Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 Ёзги оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш ва режалаштириш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

2. Ёзги оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш ва режалаштириш 
йўллари 
Оромгоҳда иш режасидан ташқари оромгоҳ бошлиғи, бош етакчиси, 
тарбиячиси, гуруҳ етакчи ва тарбиячилари, тўтарак раҳбарларининг шахсий 
фаолият режалари, оромгоҳ болалар жамоаси ва гурҳларнинг бир босқич 
даврига мўлжалланган ойлик, яъни тақвим фаолият режалари тузилади. 
Болалар жамоасининг тақвим фаолият режаси гуруҳларнинг таклифлари, 
оромгоҳ иш режасида кўрсатилган вазифалар асосида тузилади. Бир навбат 
давомида ўтказиладиган тадбирлар сони беш, олтитадан ошмаслигини тавсия 
этамиз. Бошқа режалаштириладиган қизиқарли ишлар эса болаларнинг ѐш 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳларда ўтказилиши лозим. 
Гуруҳларнинг ойлик фаолият режалари унинг аъзолари ва етакчилари билан 
ҳамкорликда тузилади. Бундай режаларни ишлаб чиқиш тарбиячилардан катта 
билим ва педагогик маҳоратни талаб қилади. 
Гурух режасини тузишга киришиш болаларнинг оромгоҳга қадам қўйган 
дастлабки дақиқаларидан бошланади. етакчи ва тарбиячилар болаларни 
ѐтоқхонага жойлаштириш, тушликка олиб чиқиш, улар билан ўзаро мулоқот ва 
суҳбатлар жараѐнида ҳам тарбияланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф 
ва интилишларини билиб олишга ҳаракат қилишлари лозим. Қизиқарли ишлар 
ва тадбирлар сони 5 ѐки 6 тадан ошмаслиги керак. У тахминан қуйидагича 
тузилиши мумкин: 


105 
 
№ 
Бажариладиган 
ишлар мазмуни 
Ўтказиш 
муддати 
Ўтказиш 
жойи 
Маъсул 
шахслар 
Амалга 
ошириш 
шакли 
Гуруҳ режаси дид билан жиҳозланган ҳолда кўринарли жойга илиб 
қўйилади. Уни 12 кунга мўлжаллаб, «Ёз ўтмоқда соз» ѐки «Қувноқлар шаҳрига 
саѐҳат» деб номлаш мумкин. Режа одатдагидек тўртбурчак қоғозда бўлади, 
унга қуѐш, гуллар, барг,
мажнунтол, мусаффо осмон тасвири билан безалади.
Қуйида 1 навбатга мўлжалланган иш режа намунасинини келтирамиз: 
1- кун 
Болаларни 
ѐтоқхонага 
жойлаштириш. 
Оромгоҳ 
бўйлаб 
саѐҳат 
«Саришталик» кўригини ўтказиш. «Ўз ҳақингда сўзлаб бер» мавзусида 
танишув оқшоми. 
2-кун 
Гуруҳнинг ташкилий йиғинига тайѐргарлик кўриш ва ўтказиш. Гуруҳ 
номи, қўшиғи, шиорини танлаш. Оромгоҳда ташкил этилган тўгараклар 
фаолияти билан таништириш ва уларга аъзо] қилиш.
Оромгох болалар жамоасининг ташкилий йиғинига тайѐргарлик кўриш ва 
иштирок этиш. Гуруҳ бурчагини жиҳозлаш. Болалар қўшиқлари ва ўйинларини 
ўрганиш. Гуруҳнинг кечки йиғини. 
3-кун 
Оромгоҳ навбатининг очилиш маросимига тайѐргарлик кўриш. «Салом 
менинг оромгоҳим, жонажон масканим» номли очилиш маросимига 
бағишланган тадбирда иштирок этиш. Гуруҳнинг кечки йиғини. 
4-кун. 
Болалар ѐзувчилари ва шоирлари билан суҳбат. «Ёзувчилар болаларга» 
оромгоҳ кутубхонасининг суҳбат ҳикояси. Кутубхонада кичкинтойлар учун 
ертак ўқишни ташкил этиш. Гуруҳнинг кечки йиғини. 
5-кун 
«20 ѐшинг муборак азиз Ватаним» гуруҳлараро ўтказиладиган деворий 
газэталар кўрик-танловида иштирок этиш. Ватанимиз тарихи бўйича суҳбатлар 
ташкил этиш. Гуруҳнинг кечки йиғини.
6-кун 
―Кучлилар, чаққонлар, довюраклар‖ спорт мусобақаларини ташкил этиш, 
ғолибларни аниқлаш, раҳбариятга маълумот топшириш. Гуруҳнинг кечки 
йиғини.

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish