Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

 
Keywords:
Magnesite powder, dolomite, zeolites, catalysts.
 
 
Мавзунинг долзарблиги:
Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида 
жаҳон кимё саноати ривожланишининг тенденцияларини ва республиканинг 
муҳим хом-ашё салоҳиятини ҳисобга олувчи фундаментал илмий база ва 
замонавий лойиҳа-инжиниринг ишланмаларни жорий қилиш, Кимё 
тармоғини янада диверсификация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини 
яратиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар 
номенклатурасини кенгайтириш.
 
Махаллий хом-ашёдан магнезит кукуни ва у билан боғлиқ махсулотлар: 
Охактош, ўтга чидамли ғишт, цеолитлар, сувни тозаловчи реагентлар, 
катализаторлар, адсорбентлар, суюқ шиша, силикат тошларни ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйишдир. 
Магний (Магнесиум), Мg — Менделеев даврий системасининг II 
гуруҳига мансуб кимёвий элемент; ишкорий - ер металларга киради. Тартиб 
раками 12, атом массаси 24,305. Табиий Магний 3 та барқарор изотопдан 
иборат. 24Мg (78,60%), 25Мg (10,11%), 26Мg (11,29%). Учта сунъий 
радиоактив изотопи (23Мg, 27Мg, 28Мg) олинган.
Денгиз сувида 0,38%; баъзи кўллар сувида 30% магний хлорид бўлади. 
Магний кумушдек оқ, юмшоқ, чўзилувчан, енгил металл, ҳавода юпқа оксид 
парда билан қопланиб, қорамтир тусга киради. Бу парда уни кейинги 
оксидланишдан сақлайди. Магнийнинг зичлиги 1740 кг/м³, суюқланиш 


185 
температураси 650°, кайнаш температураси 1105°. Магний бирикмаларида 2 
валентли. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол металл. Ҳавода қиздирилганда кўзни 
қамаштирувчи оқ шуъла чиқариб ёнади ва оқ рангли магний оксид МgО, 
қисман кўкимтир магний нитрит Мg3N
2
ҳосил қилади. Хона ҳароратида сув 
билан реакцияга киришмайди. Қайнатилганда эса сувдан секин-аста 
водородни ажратиб чиқаради. Сув буғи билан 400° да шиддатли реакцияга 
киришади. Қиздирилганда азот, олтингугурт, галогенлар ва бошқа 
металлмаслар билан бирикади. Суюлтирилган кислоталарда осон эриб, 
водород ажратиб чиқаради. Оддий шароитда ишқорларнинг сувдаги 
эритмасида эримайди. Водородли муҳитда 400—500° гача қиздирилганда 
гидрид ҳосил қилади. Магнийни 500—600° гача олтингугурт ёки СО
2
билан 
қиздирилганда сульфид ҳосил бўлади. МgS
2
ҳимоя пардасини ҳосил қила 
олиши сабабли? фторид кислотада эримайди. Ишқорий бикарбонат ва 
аммоний тузлари эритмаларида эрийди. Магнийнинг барча тузлари рангсиз, 
аччиқ, сувда яхши эрийди. Магний кўпгина металлар билан қотишмалар 
ҳосил қилади. 
Магний ўсимлик ва ҳайвонлар организмининг ажралмас қисмидир. 
Баъзи сув ўтлари, фораминифералар, оҳакли булутлар Магний 
консентратлари ҳисобланади (улар таркибида 3—4% гача Магний бўлади). 
Магний ўсимликларнинг яшил пигменти — хлорофилл таркибига киради. 
Барча ўсимликларнинг ҳужайра органларида ва барча тирик 
организмларда Магний борлиги аниқланган. Магний фосфат кислота тузлари 
шаклида фитин таркибида бўлади. Одам ва ҳайвонлар организми Магнийни 
овқатдан олади. Одамнинг бир кеча-кундузда Магнийга эҳтиёжи 0,3—0,5 г. 
Овқатда Магний тузлари етарлича бўлмаса, нерв системасининг нормал 
қўзғалувчанлиги, мускулларнинг қисқариши бузилади. Қорамоллар емида 
Магний етишмаганда мускуллари тортишиб, оёқлари ривожланмай қолади. 
Саноатда Магний электролитик, металлотермик ва углетермик усуллар 
билан, лекин, асосан, МgCl, КC1 ва NaCl эритмалари аралашмасини 
электролиз қилиб олинади. Металлотермик усулда хом ашё бўлиб доломит, 
қайтаргич бўлиб ферросилиций ёки силикоалюминий хизмат қилади. 
Углетермик усулда Магний МgО билан углерод аралашмасини 2100° дан 
юқори ҳароратда герметик печларда қиздириб олинади. 
Пиротехникада, металлургияда қотишмалар, қийин қайтариладиган 
металлар (ванадий, титан, уран, сирконий), мустаҳкам чўян олишда, атом 
техникасида, кино, фотография ва ёритиш техникасида ишлатилади. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish