57
PAPAVER ANGRENICUM (NUDICAULE) ЎСИМЛИГИНИНГ
АЛКАЛОИД ТАРКИБИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
Х.Н. Абдикундузов - кимё кафедраси ўқитувчиси*,
И.Ж. Жалолов - кимё кафедраси катта ўқитувчиси к.ф.н.*,
М.Мирзаолимов - талаба*, К.Н. Мадёрова – талаба**.
*Farg’ona davlat universiteti
*Маргилон 2-сонли тиббиёт теҳникуми
АННОТАТЦИЯ
Papaver angrenicum (nudicaule) ўсимлигининг
ер устки қисмидан
алкалоидлар йиғиндиси ажратиб олинди. Хлороформ - метанолли
фракциядан соф холдаги алкалоид ажратиб олинди ва уни УФ, ИҚ, масс,
ЯМР, рентгеноструктуравий анализлар ёрдамида тузилиши исботланди.
Калит сўзлар: экстракция, алкалоид, УФ, ИҚ, масс спектр, ЯМР,
рентген.
АННОТАЦИЯ
Определили содержание суммы алкалоидов земной частю растения
Papaver angrenicum (nudicaule) . Из фракции хлороформ-метанола был
выделен чистый алкалоид, и его структура была подтверждена УФ, ИК,
масс-спектром, ЯМР, рентгеноструктурным анализом.
Ключевые слова: экстракция, алкалоид, УФ, ИК, масс-спектр, ЯМР,
рентген.
АННОТАЦИЯ
Determined the content of the sum of alkaloids in the terrestrial part of the
plant Papaver angrenicum (nudicaule). Pure alkaloid was isolated from the
chloroform-methanol fraction, and its structure was confirmed by UV, IR, mass
spectrum, NMR, X-ray diffraction analysis.
Key words: extraction, alkaloid, UV, IR, mass spectrum, NMR, X-ray.
Papaver аngrenicum (ангрен кўкнориси) Papaverасеае оиласига мансуб
бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Апрел ойида униб чиқиб
июн-август
ойларида гуллаб мевага киради. Унинг поялари ва баргларини умумий
кўриниши оч яшил рангда бўлиб, ўсимликни ер устки қисмини ҳаммаси
игнасимон туклар билан қопланган бўлиб унча катта бўлмаган чим ҳосил
қилади. Илдизи кўп сонли илдиз поялар ҳосил қилиб уларни устки қисмлари
ўлган баргларнинг бандлари билан қалин қопланган. Илдиз бўғзидаги
барглар тўплами ўртача узунликдаги барг бандларига эга. [1]
Бу ўсимлик тоғларни Альп ва субальп ўтлоқларида учрайди.
Ўзбекистондаги тарқалиши асосан Тошкент вилоятидаги Ангрен
дарёсининг юқорисидаги жойлашган Ертош қишлоғи ҳудудида ва Жиззах
вилояти Зомин тумани Зомин Давлат қўриқхонасининг Гуралаш тоғларида
учрайди. Бундан ташқари Ўрта Осиёнинг Ғарбий Тянь-Шан ва Помир-Олой,
Туркистон ва Олой тизмаларида ҳам учрайди.[2]
58
Ўсимликни кузатишлар натижасида биологик таснифини ўрганилди ва
етарлича ўсимлик захираси йиғилди. Ўсимликни экстраксия қилиш
тизими
ишлаб чиқилди ва алкалоидлар йиғиндисини хар хил эритувчилар ёрдамида
юпқа қатламли хроматография ва колонкали хроматография қилинди.
Биз дастлабки тадқиқотларимизни адабиётларда кўрсатилган ҳудуд
бўйича 2019-йил 29-30 июн кунлари экспедисия амалга бошладик. Натижада
гуллаган ва мева қила бошлаган вегетатсия вақтидаги ўсимлик ер устки
қисми териб олинди. Экспедитсия давомида ер устки қисмидан 4 кг ( қуруқ
массага нисбатан) йиғиб олинди. Қурутилган ўсимлик тегирмонда 1 мм
ўлчамигача майдаланди. Ўсимликни экстраксия қилиш тизими ишлаб
чиқилди. Сўнг ўсимлик хомашёси 5 литр ҳажмли идишда экстраксия
қилинди. Эритувчи сифатида 96% ли сипрт ишлатилди.
Кунига икки марта
экстракция жараёнини амалга ошириб, жами тўртта экстраксия бажарилди.
Эритувчиси хайдаб олингандан сўнг, қолдиқ хлорофоримда эритилиб, 5% ли
сулфат кислота эритмасига ажратгич варонкада олинди. Ажратилган
алкалоидлар аралашмаси фенолли ва фенолсиз қисмларга ажратилди.
Олинган аралашманинг 0,7 гр фенолли сумма, 7 гр фенолсиз сумма эканлиги
маълум бўлди. Дастлабки олиб борилган изланишларимиз фенолсиз суммага
қаратилган бўлиб, фенолсиз 7 гр суммани хромотография қилиш учун
калонкага жойлаштирдик. Колонкага 123.5 гр силикагел (100-140µ)
адсорбент сифатида жойлаштирилди. Колонкага жойлаштирилган суммани
бензол ёрдамида ювишни бошладик. Тадқиқотларимиз давомида колонкани
бензолдан кейин хлороформ ва метанол 50:1 системада 15 та фраксия, 25:1
системада 12 та фраксия , 15:1 системада 37 та фраксия, 5:1 системада 16 та
фраксиялар олинди.
Хозирда хлороформ-метанол фракциясидан
ажратилган кристалл
холатдаги алкалоиднинг тузилиш формуласи УФ, ИҚ, масс, ЯМР,
рентгеноструктуравий анализ ёрдамида исботланди.
Do'stlaringiz bilan baham: