Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯСИНИ АҲАМИЯТИ 
 
Камолиддинов И.М. – Наманган муҳандислик 
технология институти катта ўқитувчиси
 
Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес корхоналари жадал 
ривожланиб бормоқда. Бу борада ҳукуматимиз томонидан кўпгина қонунлар, 


80 
қарорлар, фармонлар қабул қилинган ва қилинмоқда. Кичик бизнес 
корхоналарида боқарувни қўллаш, айниқса бошқарув стратегияларини тадбиқ 
этиш ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади. Бошқарув стратегияси 
корхоналар имкониятларини бозордаги холатга мувофиқлаштириш, аҳолини 
камбағалликдан чиқариш учун қўйилган мақсадларга эришишнинг комплекс 
воситаларини белгилашдан иборатдир.
Бошқарув стратегиясининг вазифаси шундан иборатки, корхонанинг барча 
фаолият 
турларини, 
ривожланиши 
ва 
рентабеллигини 
таъминлаш 
йўналишларини доимо белгилаш ва қайта мўлжаллаш билан биргаликда аҳолини 
камбағалликдан чиқаришдан иборатдир. 
Аҳолини камбағалликдан чиқаришда тадбиркорликнинг ривожланиши 
бошқарув стратегиясини самарали ишлаб чиқиш рақобатчилик афзаллиги 
табиатини аниқлаб олишдан иборат бўлиб, у кейинги стратегик ва тактик 
қадамлар учун асосга айланади. Айниқса, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 2020 йил январь-март 
ҳолатига ҳудудлар бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва 
микрофирмаларнинг жами миқдоридан энг кўп улуш Наманган шаҳри – 23,2 
фоиз, Поп тумани -13,0 фоиз, Наманган тумани – 8,5 фоиз, Норин тумани – 7,3 
фоиз, Учқўрғон тумани – 6,9 фоиз, Чуст тумани – 6,8 фоиз ва Чортоқ тумани – 
6,4 фоизни ташкил этди. 
Наманган вилоятимизда 2020 йил январь-март ойларида ялпи ҳудудий 
маҳсулотнинг 65,0 фоизи (2019 йил январь-мартда 66,9 фоиз) кичик бизнес 
субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
Вилоятида кичик бизнес субъектлари сони 2020 йил 1 апрел холатига 23399 
тани ташкил қилиб, ўтган 2019 йил 1 апрелга нисбатан 118,2 фоизга кўпайган.
Шунингдек, аҳолининг даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан 
олинаётган даромадларининг улуши салмоқли ўринни ташкил этиб, 2019 йилда 
барча даромадларнинг 38 фоизидан ортиғи кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик соҳаси ҳиссасига тўғри келди. 
Юқоридагиларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, иқтисодиётни 
моденизация қилиш жараёнида тадбиркорликни кенг тарқалган шакли-кичик 
бизнесни ривожлантириш аҳолини камбағалликдан чиқариш демакдир.
Шу боисдан кузатишларимиз шуни кўрсатиб турибдики, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга мамлакатимизда қулай имкониятлар 
яратилишига қарамай, аҳолини камбағалликдан чиқаришда ечимини топмаган 
муаммолар бу соҳада мавжуд. Булар қаторига: 
*кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий-
хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашувини чеклаш; 
*тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесга янада кенг эркинлик бериш; 
*бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш; 
*кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт 
салоҳиятларни ривожлантириш учун зарур ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий 
имкониятларни яратиб бериш. 


81 
* кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни 
харид қилишдаги муаммолар; 
Фикримизча, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш 
масалаларига самарали бошқарув нуқтаи назаридан жиддийроқ эътибор қаратиш 
лозим деб ўйлаймиз. Бу ўринда аҳолини камбағалликдан чиқаришда қуйидаги 
ишларни амалга ошириш лозим: 
- тадбиркорларга ўз фаолиятларини ривожлантириш учун бошқарув 
стратегиялари уларга қўшимча имкониятлар ва ёрдам беришини тушунтириш; 
- бошқарув фаолиятини қўллаш учун маслаҳат марказларини ташкил этиш; 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчиларнинг 
илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар билан хамкорлик ишларини ташкил 
этиш; 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқарув 
стратегияларини амалга оширишда маълумотлар базасини шакллантириш; 
- маҳсулот рекламасини ташкил этиш ва йўлга қўйиш; 
- тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотларини интернетга жойлаштириш; 
- тадбиркорларни ярмарка ва товар кўргазмаларида қатнашиши. 
Юқоридагилардан келиб чиққан холда хулоса қилиб шуни айтиш мумкин, 
яъни аҳолини камбағалликдан чиқариш юқорида қайд этиб ўтилган чора-
тадбирлар амалга оширилса, тадбиркорларни самарали бизнес юритишларида 
катта имкониятлар яратилади ва шу билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик фаолиятинини ривожлантиришда бошқарув стратегияси асосий 
ўринни эгаллайди. Бу эса, тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган қарорларнинг 
самарали бўлиши билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик харакати 
самарадорлигини янада оширади ҳамда фаол бошқарув стратегиялари асосида 
корхонанинг барча фаолият турларини, ривожланиши ва рентабеллигини 
таъминланишига олиб келади ва шу билан бирга иқтисодиётимиз учун 
истиқболли соҳалар ривожланиб, мамлакатимиз тараққиётини янада юқори 
босқичларга кўтаради.

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish