ДОННИНГ ТЕХНОЛОГИК СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ЭКИШ ВА
АЗОТЛИ ЎҒИТ МЕЪЁРЛАРИНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
А.Шоймурадов -тадқиқотчи.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти
Қашқадарё филиали
Аннотация.
Мазкур мақолада, қаттиқ буғдой етиштиришда
озиқлантиришнинг дон сифат кўрсаткичларига боғлиқлиги ифодаланган.
Озиқлантириш режимини тўғри белгилаш 1000 та дон массаси, дон
шишасимонлиги ва сифати юқори бўлишига ҳамда сифатли ун
тайёрланишига узвий боғлиқдир.
Калит сўзлар:
Қаттиқ буғдой, озиқлантириш, азотли ўғитлар, меъёр,
муддат, сифат, оқсил, клейковина, ҳосил.
264
Аннотация.
В это статье обсуздается, удобрен что при
выращивании твердых сортов пшеницы зависит от показателей качества
зерна.
Правильное определение режима удобрения зависит от массы 1000
зерен, стеклодвидности и качества зерна, а также производства
качественной муки.
Ключевые слова:
Твердая пшеница, удобрения, азотные удобрения,
норма, срок, качество, белок, клейковина, урожай.
Abstract.
This article discusses, fertilized that when growing durum wheat
depends on the quality of grain. The correct definition of the fertilization regime
depends on the mass of 1000 grains, the glassiness and quality of the grain, as well
as the production of high-quality flour.
Keywords:
Durum wheat, fertilizers, nitrogen fertilizers, rate, term, quality,
protein, gluten, yield.
Доннинг сифати навнинг биологик хусусиятлари, ташқи муҳит
омиллари, қўлланилган агротехникага боғлиқ ҳолда шаклланадиган мураккаб
кўрсаткич ҳисобланади.
Қаттиқ буғдой макарон саноати учун асосий хом ашё ҳисобланади.
Макароннинг хусусиятлари клейковина миқдори ва сифати, эндосперма
тузилишининг хусусиятлари, унинг сиқилиши ва доннинг қаттиқлиги билан
боғлиқ. Қаттиқ буғдой уни макарон, лапша, вермишел ва ёрма маҳсулотлари
тайёрлаш учун яроқлилиги билан жуда қадрланади[1].
Доннинг сифати унинг физик, кимёвий, технологик хусусиятлари
билан белгиланади. Доннинг натураси, шишасимонлиги, 1000 дона дон
вазни, дон таркибидаги оқсил, клейковина, уннинг кучи, уннинг чиқиши,
уннинг
уксус
кислотасида
кўпчиши,
хамирни
эластиклигини
чўзилувчанликка нисбати, сувни ютиш хусусияти, хамирни суюқланиши ва
100 г ундан тайёрланган нон ҳажми, ноннинг ғоваклиги, баландлигини
диаметрига нисбати (h/d) сингари кўрсаткичлар билан ифодаланади.
Минерал ўғитлардан азотли ўғитлар донли экинларнинг ҳосилдорлиги
ва сифатига энг катта таъсир кўрсатади[2-3].
Азот етишмаслиги бошоқлаш жараёнининг заиф силжиши кузатилади,
вегетатив вазни камаяди, бошоқларда бошоқчалар сони камаяди. Бу ҳосил ва
дон сифатининг пасайишига олиб келади. Оптимал азотли озиқланиш билан
пластик моддаларнинг синтези кучаяди, организмнинг ҳаётий фаолияти узоқ
давом этади, ўсиши тезлашади ва баргларнинг қариши секинлашади.
Дон таркибидаги оқсил миқдорига экиш ва азотли ўғит меъёрларининг
таъсири[4].
Қашқадарё вилояти шароитида тажриба ўтказилган (2018-2020)
йилларда ўрганилган қаттиқ буғдой навларнинг экиш ва азотли ўғитлар
265
билан озиқлантириш меъёрларининг дони таркибидаги оқсил ва клейковина
миқдорига таъсири ўрганилди.
Доннинг сифат кўрсаткичлари таҳлилига кўра, қаттиқ буғдой
етиштиришда азот етишмаслиги дон сифатининг паст бўлишига сабаб
бўлади. Тажриба натижаларига кўра, Зилол навининг сифат кўрсаткичи энг
юқори бўлиши аниқланди.
Дон таркибидаги оқсил миқдори назорат вариантда 11,9-13,4% ни
ташкил этиб, экиш меъёрининг ошиб бориши билан дон таркибидаги оқсил
камайиши аниқланди. Буни, майдон бирлигида озиқланиш имконияти
чекланиши билан изоҳлаш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |