Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

Г.М.Шамуратова- таянч докторант. 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
 
 
Аннотация.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг шўрланган 
тупроқларида шоли экишнинг моҳияти ҳақида маълумотлар келтирилган. 
 
Калит сўзлар: 
Шўрланган тупроқлар, шоли, уруғ, экиш муддати, ўғит. 
 
Аннотация.
В данной статье представлена информация о значение 
посадки риса на засоленных почвах Республики Узбекистан. 
 
Ключевые слова:
засоленные почвы, рис, семена, срок посева, 
удобрения. 
 
Annotation. 
This article provides information on the importance of planting 
rice on saline soils of the Republic of Uzbekistan. 
 
Key words:
 saline soils, rice, seeds, sowing time, fertilizer. 
Шоли ўсимлиги агромелиоратив ахамиятга эга. Унинг ёрдами билан 
шўрланган ва балчиқланган ерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланишга 
киритилади. Экиб келинаётган шолини шаклларининг ҳаммаси гидрофит 
яъни сернам ва сув билан бостирилган тупроқларда ўсишга мослашган. 
Шоли донли экинлар ичида ҳосилдорлиги жиҳатдан дунёда биринчи, экин 
майдони ва ялпи маҳсулот етиштириш бўйича иккинчи ўринда туради [2].
А.Б.Уразкелдиев маълумотларига кўра Ўзбекистонда шўрланган ерлар 
асосан Сирдарё, Бухоро, Хоразм, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон 
Республикаларида учрайди [5]. Шу ўринда, Ўзбек давлат ер тузиш илмий-
лойиҳалаш институти “Тупроқ бонитировкаси” шуъба корхонаси томонидан 
берилган 
маълумотларга 
эътиборимизни 
қаратадиган 
бўлсак, 
Қорақалпоғистон Республикасида жами суғориладиган ерлар 460439,0 гектар 
бўлиб, шундан 420958,4 гектари (91,4 %) турли даражада шўрланган 
ҳисобланади. Жами суғориладиган ерларининг 39480,9 гектари, яъни 8,6 % и 
шўрланмаган тупроқлардан иборат. Суғориладиган ерларнинг 142585,0 
гектари, яъни 31,0 % ини кучсиз даражада шўрланган тупроқлардан иборат. 
Ўртача шўрланган тупроқлар майдони 139499,1 гектарга тенг, бу эса 
Республика суғориладиган тупроқларининг 30,3 % ини, кучли даражада 
шўрланган тупроқлар эса 69385,7 гектарни, яъни 15,0 % ни ҳосил килади. Шу 
ўринда жуда кучли даражада шўрланган тупроқларнинг майдони эса 69488,6 
гектарга, яъни суғориладиган ҳудуднинг 15,1 % ига тенглиги маълум бўлади 
[4]. Ўзбекистон Республикасида шоли асосан учта минтақада қуйидаги 
муддатларда экилади: шимолий минтақада (Қорақалпоғистон Республикаси, 
Хоразм вилояти) асосий экин сифатида ўртапишар навлар 10-20 майгача, 
такрорий экин сифатида шоли фақат кўчат усулида 15-25 июнгача эртапишар 


259 
навлар экилади. Марказий минтақада (Сирдарё,Тошкент, Фарғона водийси 
вилоятлари) асосий экин сифатида кечпишар навлар 10-25 майгача, 
ўртапишар навлар 10-20 майгача, эртапишар навлар 10-20 июнгача, 
такрорий экин сифатида кўчат усулида 1-20 июлгача, жанубий минтақа 
(Сурхондарё вилоятида) асосий экин сифатида кечпишар навлар 5-15 
майгача, ўртапишар навлар 10-25 майгача экилади. Уруғлик меъёри навнинг 
хусусияти, тупроқ унумдорлиги, экиш муддати ва уруғлик сифатида асосан 
гектарига 5,5-6,0 миллион дона (180-200 кг/га) белгиланади. Уруғлик экилган 
шолипояларда сув сатҳи дастлаб 12-15 см. майсалар униб чиққач 6-8 см. гача 
бўлиши керак. Сув сарфлаш меъёри ернинг тупроқ иқлим шароитига қараб 
бир гектарга эртапишар навлар учун 16000-18000, ўртапишар навлар учун 
18000-22000, кечпишар навлар учун 22000-24000 м
3
сув талаб қилинади
[3]. 
Шоли минерал озуқалардан азот (N), фосфор (P), калий (K) элементларига 
талабчандир. Ўзбекистон шароитида 1 ц дон ва 1 ц похол етиштириш учун 
2,3 кг
 
N, 0,8 кг Р

3 кг К элементи сарфланади [1]. 
Шоличилик илмий-тадқиқот институти томонидан Қорақалпоғистон 
Республикасида экиш учун
 
Нукус-2, Нукус-70, Гулзор, Искандер, Санам; 
Хоразм вилоятида экиш учун Нукус-2, Нукус-70, Искандар, Лазурний; 
Сирдарё вилоятида экиш учун Мустакиллик, УзРОС 7-13, Нукус-2, 
Искандар, Лазурний; Сурхондарё вилоятида экиш учун Мустакиллик, УзРОС 
7-13, Нукус-2, Искандар, Лазурний; Тошкент вилоятида экиш учун Искандар, 
Мустакиллик, УзРОС 7-13, Лазурний навлари экиш учун тавсия этилган.
Мамлакатимизнинг шоли етиштириладиган барча минтақаларида 
шолининг тупроқ-иқлим шароитларига мослашган, серҳосил, истиқболли 
навлари экилмоқда. Халқимиз орасида шоли шўрланган ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшиловчи қимматли экин сифатида қадрланади. 
Шолипояларга узоқ вақт сув бостирилиши натижасида шўр ерларнинг тузи 
ювилади. Энг асосийси, шоли экилган ерларда ғўзанинг хавфли вилт 
касаллиги йўқолишига олиб келади. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish