Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

 
 
SPHAEROLECANIUM PRUNASTRI FONSC. 
ҚАЛҚОНДОРИНИНГ 
БИОЭКОЛОГИЯСИ ВА ЭНТОМОФАГЛАРИ ҲАҚИДА 
МАЪЛУМОТЛАР 
 
И.И.Зокиров – б.ф.д., доцент; Д.Р.Капизова – мустақил изланувчи.
Фарғона давлат университети
 
Аннотация: 
Мақолада
 
Фарғона водийси шароитида мевали боғларда 
учровчи муҳим қалқондорлардан бири Sphaerolecanium prunastri Fonsc. 
турининг экологияси ва энтомофаглари ҳақида маълумотлар баён этилган. 
Аннотация: 
В статье изложены сведения об экологии и энтомофагах 
одного вида щитовок Sphaerolecanium prunastri Fonsc. Встречающегося в 
садах в условиях Ферганской долины. 
 
Annotation: 
The article presents information about the ecology and 
entomophages of one species of Sphaerolecanium prunastri Fonsc. Found in 
gardens in the conditions of the Fergana valley 
Калит сўзлар: 
Олхўри, қалқондор, олча, энтомофаг, Фарғона водийси, 
Ўзбекистон.


188 
Ключевые слова: 
Слива, щитовки, вишня, энтомофаг, Ферганская 
долина, Узбекистан 
Key words: 
Plum, scabbards, cherry, entomophagous, Fergana Valley, 
Uzbekistan.
 
 
Sphaerolecanium 
prunastri 
Fonsc.
– oлхўри сохтақалқондори 
Ўзбекистонда илк марта 1931 йилда А.Д.Архангелькая [1] томонидан 
Наманган шаҳридаги мевали дарахтларда қайд этилган. К.Зокиров олхўри 
сохтақалқондори Фарғона водийсининг тоғли жойларидаги ёввойи олчаларни 
жиддий зарарлашини аниқлаган [2, 3]. Oлхўри сохтақалқондори йилига фақат 
бир авлод бериб ривожланади. Унинг иккинчи ёшдаги личинкалари озуқа 
ўсимлигининг танасининг турли жойларида жуда зич жойлашган ҳолда 
қишлаб чиқади [4]. 
Тадқиқотларимизда қишлаётган личинкалар олча ўсимлигининг 1 см
2
пўстлоғида 20-30 та эканлиги кузатилди. Қишлаётган личинкаларга ҳарорат 
турлича таъсир қилади. Қиш қаттиқ совуқ келган мавсумда қишлаётган 
личинкаларнинг 30-40 % гача нобуд бўлганлиги ҳисоблаб чиқилган. Қишлаб 
чиққан личинкалар баҳордан бошлаб ўсимликларнинг юқори новдаларига 
кўчиб ўтади. Озиқланиш бошлангандан кейин личинкаларда ўзгаришлар 
содир бўлиб, улардан ва урғочилари эркак личинкалар пайдо бўлади. 
Турнинг характерли хусусиятларидан бири, баъзи йилларда эркакларга 
айланаётган личинкалар сони урғочиларга қараганда бир неча бор кўп 
кузатилади. Эркакларга айланаётган личинкалар узунчоқ цилиндрсимон оқ 
пўстлоқда ривожланади. Урғочиларга айланаётган личинкалар ҳам аста 
секин пайдо бўлади ва қора қўнғир рангли бўлади. Табиатда эркакларнинг 
учиши апрелнинг учинчи декадасида кузатилади (24-28.IV.2019, Андижон). 
Бироқ тоғлик ҳудудларда бу ҳашаротнинг ривожланиши деярли бир ойга 
чўзилади (19.V.2019, Арслонбоб). Бу ҳолат Арслонбобдаги ёввойи олчаларда 
К.Зокиров томонидан ҳам май ойининг охирида кузатилган. Олхўри 
сохтақалқондорининг эркаклари қизғиш рангда бўлиб, улар қалқоннинг 
остидан чиқгандан сўнг актив ҳаракат қилади, учиб юради. 
Янги учиб чиққан эркакларни лаборатория шароитида 1.5 суткага қадар 
яшаганлиги 
аниқланди. 
Урғочи 
сохтақалқондор 
тирик 
туғувчи 
ҳашаротлардан биридир. Уларнинг тухум қўйишдан аввал таналари ёриб 
қўрилганда тухум найчаларида кўплаб тухумлар тўп-тўп бўлиб 
жойлашганлиги кузатилди. Бинокульярда кузатишларимизда тухумлар ҳар 
хил ривожланишда эканлиги кўзга ташланди. Улар овалсимон, қизғиш 
рангда бўлади. Баъзи тухумларда бўлғуси личинканинг тана шакли, бош 
қисми ва кўзлари ҳам яққол кўриниб туради. 


189 
Тухумларнинг эмбрионал тараққиёти урғочи тухум найчаларида турган 
пайтда ўтади. Қўйилган тухумлар сони Андижон 
шароитида 480-515 тага 
етиб бориши қайд этилди. К.Зокиров 1972 йилда битта урғочи 596-
723 тагача тухум қўйганлигини қайд этган.
Тухумлардан личинкаларни чиқиши май ойининг биринчи 
декадасида рўй беради (6-10.V.2019, Андижон). Арслонбоб 
шароитида (1200 м баландликда) ургочиларининг тухум қўйиши 
июннинг иккинчи декадасида рўй беради (15-17.VI.2019). Бу давр 
узоқ муддат мобайнида давом этади. Шу сабабли тухумдан 
личинкаларнинг чиқиши баъзи ҳолларда июнь ойида ҳам давом 
этади. Тухумдан чиққан личинкалар 4-5 кун яшайди. Улар ўрмалаб 
озуқа ўсимлигининг новдаларига, шохларига тарқаб ўша ерда 
ўсимликнинг тўқима ширасини сўриб ривожланишни давом этади. 
Кузга борганда 2-ёшга ўтган личинкалар аста ўсимликнинг турли 
жойларига қишлаш учун жойлашади. 
Олхўри сохтақалқондори сонининг пасайишига текинхўр ва 
йиртқичлар сезиларли роль ўйнайди. М.Никольская собиқ Иттифоқ 
фаунасида уларнинг 8 турини маълум қилган: 
Marietta zebrata
(Мerc.), 
Coccophagus
lycimia
(Walk.), 
Metaphycus punctipes
(Dalm.), 
Encyricus masii
(Silv.), 
Encyrtus sylvius
(Dalm.),
Phaenodiscus 
aenecus
(Dalm.), 
Chiloneurus formosus
(Boh.), 
Ceropterocerus 
mirabilis
(Westw.). Шарқий Грузияда В.А.Яснош маълумотларга 
кўра 
Eucyrtus lunatus
Dalm. ва икиламчи
Achyncuro coccorum
(L.) 
лар аниқланган.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish