Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги


Тадқиқот объекти ва предмети, бирламчи маълумотлар ва



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

Тадқиқот объекти ва предмети, бирламчи маълумотлар ва 
тадқиқот усуллари 
Salvia sclarea
турининг Ўзбекистон Миллий гербарийси (TASH) 
фондида сақланаётган намуналари ҳамда 2019-2020 йилларда олиб борилган 
дала тадқиқотларида йиғилган 300 дан ортиқ гербарийлар таҳлил қилинди. 
Турнинг координата нуқталарини аниқлашда Google Earth ва ArcGis 
дастурлари ёрдамида, Ўзбекистоннинг ботаник-географик районлар бўйича 
тақсимланиши К.Ш. Тожибаев ва б. (2016) томонидан ишлаб чиқилган схема 


245 
бўйича амалга оширилди. Фарғона водийсида
 
тадқиқот объектининг табиий 
шароитда ўсиш нуқталарини акс эттирувчи 20 та географик координаталари 
танлаб олинди ва Maximum entropy (MaxEnt version 3.4.1.; Phillips et al., 2006; 
Phillips and Dudik, 2008) дастурида барча стандардлар ёрдамида 
Salvia sclarea 
потенциал тарқалиши моделлаштирилди. Биоиқлимий ўзгарувчилар ва RCP 
8.5 (Representative Concentration Pathway) Worldclim 2.1 онлайн иқлим 
маълумотлар базасидан (www.worldclim.org) ва хариталарни яратишда 
ArcGIS (versiyasi 10.6.1) дастуридан фойдаланилди. 
Олинган натижалар ва мунозара 
Ўзбекистоннинг ботаник-географик районлаштириш схемасига кўра 
Фарғона водийси 4 округ ва 6 районга ажратилган. Ўрганилган турнинг 
районлар бўйича тарқалиши TASH фондида сақланаётган ва дала 
тадқиқотлари давомида терилган гербарий намуналари асосида амалга 
оширилди. Унга кўра Ғарбий Тиёнь-Шонь округининг Чоркесар, Фарғона 
округининг Жанубий-Чотқол, Фарғона–Олой округининг Ғарбий–Олой ва 
Шарқий-Олой, Марказий-Фарғона округининг Шарқий-Фарғона ботаник-
географик районларида тарқалганлиги аниқланди. Ўрганилган намуналар 
текширилганда фақат Марказий-Фарғона округининг Қайроққум-Ёзёвон 
ботаник-географик районидан турилган намуналар мавжуд эмаслиги 
аниқланди. Буни антропоген омиллар ҳамда районннинг ўзига хос тупроқ-
иқлим шароитлари билан боғлаш мумкин. 
MaxEnt (version 3.4.1.) дастури ёрдамида глобал иқлим ўзгаришлари 
жараёнида ушбу турнинг тарқалишида юз бериши мумкин бўлган 
ўзгаришларини моделлаштирилганда мазкур тур тарқалиш нуқталарига мос 
жараён юз бериши аниқланди. 


246 
1 расм. Фарғона водийсида 
Salvia sclarea
ўсиши учун оптимал иқлим 
шароитига эга ҳудудлар (2000-2020 йиллар) 
2 расм. Фарғона водийсида 
Salvia sclarea
ўсиши учун оптимал иқлим 
шароитига эга ҳудудлар (2050 йил) 


247 
S. sclarea 
ўсиши учун Фарғона водийсида мавжуд иқлим шароити 
MaxEnt ёрдамида паст (0.00-0.20), ўрта (0.21-0.40), яхши (0.41-0.60), юқори 
(0.61-0.80) ва оптимал (0.81-1) минтақаларга тақсимланди. 2000-2020 йиллар 
оралиғида бу тур ўсиши учун энг қулай майдонлар Фарғона водийсини 
шимолий-шарқий (Қурама, Чотқол), шимолий, шарқий ва жанубий (Олой), 
жанубий-ғарбий (Бургана, Кампирқоқ) тоғ ва тоғ олди ҳудудларига тўғри 
келди (1 расм). 
RCP8.5 2050 
иқлим сценарийcи асосида қилинган башоратга 
кўра, глобал иқлим ўзгаришлари жараёнида мавжуд йиллик ўртажа 
ҳароратнинг кўтарилиши водийнинг жанубий ва жанубий-ғарбий қисимида 
S. sclarea
ареалини қисқаришига олиб келади (2 расм). 
Хулоса 
Мавжуд ўртажа йиллик хароратнинг ортиши 
S. sclarea
ўсиши учун 
Фарғона водийсининг жанубий қисмларида салбий таъсирга эга бўлиб, 
муҳофаза чоралари кўрилмаса тур табиий ареали кескин қисқариб кетиш 
хавфи пайдо бўлиши мумкин. Тадқиқот натижаларига кўра Фарғона 
водийсида тарқалган 
Salvia
туркумига мансуб 
Salvia
sclarea
турининг 
келгусида тарқалиш мумкин бўлган оптимал иқлимга эга майдонлар 
аниқланди. Ушбу турнинг биоиқлим натижалари ҳамда дориворлик 
хусусиятини инобатга олган ҳолда келгусида доривор ўсимликлар 
плантацияларини ташкил этишда амалий натижалар учун қўллаш мумкин. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish