мулкчилик масаласини ҳал қилиш;
b) давлатнинг ерларнинг меморатив ҳолатини яхшилашга ёрдам кўрсатиши;
c) қишлоқда бошқарув тузулмаларини қайта ташкил қилиш;
d) хўжалик юритиш механизмини шакллантириши;
e) ишлаб чиқариш инфратузулмасини шакллантириш ва ривожлантириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |