6-Бизнес ғоя: “Духобасимон сирт” бизнеси
Бу бизнес турини “духоба” бизнеси деб атаганимизнинг моҳияти
шундан иборатки, унда тайёр ёки тайёрланган махсулотларнинг устига кучли
электростатик майдон таъсирида духобасифат қоплам қопланади. Бу турдаги
бизнесни уй шароитларида ҳам бемалол амалга ошириш мумкин. Унда
минимал бошланғич капитал, кичик миқдордаги ресурслар (
энергия,
материаллар, хомашё
), кичик ўлчамли жой талаб килиниб, маблағларнинг
тезлик билан қайтиши таъминланади. Кейинчалик эса уни янада
кенгайтириш имкониятлари мавжуд. Бу бизнесни ФЛОКИРАЦИЯ деб
номланади. Флокирация жараёни деб – электростатик майдонда флокнинг
майда толаларини маҳсулот сиртига ёпиштириб, духобасифат қоплам хосил
қилинишига айтилади. Бу ишни амалга ошириш учун флокатор деб
аталадиган ускунадан фойдаланилади. Россияда ишлаб чиқариладиган
флокаторнинг нархи 500 доллар атрофида туради, ғарб мамлакатларида
ишлаб чиқарилганлари эса анча қиммат туради. Агар флокаторнинг
чизмасини топа олсангиз, уни мустақил равишда тайёрлаш 50-80 долларга
тушади. Барча деталларни сотувдан топишингиз мумкин. Порошокли (
ёки
полимерли
) краскалашда ҳам шунга ўхшаш ускуна ишлатилади. Махсулотга
тола (
ворс
) ёпиштириш учун аввало унга исталган усулда маҳсус клей
сурадилар (
ҳар хил турдаги юзалар учун турли хил клейлар, пентафталли
эмаллар, бўёқлар ёки грунтовкалар мавжуд
), кейин клейли қопламани ерга
улайдилар (
заземление
) ёки маҳсулотни ерга уланган металл пластинка
тепасига жойлаштирадилар. Энди флокировка жараёнини бошлаш мумкин
бўлади. Электростатик майдон флокнинг толаларини юзага вертикал
равишда жойлаштиради ва юзага барча ворс толаларни вертикал йўналишда
зич жойлаштиришга ёрдам беради. Флокларнинг узунлиги кўпинча 0,5 – 2
мм дан 20 ммгача, турли хил қалинликда ва исталган рангда бўлади.
“Флюор” деб номлангани эса реклама максадлари учун ишлатилиши мумкин,
чунки у ультрафиолетда рангдор бўлиб ёниб кўринади. Флокация жараёни
Аюпов Равшан Хамдамович
107
натижасида олинган маҳсулотларни исталган соҳада ишлатиш мумкин.
Масалан, сувенир, совға ва маҳсулотлар ўрамасини (
упаковкани
), қимматли
буюмлар қутичаларини, ўйинчоқларни, металл эшикларни, бутилкаларни,
кийимлардаги ёзувлар ва эмблемаларни, оёқ кийимлардаги ёзувларни,
автомобил салонларини, витриналарни, менекенларни, мебелни, обойларни,
қоғозларни, муқоваларни, уяли телефонни ва маиший уй жихозларини ҳам
флокация қилиш мумкин. Дуб шишкаларини, шохчаларни, суварак ва
қўнғизларни ҳам флокация қилиш жуда осон – флокация натижасида булар
жуда ажойиб сувенир бўла оладилар. Кондиционерларнинг трубкаларини
флокация уларда конденсат бўлмаслигига олиб келади. Умуман, магазиндан
ёки улгуржи савдодан исталган буюмни (
вешалкаларни, кийим учун
корзиналарни, фоторасмлар учун рамкаларни, зажигалкаларни, эшик
ручкаларини, исталган турдаги футлярларни, туалет ўтиргичларини, гул
тувакларини, ўйинчоқларни, таклифномаларни, компьютер сичқончаларини,
колонкаларни, мониторларни, клавиатурани ва бошқаларни
) сотиб олиб,
эмблемали ёки усиз рангли флокировка килиш ва яна ўша магазинларга
сотувга кўйиш катта фойда келтирадиган бизнес бўлиши мумкин.
Иқтисодий ҳисоб китобларни куйидаги асосда бажаришингиз мумкин:
1 кГ флокнинг нархи:
15-25 доллар (энг яхшиси
Швейцарияники)
Флокнинг сарфи (расходи): 120 – 180 грамм/кв. метрга
1 кГ клейнинг нархи:
6 – 25 доллар
Клейнинг сарфи (расходи): 200 - 220 грамм/кв. метрга
Мисол учун биз бутилкаларни флокировка қилишга қарор қилдик
дейлик (
бу ишни бутилкалар учун оригинал этикеткалар тайёрлаш билан
биргаликда амалга ошириш ҳам мумкин
). Агар бутилканинг юзаси тахминан
200-500 кв. см бўлса ва флокировка тагига суртиш учун арзон клей
ишлатилса (
чунки бутилка бир марта ва қиска муддатгина ишлатилади
), у
холда битта бутилкани флокировка қилиш таннархи тахминан 0,30 доллар
Аюпов Равшан Хамдамович
108
бўлади. Бунда иш ҳақи, ускунанинг амотизацияси, электроэнергия, хона
ижараси ва солиқлар ҳисобга олинмаган. Бундай ҳизматларни таклиф
қиладиган корхоналарни
Do'stlaringiz bilan baham: |