4
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
унинг санъати ва маданияти ҳам дунё билан
ҳамнафас ривож топмоқда. Албатта, бадиий
таълимда ҳам миллий анъаналаримизни илғор
хориж тажрибаси билан уйғунлаштириш
муҳим ҳисобланади. Шу каби жиҳатлар ҳам
қарорда ўз ифодасини топгани қувонарли
ҳол.
Яъни, “бадиий таълим соҳасида юкори
малакали кадрларни тайёрлаш
тизимини
илғор хорижий тажриба ва халкаро
стандартлар асосида такомиллаштириш,
ўкув жараёнига таълимнинг инновацион
усуллари ҳамда замонавий педагогик ва
ахборот технологияларини кенг жорий этиш”
ҳамда “таълим сифатини ошириш, нуфузли
хорижий олий муассасаларининг профессор-
ўқитувчилари
иштирокида онлайн курслар,
маърузалар ва маҳорат дарсларини ташкил
этиш” вазифаси қўйилди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан
таълимга,
жумладан,
олий
таълим
соҳасига
кўрсатилаётган
ғамхўрлик,
таълим даргоҳлари учун кўрсатилаётган
эътибор самараси ўлароқ, олий таълим
тизимида жуда кўплаб ўзгаришлар амалга
оширилмоқда. Шундай янгиликлардан бири
бу олий таълим муассасаларига босқичма-
босқич ўзини ўзи бошқариш ваколатининг
берилиши ҳисобланади. Биз бугун сўз
юритаётган қарорда ушбу омил ҳам акс
этган бўлиб, “ўкув-тарбиявий ва илмий
жараённи
самарали бошкариш максадида
кадрлар захирасини мақсадли тайёрлаш,
Институтнинг илмий ва ижодий салоҳиятини
ошириб бориш, боскичма-боскич ўзини ўзи
бошкариш, молиялаштириш, фаолиятини
тижоратлаштиришнинг
асослари
ва
тамойилларини шакллантириш” тўғрисида
банд киритилган.
Шунингдек, қарорда “Институтнинг
ўкув ҳамда илмий-лаборатория бино ва
корпусларини қуриш, мукаммал таъмирлаш,
ўкув-илмий
лабораториялар,
ўкув
устахоналарини замонавий асбоб-ускуналар
билан жиҳозлаш” белгилаб берилди.
Ҳар бир соҳанинг ривожида унинг
моддий-техник базасининг мустаҳкамлиги,
соҳада таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган
инсонлар учун яратилган шароитлар ҳам
муҳим омил ҳисобланади. Юқоридаги банд
асосида эса бунинг учун зарур бўлган барча
жиҳатлар инобатга олинган.
Институтнинг ўзига хос хусусияти
шундан
иборатки, профессор-ўқитувчилар
педагогик фаолият билан бир қаторда, ижодий
фаолиятни ҳам самарали олиб борадилар.
Улар яратган нодир асарлар нафақат
юртимизда балки, хориждаги нуфузли
кўргазма залларида намойиш этилиб, шахсий
коллекциялар ва галереяларда сақланмоқда.
Албатта,
бундай
юксак
ижод
намунасини яратиш ижодкордан жуда кўп
меҳнат ва вақт талаб этадиган мураккаб
жараён ҳисобланади. Шунинг учун қарорда
белгиланган 2021/2022 ўкув йилидан
бошлаб «Ўзбекистон Республикаси санъат
арбоби»,
«Ўзбекистон
Республикаси
халк рассоми», «Ўзбекистон Бадиий
академиясининг хақиқий аъзоси» фахрий
унвонлари –
профессор илмий унвонига
ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хизмат
кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон
Республикасида хизмат кўрсатган маданият
ходими» фахрий унвонлари - доцент илмий
унвонига тенглаштирилиши жуда ҳам
муҳим ҳисобланади. Чунки ижодкорларимиз
ўз ижодий меҳнатлари натижасида нафақат
томошабинга эстетик завқ улашади, балки
санъатга эндигина қадам қўяётган ёш
ижодкорнинг шаклланишига муносиб ҳисса
қўшади.
Том маънодаги атоқли ижодкорнинг
шаклланиши мураккаб жараён бўлиб, унга
узоқ йиллик меҳнат натижасида эришилади.
Хусусан, бадиий таълим соҳасида бу яққол
кўзга ташланади. Яъни, тасвирий ва амалий
санъатга бўлган истеъдод одатда инсоннинг
болалигидан намоён бўлади. Шунинг учун
ҳам бугунги кунда институтимизда таҳсил
олаётган
талабаларнинг
кўпчилигини
Ўзбекистон Бадиий
академияси тизимидаги
ихтисослаштирилган санъат мактабларининг
битирувчилари ташкил этади. Шу билан
5
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
бирга, ушбу мактабларда ўтилган дарсларнинг
институтда ўтиладиган фанлардан бир мунча
фарқ қилиши ҳам кўзга ташланиб келмоқда.
Натижада санъат мактаби ўқувчисидан
талабага айланган ёш йигит-қизларда баъзи
ўринларда тушунмовчиликлар юзага келиш
ҳолатлари кузатилаётган эди.
Қарорда
ушбу
бўшлиқнинг
тўлдирилиши ҳам кўзда тутилган бўлиб,
“бадиий
таълим
соҳасидаги
илғор
хорижий тажрибани ўрганган ҳолда
Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги
ихтисослаштирилган санъат мактаблари
хамда мактаб-интернатларининг ўкув режаси
ва дастурлари, ўқув-методик
таъминоти,
таълим-тарбия
жараёни
Институтнинг
таълим жараёни билан узвий боғланишини
таъминлаган ҳолда ишлаб чиқилиши ва
жорий этилиш” белгиланди.
Шу билан бирга, қарор билан 23 банддан
иборат Камолиддин Бехзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн институти
фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича
чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.
Ушбу дастурда таълим жараёнига
янги педагогик технологиялари ва ўқитиш
методларини жорий этиш ва битирувчилар
бандлигини таъминлаш, илмий-тадқиқот ва
инновацион фаолиятни такомиллаштириш,
профессор-ўқитувчиларнинг бу борада
фаолигини ошириш, ёшларни илмий ишларга
тизимли жалб этиш, талаба-ёшлар ўртасида
амалга оширилаётган
маънавий-маърифий
ишларни янги сифат босқичига олиб
чиқиш, миллий ғоя жамият барқарорлиги,
умуминсоний ва миллий қадриятларни
тарғиб этиш, ўқув, илмий ва тарбиявий
фаолиятни амалга ошириш учун мустаҳкам
замин яратиш каби бир қатор муҳим
вазифалар қамраб олинган бўлиб, уларнинг
амалга ошириш механизмлари, муддатлари
аниқ белгилаб берилди.
Институт ташкил этилганлигининг
24 йиллиги арафасида эълон қилинган
ушбу қарор олий таълим муассасамизнинг
тараққиёти учун жуда ҳам
улкан
имкониятлар яратиш баробарида, унинг
ижросини таъминлаш нуқтайи назаридан
зиммамизга улкан масъулият ҳам юкламоқда.
Бу масъулиятни институтнинг раҳбар
ходимларидан тортиб барча ходимлари
чуқур ҳис этишлари, келгуси фаолиятларини
қарорда белгиланган вазифалар ижросига
қаратишлари зарур деб ҳисоблайман.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Камолиддин Беҳзод
номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти фаолиятини
янада такомиллаштириш ҳамда моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори орқали
юртимиз бадиий таълим соҳасининг эртанги
ривожи учун яна бир муҳим асос яратилди,
десак муболаға бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: