4-Бизнес ғоя: Табрикномалар этикеткалари тайёрлаш
Бирор бир жойга кимнидир табриклаш учун борилса, кўпинча бир
бутилка ичимлик (
шампанское, вино, ароқ, коньяк, шарбат ва бошкалар
),
бир коробка конфет, торт ва букетда гул олиб борилади. Бизнес ғоянинг
асосий мағзи қуйидагича:
Агар ичимликнинг этикеткасини ёки конфетнинг
коробкаси устидаги расмни юбилярга мослаб ёзилса ва тузилса кандай
самарага эришиш мумкин?
Ҳакикатан ҳам агар дўстимиз Аброрнинг туғилган куни бўлса ва биз
унинг учун олиб борилган ичимлик этикеткасини ёки конфет ва торт
коробкаси устидаги ёзувларни унинг расми ва қилган яхши ишлари билан
безатсак ёки бирор бир яхши шеърий мисра ёзсак, бу албатта унга жуда ҳам
ёқар эди. Демак, ушбу бизнес ғоя қуйидагини таклиф қилади: тўйга,
юбилейга, туғилган кунларга юбиляр учун бағишланган этикеткалар
қиладиган фирма ташкил килиш таклиф этилади. Этикеткалар
Corel Draw
дастурида оригинал билан бир хил ўлчамда қилинади ва
Lomond
глянцевий
қоғозида рангли принтерда фотопечать усулида чоп қилинади. Бунда бир
листдан 2 та этикетка чикади. Янги этикеткалар эҳтиётлик билан қирқилади
ва бутилкадаги эски этикетка сув билан намлангандан сўнг кўчирилиб, унинг
ўрнига янги ва чиройлиси ёпиштирилади. Ишонамизки, яхшилаб реклама
қилинса, бу ишга заказ берувчилар сони жуда ҳам кўп бўлади ва сизнинг
даромадингиз ҳам шунга мос даражада анча катта бўлади.
5-Бизнес гоя: Бозор учун газета
Ҳозирги пайтда ҳар бир катта ёки кичикроқ шаҳарларда бир неча мол-
буюм бозорлари бор бўлиб, уни айланиб чиқиш ва керакли буюмни топиш
ҳамда танлаб сотиб олиш анча мураккаб масала. Кўпинча бунга бир неча соат
вақтингиз бекор кетиб қолади ҳамда шунча вақт кетказиб, яхши буюмни
керакли нархларда сотиб олишингиз ҳам амри-маҳол бўлади. Бозорда ҳарид
қилмоқчи бўлган одамларнинг ишини осонлаштириш учун нима қилмоқ
керак ва бу орқали қандай қилиб пул ишлаб олиш мумкин?
Аюпов Равшан Хамдамович
105
Бунинг учун бозордаги товарларнинг тури ва нархларини кўрсатувчи
информацион бюллетенлар нашр қилишни йўлга қўйиш керак бўлади. Унинг
номи масалан, “
Бозор янгиликлари
” ёки “
Бозордаги товарлар ва нархлар
”
деб аталиши мумкин. Бу нашр ҳар хафтада янгиланиб туриши ва унинг
Интернетдаги варианти ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ. Бу информацион
бюллетенда, бизнинг фикримизча, қуйидагилар бўлиши керак:
Бозорнинг аниқ ҳаритаси – қайси товарлар қаерларда сотилади;
Автобуслар ва маршруткалар қаерларда тўхтайди ҳамда қаерларга
боради;
Магазинларнинг жойлашуви ва ундаги товарлар;
Кўтара савдо қаерларда ва қачон бўлади ҳамда қаерларда энг арзон
нархли товарлар бор;
Товарлар гуруҳлари бўйича нарх-наво ва уларга чегирмалар (
скидкалар
)
ҳақидаги маълумотлар;
Янги товарлар хақида маълумотлар ва улар тўғрисида реклама (
бунинг
учун товар эгалари билан келишилган холда маълум миқдорда ҳақ ҳам
олиш мумкин – яъни, информацион бюллетенга реклама жойлаштириш
учун тўлов маъносида. Унда реклама бераётган сотувчининг магазини
жойлашуви ва магазин номери аниқ берилади
);
Тегишли маблағ эвазига ташқи реклама берувчи фирмалар ҳакидаги
маълумотлар.
Информацион бюллетен бозорга кириш жойларида бепул ёки арзон
нархларда тарқатилади ёки сотилади. Ушбу бизнес ғояни амалга ошириш
учун унча катта маблағ талаб қилинмайди. Бунинг учун битта компьютер,
рангли принтер, қоғоз ва тиражни ўз вақтида тарқатиш учун битта
автомашина ва иш ҳақи талаб қилинади ҳолос. Бу бизнес ғоя асосида бошқа
бир тадбиркорлик фаолиятини, маҳсулотни ёки ҳизматни ҳам жуда тезкорлик
билан реклама қилиш ва ишга тушириб, фойда олиш мумкин бўлади.
Аюпов Равшан Хамдамович
106
Do'stlaringiz bilan baham: |