Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

strategic management
); 
2) ички назорат тизимини бошқариш (
internal control management
); 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон “Рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Қарори. // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги ПФ-5598-сон “Ўзбекистон Республикаси 
давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базаси (www.lex.uz).
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги ПҚ-4321-сон “Рақамли иқтисодиёт ва электрон 
ҳукумат тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // 
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли “2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури 
тўғрисида”ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 
(www.lex.uz).


66 
3) акциядорлар (инвесторлар, манфаатдорлар томонлар) билан ўзаро 
муносабатларни 
бошқариш 
(
shareholder/investor/stakeholder 
relations 
management
).
1
Компания стратегиясини амалга ошириш жараёнида директорлар кенгаши 
(кузатув кенгаши) нинг ижроия органи билан ҳамкорлиги, ижроия органининг 
ички назорат тизимини бошқариш бўйича ўз вазифаларини бажаришлари, 
компаниянинг акциядорлар ва бошка манфаатдор томонлар билан ўзаро 
ҳамкорлиги масалаларини рақамли технологиялар ёрдамида самарали 
таъминлаш мумкин. 
Компания раҳбарияти (кузатув кенгаши ва ижроия орган аъзолари) ўртасида 
унумли стратегик мулоқотни ташкил этилиши корпоратив бошқарув 
самарадорлигини оширишда муҳим шароит ҳисобланади. Компания 
стратегиясини бошқаришда директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) ва ижроия 
органи аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, ҳисобот кўринишидаги 
ахборотлар билан ўзаро алмашинувлар муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда 
компаниянинг ҳозирги ҳолати ва фаолияти тўғрисидаги объектив ҳамда бир-
бири билан боғлиқ бўлган ҳисоботларни шакллантиришни ҳамда уларни 
компаниянинг раҳбарлари томонидан доимий равишда олиб туришларини 
корпоратив IT-тизими таъминлайди. 
Компанияда корпоратив бошқарув доирасида директорлар кенгаши 
(кузатув кенгаши) аъзолари ва компания раҳбарияти томонидан ички назоратни 
олиб боришда рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳам долзарб 
масалалардан бири ҳисобланади. Бундай тизимларга рискни бошкариш тизими, 
ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими, корпоратив конунчилик талабларига 
риоя килиш тизимлари (комплаэнс тизимлар) ни киритиш мумкин.
Рискни бошқариш IT-тизимлари кўпинча инновацион фаолияти юқори 
бўлган компанияларда ҳамда молиявий муссасаларда қўлланилади. Айниқса, 
банкларда рискни бошқариш тизими корпоратив бошқарувнинг асосий бўғини 
ҳисобланади. Бундай IT-тизимлар компанияларда кредитларни таҳлил қилишга, 
операцион рискларни баҳолашга, келгусидаги ишлар ва харажатларни 
баҳолашга, рискни бошқариш бўйича ҳисоботларни тузишга, ва бунинг 
натижасида, менежерларга янги ва аниқ маълумотлардан фойдаланиб, оптимал 
қарорларни қабул қилишга имкон беради. Мазкур тизимлардан тўлақонли 
фойдаланиш учун махсус корпоратив IT-инфратузилмалар яратилган.
Ахборот хавфсизлигини таъминловчи IT-тизимлар ҳам компанияларда ички 
назоратни олиб боришда муҳим роль ўйнайди. Улар орқали компанияда 
корпоратив маълумотлар ва ахборотларни ҳамда тижорат сирларини махфий 
сақлаш, директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) томонидан ахборот 
хавфсизлигини қатъий назорат қилиш амалга оширилади. Бугунги кунда АКШ, 
Буюк Британия ва бошқа ривожланган мамлакатларда айнан корпоратив ахборот 
хавфсизлигини таъминловчи махсус амалий дастурларни яратиш билан 
шуғулланадиган фирмалар сони ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин. 
1
Грачева М. Корпоративное управление – роль информационных технологий. // Журнал “Управление 
компанией”. – Москва, 2004. - №10. 


67 
Корпоратив ахборот хавфсизлигини таъминловчи амалий дастурлар одатда 
BS 7799 ва ISO 17799 стандартларига мувофик сертификатланган бўлади. 
Корпоратив қонунчилик талабларига риоя килиш бўйича IT-тизимларидан 
фойдаланиш корпоратив бошқарув қонунчилиги доирасида фаолият юритаётган, 
қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган компаниялар 
учун ҳам зарурдир. Корхонада жорий қилинган бундай ахборот тизимлари 
компания фаолияти билан боғлиқ бўлган амалдаги қонун, қарор, низом ва 
стандартларга риоя этилишини кафолатлайди.
1
Бугунги кунда хорижий компанияларда директорлар кенгаши (кузатув 
кенгаши) нинг ахборот тизимлари, яъни кенгаш аъзоларига портатив электрон 
коммуникация қурилмалари орқали ахборотни электрон тарзда таъминлаб 
берувчи тизимлар фаол ривожланмоқда. Бундан ташқари, кенгаш аъзоларининг 
ҳисоботларини тузиш ва тарқатишга ҳамда кенгаш аъзоларига корпоратив 
ахборотни кам харажатли тарзда етказиб беришга имкон берувчи фойдали 
электрон воситалар, жумладан

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish