Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 Ўқувчи - ѐшларнинг ѐзги дам олиш мавсумини даврлари ва амалга



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

 
1. Ўқувчи - ѐшларнинг ѐзги дам олиш мавсумини даврлари ва амалга 
ошириладиган ишлар мазмуни 
Ўқувчи - ѐшларнинг ѐзги дам олиш 
мавсуми уч даврга бўлиб ташкил 
этилади.
Булар: ташкилий, асосий ва якунловчи даврлардир. Ушбу даврлар 
бир-бири билан узвий боғланган, уларнинг ҳар бири тарбиянинг маълум 
йўналишларини қамраб олади. Жуда кам вақтни ўз ичига олган ташкилий 
даврда болалар жамоаларининг шаклланишига деярли асос солинади. 
Ташкилий давр жараѐнида
болаларнинг ташкилотчилик қобилиятлари, 
қизиқиш ва интилишлари ўрганилади. Шунингдек, оромгоҳнинг ички тартиби, 
қонун - қоидалари, шароити ва анъаналари билан таништирилади. Ушбу даврда 
танишув кечаси, оромгоҳ бўйлаб саѐҳатлар, оромгоҳдаги болалар жамоаси ва 
гуруҳларнинг ташкилий йиғинлари ўтказилади. Ташкилий йиғинларда болалар 
жамоаларининг ўзини-ўзи бошқариш органлари тузилади. Ташкилий давр 
оромгоҳнинг очилишига бағишланган тантанали йиғилиш билан якунланади. 
Шунингдек, ташкилий давр мобайнида болалар жамоалари фаолиятининг 15 
ѐки 20 кунга мўлжалланган иш режалари тузилади. 
Биринчидан
, ѐзги соғломлаштириш оромгоҳларида турли йўналишдаги 
тўгаракларни ташкил этиш - бу энг қулай, анъанавий усуллардан биридир. Ёзги 
оромгоҳларда тўгаракларни ташкил этиш мактабдан ташқари Таълим 
муассасалари фаолиятининг узвий давомидир. Бу эса ўқувчилар онгига миллий 
истиқлол ғоясини сингдириш, ижтимоий фойдали меҳнатга ижобий 
муносабатда бўлиш, уларда ижодкорликни ривожлантиришга олиб келади. 
Болаларни қизиқишлари, ижодий тасаввурлари, асосида техникавий фикрлаш 
доирасини кенгайтириш, ўз қўллари билан бирор буюм ясай олишга ўргатиш, 
касбга йўналтиришда тўгаракларнинг хизмати беқиѐсдир. 
Иккинчидан
, болаларнинг ѐзги таътил даврларини ташкиллаштиришнинг 
яна бир усули бу мактабларда ташкил этиладиган ѐзги оромгоҳлардир. Бунда 
болалар кундузги вақтларини мактаб оромгоҳларида ўтказадилар. Бу ерда ҳам 
турли кўринишдаги тўгараклар ташкил этилади. Бу усул ѐзги оромгоҳлар 
фаолиятидан деярли фарқ қилмайди. 
Учинчидан
, бундай тўгаракларни маҳаллалар қошида ҳам ташкил этиш 


104 
 
айни муддаодир. Маҳаллалар қошида ташкил этиладиган тўгараклар кўпроқ 
миллий ҳунармандчилик йўналишида бўлиб, ўғил болалар учун алоҳида, қизлар 
учун алоҳида бўлгани мақсадга мувофиқдир. 
Тўртинчидан
, ѐзги таътил даврида меҳрибонлик уйларида тўгараклар 
ташкил этиш муҳимдир. Бунда болаларнинг хоҳиш-истаклари сўровномалар 
орқали ўрганилиб, улар қобилиятларига қараб тўгаракларга жалб этилади. 
 Бешинчидан
, ўқувчи-ѐшлар тарбияси ҳақида сўз юриттанда, Таълим 
муассасасига қатнаб билим олишга, ѐзги оромгоҳларда дам олишга имкони 
бўлмаган болаларни асло назардан четда қолдирмаслик зарур. Мактабдан 
ташқари таълим муассасаларида бундай болалар учун алоҳида тўгарак 
раҳбарлари бириктирилиб, назорат олиб борилади. Бундай болалар билан 
ниҳоятда эҳтиѐткорлик, зийраклик, зарур ҳолларда фидоийлик билан иш олиб 
бориш лозим. 
Олтинчидан
, вояга етмаган жиноят содир қилишга мойил бўлган 
болалар билан мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув йили 
давомида мунтазам иш олиб борилади. Айниқса, ѐзги таътил давомида вояга 
етмаган, жиноят қилишга мойил болаларга эътиборни кучайтириш, уларни 
қизиқишлари, қобилиятларига кўра тўгаракларга жалб қилиш зарур.

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish