Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/98
Sana04.07.2022
Hajmi3,65 Mb.
#739021
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98
Bog'liq
download

Йўловчиларнинг мажбуриятлари


28
Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки 
йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг ило-
жи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки 
бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўл-
нинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.
Мазкур Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ хавфсизлик 
камарлари билан жиҳозланган транспорт воситаларида ҳа-
ракатланишдан олдин уларни тақиб олиш, мотоцикл ёки мо-
педларда ҳаракатланишидан олдин эса мотошлемни қадаб 
олиши шарт.
24.
Йўловчиларга:
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчи-
ни бошқаришдан чалғитиш (унга халақит бериш);
ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик ту-
риш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг 
эшикларини очиш;
транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан 
тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланади.
Бу талабларнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қи-
лиши керак.
6-боб. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари
25. 
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил 
ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқил-
ган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб 
бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракат-
ланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қои-
даларнинг 7-боби (тартибга 
солувчининг ишораларидан 
ташқари), 9 – 16, 19 – 20 ва 
22 боблари, 1 ва 2-иловалари 
талабларидан четга чиқишла-
ри мумкин.
Йўл ҳаракатининг бошқа 
қатнашчиларига 
нисбатан 
имтиёзга эга бўлиши учун 
тезкор ва махсус хизматлар-
Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари


29
нинг транспорт воситалари-
да, тезкор ва махсус хизмат-
ларнинг кўк ёки қизил ёхуд 
кўк ва қизил рангли ялт-ялт 
этувчи маёқчалар ва мах-
сус товушли ишора ёқилган 
бўлиши шарт. Улар ўзлари-
га йўл берилаётганлигига 
ишонч ҳосил қилганларидан 
сўнггина имтиёздан фойда-
ланишлари мумкин.
Ушбу имтиёздан тезкор ва махсус хизматларнинг кўк 
ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар 
ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари 
томонидан кузатиб келинаётган транспорт воситаларининг 
ҳайдовчилари ҳам фойдаланадилар.
Кузатиб келинаётган транспорт воситаларида яқинни 
ёритувчи фара чироқлари ёқилган бўлиши шарт.
26.
Ҳайдовчилар тезкор 
ва махсус хизматларнинг кўк 
ёки қизил ёхуд кўк ва қизил 
рангли ялт-ялт этувчи ма-
ёқчалар ва махсус товушли 
ишораси ёқилган ҳолда яқин-
лашаётган транспорт восита-
ларига, шунингдек уларнинг 
кузатувидаги, яқинни ёритув-
чи фара чироқлари ёқилган 
транспорт воситаси (транс-
порт воситалари)га йўл беришлари шарт.
Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш 
тақиқланади.
27. 
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд 
кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчасини ёқиб тўх-
таб турган транспорт воситасига яқинлашаётган ҳайдовчи-
лар зарур бўлган ҳолларда ҳаракатланиш тезлигини дарҳол 
тўхташ имкониятини берадиган даражада камайтиришлари 
шарт.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish