ТУРКЕСТЕРОННИНГ БРОЙЛЕР ЖЎЖАЛАР АЙРИМ
МОРФОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ
Атамирзаева Рухангиз -Одам ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси
магистранти,
Кимсанова Гулнора Абдурашидовна - Ph.D.
Андижон давлат унивеситети
Аннотация
:(узб) Фитоэкдистероидлар таъсирида тана массаси
суръатларининг ўсишида экспериментларда кузатилган меъда ости бези ва
ичак мукозаси массасини ошиши ҳамда ҳазм ферментлар фаоллигининг
ошишининг улуши мавжуд деб тахмин қилиш мумкин.
Олинган натижалар ва адабиёт маълумотлари бўйича, тахмин қиламизки,
организмга ташқаридан кирувчи фитоэкдистероидларга боғлиқлик ҳолати,
249
препарат юборилмагандан кейин кузатилмайди. Яъни барча ферментларнинг
гидролитик фаоллиги аста секин меъёрлашиб, меъёр катталикларидан
камаймайди.
Аннотация
: (рус) Можно предположить, что наблюдается увеличение
массы слизистой оболочки поджелудочной железы и кишечника,
наблюдаемое в экспериментах с увеличением показателей массы тела под
влиянием фитоэкдистероидов, а также процент повышения активности
органов пищеварения.
Abstract
: (инглиз) It can be assumed that there is an increase in the mass of
the mucous membrane of the pancreas and intestines, observed in experiments with
an increase in body weight under the influence of phytoecdysteroids, as well as the
percentage of increased activity of the digestive organs.
Калит сўзлар
: фитоэкдистероидлар, жўжалар, нутриентлар, тана
масса, кунлик ўсиш, туркестерон.
Ключые слово
: фитоэкдистероиды, птицы, нутриенты, масса тело,
кунлик, ежедневный рост, туркестерон.
Key words:
phytoecdysteroids, poultry, nutrients, body weight, rabbit,
daily growth, turkesterone.
Фитоэкдистероидлар
биринчи
бўлиб,
1966
йилда
Тайвань
экспедицияси вақтида япон олими К.Наканиси томонидан маҳаллий аҳоли
яллиғланишга қарши ишлатадиган ўсимликларнинг баргидан ажратиб олган.
Ўсаётган
организмнинг
овқатланиш
рационига
фитоэкдистероидларнинг қўшилиши ҳазм жараёнини фаоллаштиради ва тана
массасининг ошишига олиб келади. Препаратнинг берилиши тўхтатилгандан
кейин ҳайвонлар морфометрик кўрсаткичларида ҳамда гидролитик сиғимида
“бекор қилиш эффекти” кузатилмайди. Фитопрепаратлар таъсирида
каламушлар массасининг ортиши, айрим қишлоқ ҳўжалик ҳайвонларида,
масалан, жўжаларда фитостероидларнинг таъсирини кўриб чиқишни тақазо
этди.
Ҳўжалик ҳайвонларида ривожланиш динамикаси тирик массасининг
ўзгариши асосида аниқланди. Жўжалар массасининг ўзгариши бўйича
натижалар 1-жадвалда берилди.
Кузатувимизнинг бошланишида бройлер жўжалар массаси бўйича
назорат ва тажриба гуруҳларида ҳеч қандай фарқлар кузатилмади. Лекин 10
кун давомида уларга туркестерон берилгандан кейин жўжаларнинг кунлик
ўсиш тезлигида фарқлар билинмаса ҳам (23,9±0,7 тажрибада ва 22,4±0,6
назоратда) ялпи ўсиш суръатлари ва тана массаси тажриба гуруҳидаги
жўжаларда назоратга нисбатан ортганлиги кузатилди.
250
Туркестероннинг 30 кунлик бройлер жўжалар тана массаси ва ўсиш
суръатларига таъсири (M±m; n=6).
1-жадвал
Туркестероннинг 10 кун давомида берилиши жўжаларнинг ялпи ўсиши, яъни
10 кун давомидаги умумий ўсиш суръати статистик жиҳатдан сезиларли
даражада ўзгарди.
Демак,
жўжаларнинг
ўсиши
озуқа
моддаларнинг
самаралироқ
ўзлаштирилиши туфайли рўй бермоқда. Бир хил миқдордаги емни истеъмол
қилиш негизида жўжалар массаси ўсишининг тезлашгани 1 кг маҳсулотга
нисбатан емга кетадиган сарфни камайтириши мумкинлигини кўрсатди.
Жўжаларга перорал равишда туркестероннинг юборилиши уларнинг ичак
массаси ва узунлигига таъсири бўйича натижалар 2-жадвалда берилди.
Туркестероннинг ўсаётган жўжаларни айрим ҳазм органларининг
морфометрик кўрсаткичларга таъсири (M±m; n=6)
2-жадвал
Кўрсаткичлар
Ҳайвонлар
ёши
(кунлар)
Назорат
Туркестерон Р
%
назоратга
нисбатан
Меда
ости
безининг
массаси (г)
20
2,2±0,1
2,3± 0,2
>0,1
102,6
30
3,2±0,2
3,8±0,1
<0,05 119,6
Ингичка ичак
узунлиги (см)
20
147,0±071
141,1±11,3
>0,5
96,0
30
162,0±9,2
187,2±0,1
<0,05 115,6
Ингичка ичак
массаси (г)
20
39,9±2,1
40,2±3,3
>0,5
100,8
30
48,9±4,0
56,7±1,3
>0,05 118,0
Кўрсаткичлар
Ҳайвонлар
ёши
(кунлар)
Назорат
Туркестерон Р
% назоратга
нисбатан
Тана массаси
20
542,1±0,3 542,9±0,7
>0,5
100,1
30
815,7±8,3
915,9±8,9
>0,05 113,2
Кунлик ўсиш
30
22,4±0,6
23,9±0,7
>0,1
106,7
Ялпи ўсиш
30
223,6±4,3 238,8±6,2
<0,05 125,9
Ялпи
озуқа
миқдори
30
668,9±14,3 656,2±34,3
>0,5
98,1
251
2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, жўжаларда меъда ости
безининг массаси 19,5% га, ингичка ичакнинг узунлиги 15,6% га, ингичка
ичак массаси эса 18,0% га ошди. Туркестерон таъсирида ҳазм органларининг
массаси (меъда ости бези ва ингичка ичак) ва узунлигини (ингичка ичак)
ортишига олиб келди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1.
Ахмед И. Фитоэкдистероиды серпухи невооруженной Serratula inermis
и их влияние на биосинтез нуклеотидов и нуклеиновых кислот в тканях
цыплят с различной обеспеченностью витамином Д3: Автореф. канд… биол.
наук. – Киев. – 1993. – С. 27.
2.
Ахрем А.А., Ковганко В.В. Экдистероиды: химия и биологическая
активность. - Минск: Наука и техника. – 1989. – С. 327.
3.
Балтаев У. Ф. Фитоэкдистероиды–структура, источники и пути
биосинтеза в растениях // Биоорган. хим. – 2000. – Т, 26,№. 12.. – C 892-925.
Do'stlaringiz bilan baham: |