Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


-жадвал  Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт асосий



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

1-жадвал 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт асосий 
тармоқларидаги улуши
2
 
Тармоқ 
2011 
2012 
2013 
2014 
2015 
2016 
2017 
2018 
2019 
Саноат 
28,6 
29,7 
33,0 
36,8 
40,6 
45,3 
41,2 
34,7 
34,9 
Қишлоқ 
хўжалиги 
97,2 
97,2 
97,3 
97,5 
98 
98,6 
98,5 
98,3 
98,3 
Қурилиш 
67,6 
70,0 
70,6 
69,5 
66,7 
66,9 
64,8 
73,2 
75,4 
Савдо 
86,7 
87,3 
86,6 
86,3 
87,1 
89,6 
88,4 
86,3 
84,3 
Жадвал маълумотлари асосида шундай хулосага келиш мумкинки, тармоқ 
ялпи ишлаб чиқариш ҳажмида кичик бизнес корхоналарининг улушида табиий 
равишда таркиб топувчи чегара мавжуд. Яъни, агар тармоқ ишлаб чиқаришида 
кичик бизнес корхоналари учун илгари мавжуд бўлмаган рухсатни бирданига 
очиб юборилса, у ҳолда мазкур соҳа жадаллик билан ўсиб боради. Бироқ, бу 
ўсиш муайян даражага боргандан кейин аста секинлаб, мўътадил ҳолатга етади. 
Ушбу даражада кичик бизнес солиштирма салмоғининг тебраниши учун маълум 
“коридор” пайдо бўлади. Бироқ шуниси эътиборлики, тармоқдаги кичик бизнес 
улушининг ушбу коридор ичидаги тебраниши кўпинча кичик бизнес 
корхоналари сони ёки уларнинг ҳажмидаги ўзгаришлар эмас, балки тармоқ ялпи 
маҳсулотининг “қолган” қисмини ташкил этувчи йирик корхоналар ишлаб 
чиқариш ҳажмидаги ўзгаришлар таъсири остида рўй беради. 
Жадвалдан кўринадики,
 
қишлоқ хўжалиги тармоғида кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликнинг улуши энг юқори даражани ташкил этмоқда. Бунинг 
асосий сабаби – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши хусусиятларидан келиб 
чиққан ҳолда, нисбатан кичик кўламларда ташкил этишнинг мақсадга 
мувофиқлиги ҳисобланади. Кейинги ўринни савдо соҳаси эгаллаб, бу борада 
О.Коньшина ва Т.Дудинская кичик корхоналарнинг йирик корхоналарга 
нисбатан тенг бўлмаган шароитларда фаолият юритиши устун равишда савдо-
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - 
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020 
2
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган. 


182 
харид ва воситачилик фаолиятига ихтисослашувига сабаб бўлишини 
таъкидлайдилар: “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан 
чора-тадбирларни амалга ошириш аниқ механизмининг йўқлиги, кредит, ишлаб 
чиқариш бинолари ва моддий ресурсларга эга бўлишдаги қийинчиликлар кичик 
корхоналарни йирик корхоналарга нисбатан тенг бўлмаган шароитларга солиб 
қўяди. Бу эса улар сонининг қисқариши ҳамда устун равишда савдо-харид ва 
воситачилик фаолиятига йўналтирилишига олиб келади.
Тадбиркорлик ривожланиши таҳлили савдо ва воситачилик хизматлари 
соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг улуши етакчи мавқе эгаллашини 
кўрсатади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи ёки кўп йўналишли (халқ 
истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи, турли хизматлар кўрсатувчи) корхона 
сифатида рўйхатдан ўтган, бироқ, шунга қарамасдан, савдо-воситачилик билан 
асосий фаолият сифатида шуғулланувчи катта миқдордаги корхоналар амал 
қилади”
1

Қурилиш соҳасида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 
66-75 фоиз атрофида бўлишини кейинги ўн йилликларда кичик саноат 
объектлари ва фуқаролар учун уй-жой қурилишининг кенгайиб бориши орқали 
изоҳлаш мумкин. Шу ўринда муҳим аҳамият касб этувчи тармоқ – саноатда 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2016 йилга қадар барқарор ва 
изчил равишда ўсиб келиб, 45,3 фоизгача етган. Бироқ, 2017 йилдан бошлаб 
мазкур кўрсаткичда кескин пасайиш кузатилиб, 2019 йилда 34,9 фоизни ташкил 
этди.
Кичик бизнес корхоналари фаолиятининг тармоқ бўйича ихтисослашув 
жараёнларини тадқиқ этишда тармоқлар бўйича янгидан ташкил этилган

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish