Аюпов Равшан Хамдамович
114
Қатъий ҳаракатлар ва уринишлар билангина Сиз ўзингизнинг
имкониятларингизни юзага чиқаришингиз мумкин.
Ишда ўз имкониятларингиз чўққисига чиқмоқчи бўлсангиз, ўз
вақтингизни оптимал равишда тақсимланг.
Ҳаётдаги ҳар бир катта ўзгаришга аниқ ифодаланган мақсад ва ишга
содиқлик сабаб бўлади.
Қўрқмасдан дадиллик билан ҳаракат қилинг ва Сизга кўзга кўринмас
кучлар ёрдамга келади.
Омадсизлик мумкин бўлмагандай фаолият кўрсатсангиз, ҳақиқатан ҳам
худди шундай бўлади.
Инсон ҳаётидаги ҳар бир қадам унинг миясида пайдо бўлган ғоядан
бошланади.
Ҳар қандай йўналишда янги ғоялар ўйлаб топиш имкониятингиз
чексиздир ва шунинг учун ҳам Сизнинг потенциалингиз чексиздир.
Инсон у ишониши мумкин бўлган ва унинг тафаккури ҳис қила
оладиган барча нарсаларга эриша олади.
Дунёни фикр ва ижодий тафаккур бошқаради.
Тафаккур далиллардан кўра муҳимроқдир.
Сиз мақсадни аниқ ва равшан кўриб турсангиз ҳамда унга эришиш
учун собитқадамлик билан ҳаракат қилсангиз, муваффақиятга
эришишингиз тайин бўлади.
Агарда Сизнинг қаттиқ меҳнатингиз узоқ вақт давомида бекор кетса ва
натижа келтирмаса, демак Сиз ниманидир бошқача қилаяпсиз.
Талофот ёки касод бўлмоқ – амалга оширилиши мумкин бўлган
потенциал ўзгаришдир.
Ҳар қандай муваффақиятсизликнинг асосида нотўғри фаразлар ётади.
Сизнинг муваффақиятсизликларга бардош бера олишингиз Сизнинг
ўзингизга ишончингиз ўлчамидир.
Аюпов Равшан Хамдамович
115
Ҳеч қачон, ҳеч бир шароитда, ҳеч ҳам таслим бўлманг.
Ҳар қандай бизнеснинг асоси – истеъмолчини пайдо қилиш ва уни
ушлаб туришдир.
Фойда фирма ўз фаолиятини қандай амалга ошираётгани ўлчамидир.
Фойда бизнес юргизишнинг нархи ва келажакдаги баҳосидир.
Ташкилот – истеъмолчи қидириш ва уни ушлаб туриш умумий
мақсадида бирлашган инсонлар гуруҳидир.
Истеъмолчи ҳар доим ҳақдир.
Энг яхши ходимлар доимо энг яхши компанияларда ишлайдилар.
Менежментнинг асосий аҳамияти ва роли – истеъмолчиларнинг
талабларини қондириш мақсадида инсон ресурсларига қилинган сарф-
ҳаражатлардан иложи борича кўпроқ наф олишдир.
Истеъмолчи доимо ўз мақсадлари йўлида ҳаракат қилади ва энг яхши
нарсаларни минимал нархларда сотиб олишга интилади.
Истеъмолчилар талабчан ва кечирмайдиган бўладилар, улар энг яхши
ҳизмат кўрсатувчи фирмаларни мукофотлайдилар, бошқаларга эса
хонавайрон бўлишга имкон берадилар.
“Сифат” тушунчаси ўзига маҳсулот ёки ҳизматни ҳам, уларнинг сотиш
усулини ҳам қамраб олади.
Компаниянинг фойда миқдори истеъмолчилар нуқтаи-назаридан унинг
маҳсулотлари/ҳизматларининг сифат даражаси қандайлигига тўғри
пропорционалдир.
Бор нарсалар эскириб бораётган нарсалардир.
Эртаги кун бугунгисидан албатта фарқ қилади.
Яшаш учун доимий янгиланиш ва ривожланиш абсолют керакдир.
Келажакни башорат қилишнинг энг яхши усули – уни яратишдир.
Аюпов Равшан Хамдамович
116
Бизнесдаги ҳар қандай илгари кетишлар янгиланиш туфайли,
қандайдир яхши, арзон, тезроқ, оригинал ва самаралироқ нарсани
бозорга чиқариш натижасида амалга ошади.
Ҳар қандай бизнес қандайдир миқдордаги асосий кўрсатгичларга эга
бўлиб, корхонанинг муваффақияти ёки инқирози ўшалар орқали
ўлчанади.
Ҳар бир инсон муваффақиятнинг критик кўрсатгичларига эга бўлиб,
унинг келажаги худди ўша кўрсатгичлар орқали аниқланади.
Эркин бозор – миллионлаб инсонларнинг талабларини қондиришнинг
энг самарали усулидир.
Бозор қанчалик даражада давлат аралашувидан ҳоли бўлса, таклиф
этилаётган товарлар ва ҳизматларнинг сони ҳам шунчалик кўп бўлади
ҳамда инсонларнинг ҳаёти ҳам шунчалик яхши бўлади.
Рақобат бозорида ғолиб бўлиш учун маҳсулот ёки ҳизмат қандайдир
рақобат афзаллигига ёки бошқаларидан кескин фарққа эга бўлиши
керак бўлиб, у бошқа маҳсулот ва ҳизматлардан ижобий тарзда
ажралиб тура олиши керак.
Ҳар қандай муваффақиятли реклама ёки савдонинг асоси – ноёб
таклифдир.
Компаниялар
катта
сотув
ҳажмларига
эришиш
учун
истеъмолчиларнинг конкрет гуруҳларига ёки тегишли бозор
сегментларига эътиборни қаратишлари лозим.
Номаъқул бозорга чиққан, кераксиз маҳсулот ёки ҳизмат таклиф
қилган ва мақсадга мувофиқ бўлмаган усуллар билан ишлаётган
компаниялар касодга учрайдилар.
Бозорнинг идеал сегменти - маҳсулотингизнинг рақобатбардош
хусусиятлари энг ҳаётий талабларини қондириш мўлжалланган
истеъмолчилардан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |