6
e-mail: til_adabiyot@umail.uz
Adabiy taqvim
Абдуқодир Шакурий мактабларини битириб чиққан
ва ўқитувчиликка муҳаббат қўйган Қаюм Рамазон,
Шорасул Зуннун, ака-ука Собиржон ва Шокиржон
Раҳимийлар, Машриқ Юнусов (Элбек), Ҳожи Мўйин,
Исматулла Раҳматуллаев сингари ёшлар кетма-кет
очилаётган жадид мактабларида ўқитувчи бўлиб
ишлаганлар.
Тўғри, Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёхуд
ахлоқ” асарида ахлоқий категориялар ҳақида фикр
юритар экан, биринчи ўринда ўқувчиларни кўзда
тутади, аммо уларни болалар тарбиясига сингди-
риш вазифасини муаллимлар зиммасига юклайди.
Демак, асар ўқувчилардан кўра кўпроқ муаллимлар
учун яратилганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Шу нуқтаи назардан, Абдулла Авлонийнинг муал-
лимларга қарата айтган қуйидаги сўзлари “Туркий
гулистон...” асарининг мақсадини тўла ифодалайди:
“Фикр тарбияси энг керакли, кўб замонлардан бери
тақдир қилиниб келган, муаллимларнинг диққа-
тига суялган, виждонларига юкланган муқаддас
бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғай-
ратлик бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия муал-
лимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки,
фикр нинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллим-
нинг тарбиясига боғлидур. Дарс ила тарбия ора-
сида бир оз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси биридан ай-
рилмайдурган, бирининг вужуди бирига бойланган
жон ила тан кабидур”.
Бу сўзлар ўқувчиларга эмас, катталарга, айниқ-
са, бўлғуси ўқитувчиларга қаратилганлигини англаш
қийин эмас. Чунки улар келгусида буларни болалар
– ўқувчилар онгига сингдириши керак.
“Туркий гулистон...” асари буюк мутафаккир Шайх
Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” асарига нази-
ра сифатида яратилган. Саъдийнинг “Гулистон” ва
“Бўстон” асарлари неча-неча асрлар давомида му-
сулмон мактаб ва мадрасалари учун асосий қўллан-
ма сифатида мумтоз мавқега эга бўлган. “Гулистон”
асари ХIV асрда Сайфи Саройи “Гулистони бит
туркий” номи билан, ХIХ асрнинг 60-йилларида
Муҳаммад Ризо Огаҳий томонидан ҳамда 1909 йил-
да тошкентлик шоир ва мударрис Муродхўжа домла
Солихўжа Эшон ўғли томонидан “Шавқи Гулистон”
номи билан ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр
этилади. Ушбу таржималар орасида энг тўлиғи
Муродхўжа домланинг таржимаси бўлиб, мадра-
са талабаларига мўлжаллаб, ҳошияларига зарур
шарҳлар битилган. Ушбу таржима 2005 йилда ада-
биётшунос олим Сайфиддин Сайфуллоҳ томони-
дан нашр этилди.
Баркамол инсонни вояга етказиш, уларни яхши-
ликка чорлаш, ёмонликдан қайтариш тарбия орқали
амалга оширилади. Авлонийнинг педагогика ҳақи-
даги таърифи ҳозирги замон таърифига анча мос
келади:
Do'stlaringiz bilan baham: