196
воситаларидан бири сифатида қўлланилади. Ўғит ишлатиш туфайли қишлоқ
хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини камида 50-60% гача ошириш мумкин
[1; 187-б, 4;513-514-б].
Ўсимлик тўқималарининг ҳосил бўлиши, унинг ўсиши ва
ривожланишида 70 дан ортиқ кимёвий элемент иштирок этади [1; 187-б]
Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишда азотли
ўғитларни аҳамияти жуда катта. Азот тирик табиатда одамлар, ҳайвонлар ва
ўсимликлар ҳаётида зарур озуқа элементларидан бири ҳисобланади.
Организмда муҳим биокимёвий жараёнларда иштирок этади [1; 161-б, 2; 160-
б, 3; 136-б]. Азот ҳужайра цитоплазмаси ва ядросининг асосий таркибий
қисми бўлган оддий ва мураккаб оқсиллар, нуклеин кислоталар (РНК ва
ДНК), хлорофилл, ферментлар, фосфатидлар, кўпчилик витаминлар ва
ўсимликда моддалар алмашинуви жараёнларида муҳим рол ўйнайдиган
бошқа азотли органик бирикмалар таркибига киради. Ўсимликлар азотли
ўғитлар билан етарли миқдорда таъминланганда уларда азотли органик
моддаларнинг синтези кучаяди. Натижада ҳосил ва ундаги оқсил миқдори
кескин кўпаяди [2; 160-б, 3; 136-б].
Бугунги кунда қаттиқ ўғитларга нисбатан суюқ ўғитларга- сувда ва
нитратли эритмаларда эрувчанлигини яхшилиги, тайёрлаш усулини
соддалиги, капитал ва ишлатиш харажатларининг камлиги, заҳарли
чиқиндиларнинг йўқлиги, уларни юклаш, ташиш ва улардан қишлоқ
хўжалигида фойдаланишда меҳнатнинг 2-3 марта камлиги, тупроқда бир
текисда тақсимланиши ва бошқа бир қатор афзалликларга эгалиги учун талаб
ортмоқда. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган Карбамид-аммиакли
селитранинг афзаллик томонларини кўрсак (КАС) – суюқ самарали азотли
ўғит бўлиб, нитрат, аммоний ва амид азотларидан ташкил топган. Барча
қишлоқ хўжалик ўсимликларига фойдали, асосий озиқлантириш ва қўшимча
ўғитлашда самарали натижа беради. КАС (таркибида 28-32 фоиз азот бор)
ўсимликларнинг азот билан узоқ вақт озиқланишини таъминлайди.
Таркибида эркин азот йўқлиги сабабли, у тупроққа солинганда атмосферага
буғланиб кетмайди, лекин аммоний шаклининг мавжудлиги, юқори ҳарорат
шароитларида ва солингандан сўнг ёғингарчиликлар бўлмаганда, нам тупроқ
тортилишини талаб қилади КАС қишлоқ хўжалигида минерал ўғит сифатида
қўллаш учун мўлжалланган [4; 15-16-б].
Мамлакатимиз халқ хўжалигини суюқ минерал ўғитларга бўлган
талабини тўла таъминлашда саноатнинг минерал хомашёсидан самарали
фойдаланиш, сифатни ошириш орқали ишлаб чиқариш иқтисодиётини
кўтариш, жаҳон стандартлари даражасидаги фан ва техника, илғор тажриба,
иннавацион технологияларни яратиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш муҳим
аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: