22-МАВЗУ. ПУЛ-КРЕДИТ ТИЗИМИ. БАНКЛАР ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЁТДАГИ
РОЛИ
1. Пул тизимининг таркибига қуйидагилардан қайси бири киради?
а) миллий пул бирлиги;
b) қоғоз ва кредит пуллар ҳамда танга чақалар;
c) пул чиқариш тизими;
e) пул муомаласини тартибга солувчи давлат муассасалари;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
2. Қайси назария пулга махсус товар сифатида қарайди?
а) пулнинг металистик назарияси;
b) пулнинг номиналистик назарияси;
c) пулнинг миқдорий назарияси;
e) пулнинг меҳнат назарияси;
e) юқоридаги барча назариялар.
3. Нақд пул муомаласи нима билан таъминланади?
а) чеклар;
437
b) банк билетлари ва металл тангалар;
c) кредит карточкалари;
e) векселлар ва аккредитивлар;
e) тўлов талабномалари.
4.Қуйидагилардан қайси бири муомала учун кўпроқ пул миқдорини тақазо қилади?
а) пул бирлиги айланиш тезлигининг ортиши;
b) сотилиш лозим бўлган товарлар миқдорининг кўпайиши;
c) бартер айирбошлаш ҳиссасининг ортиши;
e) бир-бирини қоплайдиган тўловларнинг ортиши;
e) насияга сотиладиган товарлар миқдорининг ўсиши.
5. Иқтисодий циклининг қайси фазалари инфляцион жараён билан бирга боради?
а) инқироз;
b) депрессия;
c) жонланиш, юксалиш;
e) а) ва b) тўғри;
e)b) ва c) тўғри.
6. Истеъмолчилик товарларига нарх индекси 1999й.-113,6; 2000й.-118,8га тенг бўлса
инфляция суръати неча фоизни ташкил қилади?
а) 5,3 %;
6) 4,6 %;
c) 4,1 %;
e) 4,8 %;
e) 5,1 %.
7. Инфдяциядан аҳоли ва даромад олувчиларнинг кайси груҳи ютади?
а) жамғармага эга бўлганлар;
b) ўзгармас даромад олувчилар;
c) нафақа ҳисобига яшовчилар;
e) қайд қилинмаган даромад олувчилар;
e) қайд қилинган рента олувчи эр эгалари.
8. Иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини нима белгилаб беради?
а) номинал ЯММ ҳажми;
b) фоиз ставкаси;
c) реал ЯММ ҳажми;
d) а) ва b) тўғри;
e)b) ва c) тўғри.
9. Республикамизда нақд пул таклифини нима белгилаб беради?
а) М0 пул агрегати; b) М1 пул агрегати;
c) М2 пул агрегати; e) М3 пул агрегати;
e) барча пул агрегатлари.
10. Қуйидаги ҳоллардан қайси бирида пулнинг таклифи кўпаяди?
а) товар ва хизматларни давлат томонидан сотиб олиш ҳажми кўпайса;
b) Марказий банк аҳолидан давлат облигацияларини сотиб олса;
c) аҳоли хусусий компаниялар облигацияларини сотиб олса;
e) корпорация ўз акцияларини аҳолига соца;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
11. Товарлар ҳажмига нисбатан пул миқдорининг муомалада кўпайиши қандай
оқибатларга олиб келиши мумкин?
а) ишлаб чиқариш ҳажми ўсади, нарх-наво ўзгармайди;
b) ишлаб чиқариш ҳажми ўсади, нарх-наво пасаяди;
c) нарх-наво ўсади, ишлаб чиқариш ҳажми ўсмайди;
e) ишлаб чиқариш ва нарх-наво биргаликда мутаносиб ўсади;
e) юқоридаги барча холатларга олиб келади.
12. Пул таклиф ўсади-агарда:
а) давлат томонидан чиқарилган облигациялар қайта сотилса;
438
b) хусусий компаниялар аҳолига облигацияларни соца;
c) марказий банк аҳолидан давлат облигацияларини сотиб олса;
e) аҳоли хусусий компанияларнинг облигацияларини сотиб олса;
e) юқоридаги барча ҳолларда.
13. Аҳолининг қайси қатламига инфляция нисбатан кўпроқ зарар келтиради?
а) тадбиркорларга;
b) мулк эгаларига;
c) акция эгаларига;
d) иш бошқарувчиларга;
e) пенсионерларга.
14. Кутилмаган инфляциядан ким нисбатан энг кўп зарар кўради?
а) ишбай иш ҳақи олувчилар;
b) пул жамғармаларига эга бўлмаганлар;
c) қарздорлар;
d) камбағал ва қашшоқлар;
e) қарз берувчилар.
15. Инфляциянинг социал оқибатлари қандай белгиларда намоён бўлади?
а) миллий даромаднинг қайта тақсимланиши натижасида номинал иш ҳақининг
даражаси, баҳолар даражасидан орқада қола бошлайди;
b) жамғариш даражаси пасаяди;
c) ишсизлик кўпаяди;
d) солиқлар тушуми камаяди;
e) реал иш ҳақи даражаси ортади.
16. Пул бозорида мувозанатлик нимага боғлиқ?
а) муомалага чиқарилган пул миқдорига;
b) муомалага чиқарилган товарлар миқдорига;
c) товарларга бўлган талаб ва талиф нисбатига;
d) пулга бўлган талаб билан таклиф ўртасидаги нисбатга;
e) молия бозорининг ривожланганлик даражасига.
17. Ссуда фоизи назариясига кўра пулга бўлган умумий талабни нима аниқлайди?
а) муомала (битим) учун пулга талаб;
b) инвестициялар (активлар) томонидан пулга талаб;
c) соф экспорт ҳажми;
d) а ва b тўғри;
e)b ва с тўғри.
18. Миллий пул-сўмнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора –тадбирларини
аниқланг?
а) ички бозорни мумкин қадар тезроқ истеъмол моллари билан тўлдириш;
b) етарли валюта заҳирасини вужудга келтириш;
c) пулни қадрлаш, тежаб-тергаб сарфлаш;
d) инфляцияга қарши пухта ўйлаган сиёсат ўтказиш;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
19. Кредит муносабатларининг моҳияти ва вазифалари унинг қайси шаклида тўлароқ
намоён бўлади?
а) истеъмолчилик кредитида;
b) ипотека кредитида;
c) тижорат кредитида;
d) банк кредитида;
e) халқаро кредитда.
20. Қайси омил ссуда фоизининг ўсишига олиб келади?
а) ссуда таклифининг ортиши;
b) пулни ишлатишдан кутиладиган фойда нормасининг пасайиши;
c) ссудага бўлган талабнинг ортиши;
d) инфляция даражасининг юқори бўлиши;
439
e) акцияга олинадиган дивиденднинг юқори бўлиши.
21. Қуйидагилардан қайси бири банкнинг пассив операцияларига киради?
а) корхоналарга берилган қарзлар;
b) гаровли кредитлар;
c) давлат облигацияларини сотиб олиш;
d) муддатли қўйилмалар;
e) банк эҳтиётларини шакллантириш.
22. Марказий банк ҳисоб миқдорини (ставка) камайтирса, бу қуйидаги ўзгаришга олиб
келади:
а) тижорат банкларидаги умумий заҳира миқдори ошади;
b) аҳоли омонатларининг кўпайишини рағбатлантиради;
c) марказий банкларнинг тижорат банкларига берадига қарз миқдорини камайтиради;
d) фоиз нормасини ошаради;
e) омилли даромадлар миқдори кўпаяди.
23. Кредит нима?
а) ортиқча тўпланган пул;
b) қарз бериш;
c) қарз олиш;
d) муайян муддатга, маълум бир фоиз ҳисобига қарз бериш;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
24. Сиз 100.000 сўм пулни банкдан йилига 200% тўлаш шарти билан, икки йилга кредит
олдингиз. Кредит муддати тугаши билан банкка қанча пул қайтаришингиз керак?
а) 200.000;
b) 400.000;
c) 500.000;
d) 600.000;
e) 800.000.
25. Фоиз ставкасининг табақаланишига (масалан 25 дан 200% гача) нима сабаб бўлади?
а) ссуда беришдаги таҳлика;
b) ссуда берилиш муддати;
c) ссудага бериладиган пул ҳажми;
d) пул бозорининг монополлашуви;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
26. Қимматли қоғозлар номинал қиймати 1000 сўмдан 667 сўмга тушса ва фоиз тўлови
ўзгармасдан 50 сўмда қолса, фоиз ставкаси неча фоизга ўсади?
а) 3,0 %;
b) 3,5 %;
c) 2,5 %;
d) 2,0 %;
e) 4,0 %.
Do'stlaringiz bilan baham: |