Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

 
 


46 
А д а б и ё т л а р
1. Г. А. Аптекер. История Американского народа Колониальная эра. М. -1961 г.
2. ГА. Аптекер. Американская революция 1763-1683 г. М. -1968 г.
3. И. А. Белявская Б. Франклин - деятель национального освободительского 
движения американского народа М. -1969 г.
4. Р. Ф. Иванов Б. Франклин М. -1972 г.
5. Северо-Американские индейцы. М. -1978 г.
6. Г. Н. Севастьянов, А. И. Уткин. Томас Жефферсон. М. -1979 г.
7. М. И. Радовский. Бенжамин Франклин. М. -1985 г.
8. А. А. Фурсенко. Американская буржуазная революция XVIII века. М. -1986 г.
9. А. Дочестер. Американский капитализм 1607-1800 годов. М. -1987 г.


47 
XVII аср иккинчи ярми ва XVIII асрда Франция 
Р Е Ж А : 
1. 
XVII 
асрнинг 
иккинчи 
ярмида 
Францияда 
капиталистик 
муносабатларнинг ривожланиши.
2. Абсолютизм - даврида Франция.
3. 1713 - 1774 йилларда - Франция.
4. XVIII аср бошларида Францияда янги маърифатпарварлик ғояларининг 
вужудга келиши.
5. Буюк буржуа инқилоби арафасида Франция.
Франция бутун ўрта асрлар давомида классик феодализм мамлакати эди. 
Европанинг бирорта ерида ҳам феодал муносабатлар Франциядагидек соф ва 
етук тус олмаган эди. XVI-XVII асрлардаги феодал - абсолютистик Францияни 
Англия билан таққослар эканмиз, биз феодал муносабатларнинг барқарорлик 
даражасига алоҳида эътибор қилишимиз керак. Англия феодализми чала 
ривожланган булиб, у туғилиб келаѐтган капитализм учун унча бардош бера 
олмади. Англияда дворянларнинг бир кисми буржуалашмокда эди, капитализм 
саноатдан зур бериб қишлоқ хўжалигига кириб бормоқда эди. Бу хол ўз 
навбатида инглиз буржуазиясига янги дворянлардан иборат сиѐсий иттифоқчи 
етиштириб бердики, инглиз буржуазияси бу дворянлар билан биргаликда 
инқилобга бошчилик қилди.
Англия ва Шимолий Нидерландияда бўлиб ўтган илк буржуа инқилоби 
шундай инқилоб эдики, унда буржуазия билан дворянларнинг буржуалашган 
қисми ўртасида иттифок, вужудга келган эди ва бинобарин халқ оммасининг 
роли чекланган эди.
Бинобарин, Франциядаги инқилобда буржуазия феодализмга қарши 
бирдан-бир иттифоқчи-халк оммаси билан яъни деҳқон-плебейлар оммаси 
билан бирлашган ҳолда кураш олиб бормоғи керак эди. Шу сабабли 
Франциядаги инқилоб очиқдан-очик, демократик тус олиши керак эди, албатта. 
Француз буржуазияси анча дадил ва етуклик билан иш кўриши керак эди. 
Франциядаги буржуа инқилоби революцион онг камолоти Англиядагига 


48 
нисбатан анча юксак босқичда бўлган ва капитализм билан феодализм 
ўртасидаги зиддият Англиядагига қараганда анча кучли бўлган бир шароитда 
ўтди. Шунинг учун хам инглиз буржуа инқилобидан қарийб 150 йилдан кейин 
бўлди. Францияда шу давр мобайнида, гарчи Франциянинг иқтисодий ҳаѐтида 
капиталистик уклад тобора катта ўрин тутиб борган бўлса-да, дворянлар 
ҳукмрон синф бўлиб келди. Аммо ижтимоий хаѐтда феодализм гегемонлик 
қилиб келаѐтганлигини яққол кўрсатадиган белги, жамғарилган бойликларнинг 
анча қисми феодал ер-мулклари бўлиб, ундан унвонлар ва вазифалар сотиб 
олиш учун фойдаланар эди. Илгари вақтлардек XVII-XVIII асрларда ҳам 
Францияда ер қатъий ва чекланмаган мулк эмас эди. қиролдан кейинги ўринда 
у ѐки бу территорияга герцог ва графлар эгалик килишар эди. Графлик бир 
қанча баронияга, барония бир қанча шателленияга, шателления эса қуйи 
даражадаги мулкларга, цензуал ерларга бўлинар эди. Бу феодал иерархия 
ўзининг илгари сиѐсий ахамиятини йўқотган бўлса ҳам, лекин вассаларнинг ўз 
ерлари учун сеньорларга пул тўлаш системасига ва феодал юрисдикция 
даражаси сифатида батамом саклаб қолган эди. Франциядаги ҳамма ерларнинг 
ўндан тўққиз қисмдан кўпроғи шу иерархияга қараб, жуда оз қисмигина эркин 
(алладиал) мулк эди. Францияда чуқур ва каттик, илдиз отган феодализм 
иқтисодий негизи ана шу феодал ер-мулк эди. Иерархиянинг ҳар қайси 
босқичида ҳам ҳар бир сюзерек ернинг бир клемини бевосита ўз мулки 
сифатида қўлида олиб қолиб, бошка бир кисмигина, гарчи бу қисм катта бўлса 
ҳам, ўз вассаларига берар эди. Натижада Франциядаги ҳамма ерларнинг ярми 
турли вилоятларда 60% бўлган қисми пировард-оқибатида цензуал ѐки цензива 
деб аталадиган қуйи даражадаги мулкларга бўлинган эди. Цензива 
мулкларининг эгалари, яъни цензитарийлар деб аталувчи мулкдорлар камдан-
кам ҳолларда дворянлар, рухонийлар, шаҳарликлар бўлса-да, лекин 
цензиторийларнинг кўпчилиги деҳқонлар эди. Рус тарихчиси Лучицкий ва 
унинг мактабига мансуб бўлган француз олимлари ўтказган пухта статистик 
тадқиқотлар цензива XVI-XVIII асрларда Франциядаги деҳқонлар ер 
эгалигининг асосий формаси бўлганлигини кўрсатади. Англиядаги ѐки шаркий 


49 
Европадаги феодал ер эгаларидан фарқ қилиб, француз сеньорлари ўзларининг 
бевосита мулкларида, одатда, ўз помешчик. хўжаликларини юритмас эдилар. 
Гарчи Франциянинг баъзи районларида бу хил тенденциялар рўй бериб турган 
бўлса-да, лекин умуман олганда хўжайин ерларининг йўколиб бориши 
Франциядаги аграр тузумнинг алоҳида хусусияти эди. Аксари холларда сеньор 
ўзининг бевосита мулкини майда бўлакларга бўлиб, ҳосилдан хисса олиш 
шарти билан ѐки муайяи миқдорда пул олиш шарти билан деҳқонларга ижарага 
берар эди. Ижара шартномаси турли муддат учун: бир йил ва ундан ортиқ 
муддат учун, ижарачи олгунча, икки насл учун тузилиши мумкин эди. 
Шартномада муддат тамом бўлганидан кейин, ер участкаси сеньор ихтиѐрига 
қайтариб берилади. Цензива эса аксинча, одатдаги ҳуқуқга мувофиқ сеньор 
томонидан ўзининг бевосита мулкига ҳеч маҳал қўшиб олинмас эди, 
бинобарин, цензитарий тўловларини ўз вақтида тўлаб келган бўлса, ер 
участкасидан у абадий фойдаланишига ва бу участканинг цензиторий насллари 
қўлида қолишига амин бўлиши мумкин эди.
Шундай қилиб, пировард-оқибатида Франциядаги феодал ер мулкининг 
деярли ҳаммаси участкаларга бўлиниб, бу участкаларда деҳқонлар майда 
хўжалик юритадилар. Деҳқонлар эса, ўз еридан фойдаланиш ҳуқуқлари 
аломатига қараб, икки асосий гурухга цензитарийларга ва ижарачиларга 
бўлинар эди. Умуман олганда улар феодалларга қарам бўлган деҳқонлар синфи 
эди. Юридик жиҳатдан қараганда, ижарачи дехқонларгина эмас, балки 
цензитарий деҳқонлар ҳам эркин эдилар. Франциянинг шарқий районларида ва 
қисман шимолий районларидагина крепостной деҳқонлардан иборат маълум 
даражада катта бир табақа сақланиб келар эди, бу табақадаги одамлар мол-
мулкини меърос тариқасида бировга бериш ҳуқуқига эга бўлмай, уларнинг бир 
ердан иккинчи ерга кўчиш ҳуқуқи жуда ҳам чеклаб кўйилган эди. Бирок, 
бевосита крепостной ҳуқуқ ҳукм сурмаса ҳам француз деҳқонлари сеньорга 
батамом феодал қарамликда кун кечирар эди. Цензитарийлар заминдор 
помешчикка ҳақиқий қарамлиги билан тутқинликка солинган эди. Улар 
феодалнинг мулкидан фойдаланар эди, улар қўлидаги цензива шартли мулк 


50 
бўлиб, бу мулк деҳқонни сеньорга ценз тўловига мажбур этар эди.
Буржуа тарихчилари цензива аслида феодалнинг мулки бўлмай, балки 
деҳқонлар мулки эди деб даъво қиладилар. Бу билан улар қишлоқда феодализм 
ҳукмронлик қилинганлиги фактини инкор этадилар ва феодализм XVIII 
асрнинг охирларидаги инқилоб натижасида тугатилишидан кўра, узоқ давр 
давомида аста-секин йўқолиб ва ўзгариб бориш натижасида кўпроқ йўқ бўлди, 
деган фикрни тарғиб қиладилар. Хақиқатда эса феодал муносабатларнинг 
формаси ўзгариб, аслида эса феодал эксплуатация давом этди, давом этдигина 
эмас, балки тобора оғирлашиб борди. XVII асрда Францияда ҳукм сурган 
феодал эксплуатация системаси, бошқача қилиб айтганда, феодал ишлаб 
чиқариш муносабатлари системаси ўз тараққиѐтининг шундай бир босқичида 
эдики, ушбу босқичда деҳқонлар, мажбуриятларни бажаришлари шарт эди. Бу 
боскичдаги товар ишлаб чиқариши феодализм руҳидаги ишлаб чиқариш бўлиб, 
у капитализм учун баъзи шароитларни тайѐрлаб берса-да, лекин ўзидан-ўзи 
капитализмга олиб келмас эди.
Франция деҳқон хўжалигининг такрор ишлаб чиқариши умуман 
бозорнинг ѐрдамисиз рўй берар эди, демак ўз эхтиѐжи учун деҳқон бозоридан 
жуда кам нарса сотиб оларди. У асосан ўз махсулотининг мажбурият ва ўлпон 
тариқасида топшириши керак бўлган қисминигина, сотар эди, яъни пулга 
айлантирар эди. Шунинг учун хам француз саноати учун деҳқонлар кўплаб мол 
сотиб олувчи харидор эмас эди. Деҳқонларнинг қишлоқ хўжалик асбоби бу 
вақтда роят даражада примитив эди. Деҳқон уйда тўқилган, жуда хунук қилиб 
бўялган матодан тикилган кийим-бош, ѐғоч ковуш кийиб, болта билан ясалган 
дағал жихозлар қўйиб, полсиз, томи похол билан ѐпилган, деразасиз ва 
мўрисиз, ѐғочдан ясалган ярим ертўла холидаги жойда, кўпинча чорва моллари 
ва паррандалар билан бирга яшар эди. Баъзи дехқончилик ерларга жамоа 
асосида эгалик қилиш ҳуқуқлари сақланиб қолган бир нечта қишлоқ маъмурий 
жихатдан черков қавми эди. Иқтисодий ва ҳуқуқий жихатдан эса, қишлоқ 
сеньорнинг қасрига ѐки қишлоқдаги қўрғонига тобе эди, сеньорнинг катта 
ҳовли-жойларида эса дарвозалар ѐнида традицион дор бўлиб, бу дор 


51 
сеньорнинг юксак юрисдикцияси эди. Бирок, заминдор сеньорлар дехқонлар 
етиштирган қўшимча махсулотнинг мутлақо хаммасини ўзлариники қилиб 
ололмас эдилар. Бунинг устига цензнинг ва абсолют микдори доимий равишда 
бир даражада қолиб келаѐтган бошқа тўловларнинг нисбий қиймати XVI-XVII 
асрларда туша борди. Аммо XVI, XVII, XVIII асрларда рўй берган баъзи қулай 
фурсатларда сеньорлар ўз ҳуқуқларидан хусусан ўзлари билан ердан 
фойдаланувчи деҳқонлар ўртасидаги барча жанжалли масалаларни ўзлари суд 
қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, деҳқонларга тазйиқ ўтказа бошладилар. 
Сеньорлар реакцияси ҳукм сурган бу даврларда минглаб ҳийла-найранг ва 
бахоналар ишлатиларди. Бу махсулотнинг қолган қисмини эса, турли йўллар 
билан дворянлар олар эди.
Зодагон кишиларнинг кўпгина кичик ўғиллари диний мансабга эга 
бўларди. 1516 йилда Франция подшоси томонидан тузилган шартномага 
мувофиқ черков лавозимларида тайинлаш Франция қиролининг вазифасига 
кирар эди, бинобарин бу ҳуқуқидан фойдаланиб, у ўз дворянларини қўллаб 
қувватлар эди. Енг катта даромадлар берадиган мансаблар ва барча даражадаги 
черков лавозимлари француз зодагонларига берилар эди. Францияда биринчи 
тоифа-рухонийлар билан иккинчи тоифа-дворянлар шу сабабли бир-бири билан 
мустахкам шахсий алоқалар орқали боғланган эди. Черковларнинг оладиган 
даромадлари черковнинг ўз ерларидан келадиган даромадлардангина иборат 
бўлмай, Францияда барча деҳқон хўжаликларидан олинадиган "ушр" ни, яъни 
хосилнинг бир қисмини ҳам ўзига олади. Черков томонидан олинадиган "ушр" 
деҳқонларнинг мулкларидан олинадиган феодал солиқларидан бири эди.
Дворянларнинг иккинчи қисми армияда хизмат қилишга интилар эди, бу 
хил дворянлар армияда барча командирлар лавозимларини эгаллаб, катта-катта 
маош олардилар, қўшинларнинг баъзи имтиѐзли турлари қиролдан маош олиб 
яшайдиган дворянларнинг ўзидангина, фақат ана шундай дворянлардангина 
иборат эди. Ниҳоят, юқори даражали дворянлар ўзларининг етарли даромад 
бермаѐтган ерларини ташлаб, ѐ бўлмаса сотиб кетиб, сарой хизматчилари 
бўлиб, Парижда истиқомат қилардилар. ХVII асрда бундай дворянлар сони 


52 
кўпайиб борди. Бундай дворянлар амалдорликдан ва савдо ишларини олиб 
боришдан мағрурона бош тортиб, қиролдан нуқул зеб-зийнатдан иборат бўлган 
сарой лавозимларини бажону-дил қабул қилиб, ҳаддан ташқари катта маош, 
ѐғлик даромадлар, катта-катта шахсий пенсиялар ѐки жуда кўп тухфалар 
олардилар. Ҳарбий дворянларга ва сарой хизматидаги дворянларга тўланадиган 
маблағлар аввало деҳқонлардан олинарди. Деҳқонлар сеньор фойдасига 
ўтиладиган кўплаб мажбуриятлардан ва черков томонидан олинадиган "ушр" 
дан ташқари давлат солиқларини тўлар эдилар. Тўғри солиқлар ва эгри 
солиқлар, яъни қирол фойдасига ундириладиган бу солиқлар феодал 
мажбуриятларининг яна бир туридан бошқа нарса эмас эди. Шундай қилиб, 
ҳарбийлар ҳам, сарой аҳли ҳам, деҳқонлар ҳисобига яшар эди. Бундан ташқари 
судхўрлар ҳам деҳқон хўжалиги ҳисобига яшар эди.
Капиталистик муносабатлар Франциянинг қишлок хўжалигига кириб 
борар экан, ер-мулкининг буржуа тартибда ўзгариши тарзида эмас, балки 
деҳқонлар ўртасидаги муносабатларнинг янги шакллари тарзида кириб борди. 
Англияда эса капиталистик муносабатлар қишлок, хўжалигига ер-мулкнинг 
буржуача тартибда ўзгариши тарзида кириб борган эди. XVII асрда 
деҳқонларнинг мулкий жиҳатдан табақаларга бўлинишини, деҳқонлар ўртасида 
ижарага олиш-ижарага бериш ишлари ҳукм сурганини, ерсиз ва кам ерли 
деҳқоннинг ѐлланма меҳнатидан фойдаланиши текинхўрлар - "қавм аъѐнлари" 
ажралиб чиққанини қайд қилиш мумкин. Соҳибкор типидаги йирик деҳқон 
фермаси -XVII асрдаги француз қишлоғида жуда кам учрайди. Капитализмнинг 
қишлоққа косибчилик саноати орқали яъни деҳқонларнинг шаҳардаги олиб 
сотарлар учун ип, турли хил юнг ва зиғир поядан тўкилган газламалар, нафис 
турлари, қулдорлик буюмлари ва бошқа хил товарлар тайѐрланиб бериши 
орқали кириб бораѐтганлиги кўзга анча яққол ташланарди. Деҳқонларнинг бир 
қисми бу буюмларни тайѐрлаш мақсадида хизматкорлар меҳнатидан 
фойдаланиб, бу хизматларга, одатда, озиқ-овқат шаклида хақ тўларди. Асосан 
шаҳарлар атрофида жойлашмаган қишлок саноати тарқоқ капиталистик 
мануфактуранинг бир формаси эди. Шаҳарлар доирасида мануфактуранинг 


53 
анча ривожланган формалари бор эди. XVII асрдаги француз шаҳри ўзининг 
ўрта асрларга хос характерини ва хатто ўрта асрларга хос ташқи кўринишини 
хийла даражада сақлаб қолган эди, атрофи деворлар билан ўралган 
шаҳарларнинг мустахкам дарвозалари бўлар эди, бу шаҳарларда қальа марказий 
майдон ва бутхона, ратуша ва ховуз тош ѐтқазилмаган тор кўчалар бўлиб, 
уйларнинг олдинга қараб чиққан иккинчи қаватига деярли қуѐш тушмас эди, бу 
уйларнинг тагида, биринчи қаватда қатор-қатор очиқ ҳунармандичилик 
устахоналари бўларди. Бироқ ўрта асрлардан қолган ҳунармандчилик ишлаб 
чиқариши иқтисодий жихатдан жуда ҳам ўзгариб кетган эди. Ўрта асрлардан 
қолган "халфа" ва "шогирд" деган иборалар ѐлланма ишчилар эканлигини 
тушуниш қийин эмас эди. 10-20 та ишчиси бўлган усталар XVII асрдаги 
француз шаҳрида энди кўп учрар эди. Бундай устахоналар марказлашган 
мануфактуранинг куртаги эди. Бир неча ўнлаб ишчиси бўлган корхоналар 
бўлсада, лекин ишчиларнинг сони 100 тадан ортиқ бўлган марказлашган жуда 
катта мануфактуралар жуда кам эди. Шундай бўлишига қарамай, айни XVII 
асрни Франциядаги йирик мануфактура саноатининг бешиги деб ҳисоблаш 
мумкин, чунки қирол мануфактуралари деб аталган катта корхоналарнинг бир 
нечтаси худди шу вақтда барпо қилинган эди. Мануфактуранинг вужудга 
келиши сифат жиҳатдан янги хил ишлаб чиқарувчи кучлар пайдо бўлганлигини 
кўрсатар эди.
Франциядаги деҳқонларнинг бир қисми ердан маҳрум бўлди, лекин бу 
маҳрум бўлиш Англияда чорвачилик учун ўтлоқ ажратиб олиш йўли билан рўй 
берган бўлса-да, Францияда жамоа ерларининг боқимонда солиқлар учун суд 
орқали сотилиши, камбағал деҳқонлар қўлидаги ерларнинг буржуазия 
томонидан сотиб олиниши билан рўй берди. Францияга бадавлат бўлганлар 
яъни ҳаѐтда тўла ҳуқуқли бўлган барча шаҳарликлар, буржуа деб аталар эди, 
булардан бир қисми ҳозирги вақтдаги ижтимоий-иқтисодий маънода ҳам 
буржуа деб аталиши мумкин. Бу буржуадан пастда турган ҳар хил шаҳар 
ахолиси плебейлар деб аталар эди.
Плебейлар: а) ҳунармад-усталарнинг қарам қисмидан, б) халфалардан, 


54 
мануфактура ишчиларидан, в) ҳеч қайси синфга мансуб бўлмаган 
камбағаллардан, жумладан, қишлоқлардан келиб, шаҳарларда меъморчилик 
қилиб пул топаѐтганлардан ѐки гадойлик қилиб кун кечираѐтганлардан иборат 
эди. Ҳамиша тиниб-тинчимас бу плебейлар оммаси ичида ташаббускорлик 
ролини халфалар ўйнарди. Улар эсa касбига қараб, қадим замонлардаги махфий 
иттифоқларга "компаньонажлар" га уюшган эди. Хўжайин усталарга қарши 
стачкалар Францияда XVII асрнинг иккинчи ярмида жуда тез-тез бўлиб турди, 
бу ҳол капитализмнинг тараққий қилаѐтганидан далолат берарди. 1697 йилда 
Дарнетолда 3-4 мингга яқин мовутчи ишчилар тўхтатган ишларини, бутун ой 
давомида бошламадилар. Бу вақтда машхур иқтисодчи Буагильберг бундай деб 
ѐзган эди: ҳамма жойда, қаҳр-ғазаб ҳукм суради. Саноат шаҳарларида ишлаб 
чиқаришнинг муайян бир тармоғида ишлайдиган 700-800 ишчининг бирдан иш 
ташлаб, ишдан кетаѐтганлигини кўрасан киши, бунинг сабаби шуки, иш 
ҳақининг камайтирилиши бўлган Франциянинг денгиз портлар Марсель, Бардо, 
Нант, Сен-Момо, Дьепп ҳаѐтида қаттиқ савдогарлар жуда катта муҳим роль 
ўйнайди, чет элларга чиқариш учун бу портларга қишлоқ ва шаҳар 
саноатининг, қисман қишлоқ хўжалигининг жуда кўп махсулоти келтирилар 
эди. Испанияга ҳамда испан савдогарлари орқали Испания ва Португалия 
мустамлакаларига, то Ҳиндистонгача, шунингдек Италияга ва бошқа 
мамлакатларга энг кўп мол чиқарилар эди. Натижада XVII асрнинг ўрталарида 
Франция, Канадада ва Атлантикадаги оролларида, яъни ўз мустамлакаларида 
мол сотиш бозорларига эга бўлди. Айни вақтда Левант, Нидерландия орқали 
Францияга жуда кўп мустамлака моллари келтирилар эди. Бироқ Франциянинг 
ташқи бозорларга мол чиқариши бу вақтда жаҳон майдонига чиққан 
капиталистик мамлакатларнинг Нидерландиянинг, сўнгра Англиянинг 
рақобатини қийинлаштириб қўйган эди. 
Франция сотадиган нархдан кўра арзонроқ нархда мол таклиф 
қилардилар. Ички бозорга келганда шуни айтиш керакки, ички бозорда 
феодализмнинг ҳукмронлиги капитализм куртаклари учун айниқса халокатли 
эди. Ахолининг асосий оммаси бўлган деҳқонлар жуда оз нарса сотиб 


55 
олардилар. Шу сабабли пул аҳолининг қайси синфи қўлида тўпланган бўлса, 
саноат асосан ўша синф учун махсулот ишлаб чиқарар эди. Франция 
мануфактурасининг алоҳида хусусияти унинг зеб-зийнат буюмлари: духоба, 
атлас, кимхоб ва бошқа хил қимматбахо газламалар, безак, маълум бир услубда 
ишланган жихозлар, олтин суви югуртирилган буюмлар, нафис ойналар, атир-
упа ва пардоз моллари-хуллас қимматбаҳо моллар ишлаб чиқаришга 
ихтисослашуви шунинг натижаси эди. Кенг ички бозор бўлмаганлиги сабабли 
савдо ва саноат капитали кучаймади.Ўша вақтда феодал тартибнинг 
капиталистик укладдан устун турганини жуда яққол кўрсатадиган нарса шу 
эдики, саноатга ва савдо ишларига жуда катта солиқлар солиниши бўлиб, бу 
солиқларнинг бир қисми сарой аҳли билан ҳарбий дворянларнинг 
даромадларига айланиб қолган эди.Катта-катта шаҳарларнинг атрофларидаги 
деярли ҳамма ерлар XVII асрда янги хўжайинлар қўлига ўтган эди, ҳар бир 
буржуа заминдор бўлишига интиларди. Шу сабабли бу янги заминдорлар 
қишлоқ хўжалигининг анъанавий жараѐнини ўзгартирмадилар, балки оддий 
феодал рента олувчиларга айланиб қўя қолдилар. Улар шу билан бирга кўпинча 
феодал унвонлар ҳам сотиб олардилар ѐки тўғридан-тўғри "дворянча ҳаѐт 
кечириш" ни қабул қилардилар. Иккинчидан буржуалар ўз капиталларини 
давлат лавозимлари ва муниципал лавозимлар сотиб олишга сарфлардилар. 
Франциянинг катта бюрократик машинасидаги лавозимларнинг деярли 
ҳаммаси сотилар эди, сотилганда ҳам умр бўйи эгаллаш учунгина эмас, 
наслдан-наслга кўчадиган қилиб эгаллаш учун сотиларди.Энг юқори 
лавозимлар.Масалан: парламентларнинг маслахтчилари ва президентлари 
лавозимлари жуда ҳам қимматга сотилар эди: паст лавозимларни хатто майда 
буржуазия хам сотиб олаверарди. Кўп вақтларда савдогар ўз ўғлига фойдали 
лавозим сотиб олиб, ўзининг савдо ишларини тўхтатар эди. Бу худди дворянлар 
каби, солиқлардан озод бўлардилар ва ҳатто дворянлик унвонига эга 
бўлардилар. XVII асрдаги Франция давлати, яъни қиролнинг абсолют ѐки 
мустабид ҳокимияти принципи асосида қурилган давлат бўлиб, ўз синфий 
моҳияти эъибори билан дворянлар диктатураси эди. Абсолютик давлатнинг 


56 
объектив вазифаси тарих халокатига маҳкум этган феодал тузумни ҳимоя 
қилиш, феодализмнинг иқтисодий базасини бу тузум бағрида етилган барча 
анти феодал кучлардан ҳимоя қилиш эди. Асосий антифеодал куч деҳқонлар 
оммаси эди. Деҳқонлар қаршилигининг кучи ўрта асрлар давомида ошиб борди, 
марказлашган мажбур этиш орқали давлат бу кучга муваффақиятли равишда 
қарши туриш имконига эга бўлди. Деҳқонларнинг иттифоқчиси, яъни 
дехқонлар қўзғолонларининг қудратини ошиб борган шахар плейбейлар 
оммаси эди. Аммо бу қўзғолонларга буржуазиянинг қўшилиши антифеодал 
халқ кучларининг стихияли курашини инқилобга айлантирар эди. Шу даврда 
абсолютизмнинг энг муҳим вазифаси буржуазия, деҳқонлар ва плейбейларнинг 
иттифоқи тузилишига тўсқинлик қилиши эди, бир томондан хомийлик қилиш 
йўли билан буржуазиянинг халқ кучлари билан иттифоқ тузишдан чалғитиш 
бўлса, иккинчи томондан, деҳқонлар ва плебейлар харакатини бостириш эди. 
Бироқ, абсолютизмнинг буржуазияга ҳомийлик қилишдан XVII асрдаги 
абсолюстик давлат ўз мохияти эътибори билан буржуа давлати ѐки икки синф 
давлати, дворян буржуа давлати эди, деган хулоса келиб чиқмайди. Бу давлатда 
дворянлар билан буржуазия бир-бирига ѐн берган бўлса ҳам, у мутлақо тенг 
ҳуқуқликка асосланмаган ѐн бериш эди.
Франция монархиясининг феодаллик, дворянлик моҳияти худди Людовик 
XIV замонида ҳар қачонгидан кўра яққолроқ намоѐн бўлди. Қирол ҳокимияти 
XV-XVII асрларда кучайган бўлса, XVIII асрнинг охирларида қирол 
хокимиятига қарши инқилоб кўтарган кучлар буржуа қатламини ташкил қилди. 
Людовик XIII 1643 йилда ўлди. Тахт вориси Людовик XIV ҳали беш ѐшга ҳам 
тўлмаган эди. Унга ўз онаси Анна Австрийская маслаҳатчи қилиб тайинланди, 
лекин хақиқатдан мамлакатни Анна Австрийскаянинг маҳбуби, кардинал 
Ришелье ўрнига биринчи министрлик лавозимига тайинланган итальялик 
кардинал Мазарини идора қилди. Узоқни кўрадиган ва ғайратли давлат арбоби 
бўлган Мазарини кардинал Ришелье сиѐсатини бевосита давом эттириб, 
Францияни 18 йил хеч қандай қийинчиликсиз идора қилди. Давлат 
маслахатчилиги одатда, қирол балоғатга етмаган даврда яъни зодагонларнинг, 


57 
айниқса қондош шахзодаларнинг давлат бойликларини тақсимлашда кўпрок 
хисса даъво қилиши даврида янада кўпроқ керак бўларди. Ўттиз йиллик 
уришда қатнашиш ва, мамлакат ичидаги қўзғолонларни бостириш 
Франциянинг молия захираларини батамом тугатиб қўйган эди. Саройдаги 
фитна" яъни Мазаринини ишдан олиш ва Германия империясига қарши олиб 
борилаѐтган урушни тўхтатиш мақсадида, герцог Бофор бошчилигида 
уюштирилган фитна империя томонидан осон бостирилди. Катта амалдорлар 
вақтинча тинчишди. Бироқ мамлакатда анча дахшатли оппозиция кучаймоқда 
эди. Деҳқон-плебейлар Ришелье замонидаѐқ айниқса 1635 йилдан бошлаб ғоят 
кенг тус олди. Мазарини 1643-1645 йилларда қўзғолонлар тўлқинининг 
кучайишига дуч келди. Франциянинг жанубий-ғарбий вилоятларида, хусусан 
Руэрг вилоятига, қўзғолон кўтарган деҳқонларга қарши катта-катта ҳарбий 
кучлар юборишга тўғри келди. Халқ қўзғолонлари феодал-абсолютик тартибни 
бўшаштириб қўйди, лекин муайян сиѐсий раҳбар бўлмагани учун бу 
қўзғолонлар мағлуб бўлишга маҳкум эди. Урушни тамомлаш учун янгидан-
янги даромад қидириб, Мазарини буржуазиянинг, жумладан Париж 
буржуазиясининг кенг доираларини ҳам ўз эҳтиѐтсизлиги билан оппозициялар 
лагерига ўтказиб юборди. Мазарини лавозимдор шахсларнинг ҳуқуқ ва 
имтиѐзларига даҳл қилди ва бу билан абсолютизмни бу шахслар мададидан 
маҳрум этди. Фақаг "молиячи" ларгина илгариги вақтлардагидан яхши равнақ 
топди. Фронда шу тарзда (1648-1653) шаклланди. Бу сўзнинг маъносини асло 
"болалар ўйини" эмас, кўпинча уни "болалар ўйини" деб даъво қиладилар 
"Фронда" - "сопқон" демакдир. Парижда бу қуролдан фойдаланиш ман этилган 
эди. Сопкондан фойдаланганларни полиция турмага қамар эди. Шу сабабли 
"Фрондалаш" қўчма маънодаги сўзнинг асли маъноси тартибни бузиш, 
маъмурларга қарши кураш эди. Фронда тарихи 2 даврга: "эски Фронда", ѐки 
"парламент Фрондош", 1648-1649 йиллардаги фронда даврига ва "Янги 
Фронда" ѐки "шахзодалар фрондаси", 1650-1653 йиллардаги фронда даврига 
бўлинади. Париж парламентининг тўртта олий суд палатаси 1648 йилнинг май 
ойида бирга тўпланди ва киролнинг мажлисларини тўхтатиш, тўғрисидаги 


58 
буйрурига буйсунишдан бош тортди. Улар "Азиз Людовик палатаси" деб 
номланган сиѐсий ва молиявий реформалар дастурини эълон қилди. Бу 
реформаларда аввало парламент зодагонларининг манфаатлари кузда тутилган 
эди. Бирок, бу реформаларнинг баъзилари буржуазиянинг ва халқ оммасининг 
кенг доиралари манфаатларига ҳам мос келар эди. Палаталар Париж 
парламенти томонидан куйилган эски талабнинг тан олинишини, яъни қирол 
томонидан янги солиқлар жорий этиш тўғрисида чиқарилган хар бир фармон 
парламент мажлисларида олдин текширилиши ва эркин мухокама қилиниши 
кераклиги хақидаги талабнинг тан олинишини талаб қилдилар. Бунинг устига 
яна бир талаб, молия масалаларига доир фармонларни эълон қилиш ва амалга 
ошириш ҳам парламентга топширилсин, деган талаб қўйилди. Палаталар 
кишиларни, айбини бўйнига қўймай ва айбдорларни йигиб турт соат мобайнида 
судга олиб келмай туриб, камоққа олишнинг такикланишини талаб қилдилар. 
Молия, полиция ва юстиция индентлари яъни қирол хокимиятининг 
вилоятлардаги асосий агентлар батамом йўқотилиши керак эди. Сўнгра 
итальянни (асосий ер солиғини) сотиб олиш системасини бекор қилиш, барча 
боқамонда солиқларини олиб ташлаш ва давлат хазинасини талон-тарож қилган 
молиячиларни жазолаш учун суд палатаси ташкил этиш таклиф қилинган эди. 
Ваколатли конституцион орган вазифаларини ўз зиммасига олган Париж 
парламентини буржуазиягина эмас, балки халқ оммаси ҳам қўллаб-қўлтиқлади. 
Парламент қарорларини дастак қилиб, деҳқонлар ҳамма жойда солиқ тўлашни 
тўхтатдилар, шу билан бир вақтда баъзи жойлардаги сеньорлар фойдасига 
ўтадиган мажбуриятларни ҳам адо этмай қўйдилар, хазина агентларини 
қўлларига қурол олиб қувдилар, натижада Мазарини харакат бошлиқларини 
йўқ қилишга уринди: у француз қўшинларининг Лансе ѐнида катта ғалаба 
қозонганлиги хақида хабар тарқалганидан кейин ватанпарварлик туйғусининг 
юксалишидан фойдаланиб, парламентнинг иккита машхур йўлбошчиси қамоққа 
олинди. Бироқ бунга жавобан, 1648 йилнинг 26-27 августида Париж халқи 
оммавий қуролли қўзғолон кўтариб, бир кечада 1200 та баррикада қурдилар. 
Париж буржуазиялари қирол қўшинларига қарши плебейлар билан ѐнма-ѐн 


59 
туриб жанг қилди. Ҳукумат қамоқда олинганларни хибсдан бушатишга мажбур 
бўлди. Орадан бир мунча вақт ўтгач, ҳукумат махсус декларация чиқариб, бу 
декларацияни у "Азиз Людовик" палатаси талабларининг кўп қисмини қабул 
қилишга рози бўлди, аммо Мазарини яширин суратда қарши хужум қилишга 
тайѐрланмоқда эди. Француз армиясини ташқи урушдан бўшатиб олмоқ учун, у 
Вестфалия Мюнстер шаҳрида Габсбурглар билан олиб борилаѐтган 
музокараларни тезлаштиришга харакат қилди. Лекин Франциянинг оғир 
аҳволга тушиб, қолганлигини билган Испания сулх, тузишдан бош тортиб, 
Франция билан Испания ўртасидаги уруш харакатлари ўттиз йиллик уруш 
тамом бўлганидан кейин яна 11 йил давом этди. Германия сулҳ тузишга, 
аксинча бажону дил рози бўлди. Франциянинг сулх тузишга шошилиши 
Германия императорини батамом тор-мор бўлишдан халос қилиб қолди. Ғалаба 
самараларини маълум даражада қўлдан бериб қўйгач, Мазарини аллақачон 
ишғол қилган Эльзаснинг бир қисмигина Францияга қўшиб олиниши ва 
Французларнинг юз йилдан бери қўл остида бўлиб келаѐтган Мец, Тул ва 
Верден қалъанларига нисбатан бўлган ҳуқуқларнинг расмий жиҳатдан тан 
олиниши билан чекланди. Вестфалия сулхномаси иззат ҳурмат билан 
имзоланганидан кейин, орадан сал вақт ўтмай, кутилмаган ҳолда сарой 
аъѐнлари Париждан Рюэлга қочди. Мазарини парламентга ва халққа берган 
ҳамма ваъдаларидан қайтди. Рокруа ва Лони ѐнидаги ғалабалар билан шухрат 
қозонган шахзода Конде бошчилигидаги қирол кушинлари 1748 йилнинг 
декабрида Парижни қамал қила бошлади. Парижликлар ўз "буржуа гвардия" 
сини кенг халқ лашкарларига айлантириб, уч ой вақт давомида қахрамонона 
жанг қилдилар. Гиень, Нормандия, Пуату ва бошқа вилоятлар парижликларга 
актив ѐрдам бердилар. Қишлоқлар "Мазарини" чиларга қарши уруш олиб 
бориш учун қуролландилар. Қамал вақтида Парижда буржуазия билан халқ 
ўртасида унча- мунча ихтилоф рўй бериб, қамбағаллар алдовчиларга қарши 
ғалаѐнлар кўтариб, уларнинг мол-мулкларини мудофаа эҳтиѐжлари учун 
мусодара қилишни талаб этдилар. Вилоятлардан Париж парламентига 
омманинг тўлқинланаѐтганлиги ҳақида маълумотлар келиб турди. "Халқнинг 


60 
кун тартибида ҳамма вақт қўзғолон масаласи турибди"-деб хабар қилган эди 
бир интендант. Англияда қиролнинг қатл қилинганлиги тўғрисидаги 
маълумотлар бу мансабдорларга алоҳида таъсир қилган эди. Парижда тарқалган 
баъзи варақаларда Анна Австрийская ва Людовик XIV га нисбатан муносабатда 
инглизлардан ибрат олишда чақиришган эди. Уйларнинг деворларига 
ѐпиштирилган плакатлар ва кўчаларда нутқ сўзловчи нотиқлар Францияда 
республика жорий қилишга чақирдилар. Фронда вақтида чиқарилган варақалар, 
брошюра ва китобларда кўпинча жуда илғор, жасурона ижтимоий-сиѐсий ва 
фалсафий ғоялар бор эди. "Эркин фикр" самараси бўлган бу асарларнинг 
француз жамоатчилиги фикрининг ривожланишида роли жуда катта бўлди. 
Фронданинг биринчи даврининг атоқли идеологлари, жумладан Мазаринага 
қарши мардонавор ѐзилган асарлар ва "Бошқа Олам ва ойга саѐҳат" номли 
ажойиб сатирик асар автори Серано де Бержерак ҳамда қирол ҳокимияти халқ 
билан тузилмаган шартномадан келиб чиққан деган назарияни илгари сурган ва 
ваколатли орган томонидан чеклаб қўйиладиган буржуа- дворянлар монархияси 
ўрнатилишини талаб этган Клод Жоли эди. 1649 йилнинг 15 мартида 
кутилмаган ҳолда сулҳ шартномаси эълон қилинди, бу шартнома аслида 
парламентнинг таслим бўлиши эди. Сарой аҳли Парижга тантанали суръатда 
кириб 
келди. 
"Парламент 
Фрондаси" 
тамом 
бўлди. 
Буржуазия 
йўлбошчиларининг ўзлари курашни давом эттиришни тўхтатиб, таслим бўлди. 
Бу жиҳатдан қараганда. Бардодаги воқеалар айниқса характерлидир. Бардодада 
министрлар ҳам қирол ҳузурида юридик жиқатдан Ришелье ѐки Мазарини 
ишғол қилган мавқеидан мутлақо бошқача бир мавқеини ишғол килиб 
келдилар. Қирол гарчи масаланинг моҳияти билан мутлақо қизиқмаса ҳам, 
ҳатто энг аҳамиятсиз бўлган давлат ҳужжатларига ҳам шахсан ўзи имзо чекар 
эди, министрлар унга бирон нарса тўғрисида асло ҳеч қандай эътироз билдира 
олмас эди. Иккинчидан, Людовик XIV нинг 60-йилларда парламентларни, 
биринчи навбатда Париж парламентини илгари вақтлардаги сиѐсий мавқеидан 
ва ҳатто илгари вақтлардаги "олий трибуналлари" деган дабдабали номдан 
секин-аста маҳрум эта бошлади. Париж парламентининг баъзи аъзолари сургун 


61 
қила бошланди. Бу вақтларда парламентлар сиѐсий ҳаѐтда буржуа 
оппозициясининг қисман жарчиси бўлиб хизмат қилган бўлса, эндиликда улар 
бюрократик муассаса бўлиб қолиши керак эди. 1668 йилда Людовик XIV нинг 
парламентга кириб, протоколлар дафтаридан Фронда даврига лойиқ бўлган 
ҳамма варақларини ўз қўли билан йиртиб ташлади ва Людовик XIV нинг 
парламент мансабдорларига қаратилган: "Жаноблар сиз ўзингизни давлат деб 
ўйлайсизми"? "Давлат-мен бўламан"! Деган машҳур сўзларини шу пайтда 
айтган эди. 1673 йилда парламент ўзининг асосий ҳуқуқларидан, уни сиѐсий 
кучга айлантирган ҳуқуқдан, яъни қирол чиқарган қонунларни тўхтатиш ва бу 
қонунлар устига ўз эътирозларини ѐзиб қўйиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу 
ердаги ҳаракат йўлбошчилари инглиз Левеллерлари билан мустаҳкам алоқада 
бўлдилар ва уларнинг ғояларини, жумладан ялпи сайлов ҳуқуқи бериш 
талабини қабул қилдилар. Мануфактура-капиталистик укладнинг мавжудлиги 
эски ҳукмрон ишлаб чиқариш муносабатлари билан ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг янги характери ўртасидаги мувофиқсизлик туғилганини кўрсатди, 
бу мувофиқсизлик француз буржуазияси айрим доираларининг феодал-
абсолютик режимга қарши бош кўтаришга қарши бўлди. Бироқ бу уклад 
феодализмнинг революцион йўл билан ағдарилиши батамом объектив 
имкониятга ва заруратга айлантирадиган даражада ривожланмаган эди. Гарчи 
революцион ҳаракатлар кўтарилган ва революцион ғоялар вужудга келаѐттан 
бўлса-да, лекин у вақтда буржуазия ҳали 150 йилдан бери ўйнаган ролини 
бажара оладиган синф бўлиб етишмаган эди,
Людовик XIV томонидан ўз ҳукмронлиги даврининг бошидан охиригача 
олиб бориладиган ички сиѐсатининг асосий вазифаси дворянларнинг 
марказлашган диктатура ўрнатишга қаратилган дастурни амалга оширишдан 
иборат бўлди.
Биринчидан Мазарини ўлиши биланоқ Людовик XIV бундан буѐн 
"ўзимнинг биринчи министрим ўзим бўламан" деб айтди. Бу қуруқ гап эмас 
эди. ҳатто Кольбер ва Лувуа каби энг обрўли кишиларни секин сотиб одмоқчи 
бўлган Людовик ХIV кейинчалик бу режадан қайтишга мажбур бўлди. 1663-


62 
1664 йилларда ротюрербларга 1631 йилдан кейин берилган дворянлик унвони 
ҳамда барча феодаллик унвони ҳуқуқларининг қонуний эмаслиги жойларда 
текширишдан ўтказилди. Бу тадбирлар, айниқса парламентни жазолаш 
дастлабки вақтларда қирол қўлидаги ҳокимиятни ҳам кучайтирди, лекин бу 
тадбирлар ҳам ўзининг ѐмон томони билан қиролнинг обрўйини тушурди, 
чунки дворянлар буржуазиянинғ юқори табақалари билан боғлайдиган алоқа 
воситаларини заифлаштирди. Людовик XIV «молиячилар»ни ҳам суриб 
чиқарди.
1661 йилда Людовик XIV сюрендан Николай Фукэни кора курсига бир 
канча катта ва кичик молиячи ѐрдамчилар билан ўтказиб, Бастилияга юборди. 
Хукм қилинганларнинг барча бойликлари хазина фойдасига тортиб олинди. 
Бундан, ташқари давлатнинг қарзлари ўзбошимчалик билан бекор қидинди, 
давлатиинг олган қарзлари учун тўланадиган фоизи камайтирилди. Бу сўнгги 
тадбирлар, ўз-ўзидан маълумки, аввал давлатнинг молия ресурсларини ва 
қудратини жуда оширди. Лекин пировард-оқибатда буржуазиянинг давлатга 
кредит беришни ѐмонлаштирди. Дворянларнинг калтабинлик билан ўтказган 
сиѐсатининг умумий хусусиятлари, яъни
 
Людовик XIV абсолютизмнинг қандай 
абсолитизм эканлигини кўрсатиб берувчи хусусиятлар ана шулардир. Людовик 
XIV ҳукмронлик килган даврининг охирги даврида бундай сиѐсат дастлабки 
вақтлардагига қараганда унча изчиллик билан олиб борилмади, бунинг сабаби 
пулга муҳтожликнинг тобора кучайиб бориши бўлиб, муҳтожлик сиѐсий 
принципларга қарамай, синалган воситаларни ишга солишга, ҳатто 
лавозимларни сотишга мажбур этди. Людовик XIV томонидан ўтказилган ички 
сиѐсатга доир энг муҳим ишларнинг ҳаммаси ва ташқи сиѐсатга доир 
ишларнинг кўпи Кольбернинг бевосита қатнашуви билан амалга оширилди. 
1655 йилдан эътиборан Кольбер бош молия назоратчиси деган унвонга эга 
бўлди. Бу йилларда молия бошқа сиѐсий масалаларни ўз атрофида тўплаган бир 
негиз бўлганлигидан, Кольбер ҳукуматида биринчи ўринда турди. Оддий қора 
кийим кийган, қирол олдидаги ѐки қиролнинг эшиги олдида кутиб турган 
вақтида салобатли қоматини эгибтурувчи ва ҳамиша қўлтиғида попка олиб 


63 
юрувчи Кольбер дабдабали ялтироқ кийимлар кийган такаббур сарой 
задагонлари ичида ўз ролини қиролнинг оддий бир хизматчиси деб билар эди. 
Оддий бир буржуанинг ўғли бўлган бу киши, яъни хизмат даражаси тобора 
юқори кўтарилиб бораѐтган бу киши феодал-абсолюстик тузум манфаатларига 
аллақандай бир ўтаѐтган мутассибона тарзда содиқ эди. Ўзи кечаю-кундуз 
ишлаб бошқаларни ҳам мажбур этар эди. У ўйин - кулги нима эканлигини асло 
билмас эди. Кольбернинг бутун ҳаѐти зиддиятли мушкул вазифани, давлат 
даромадларини кўпайтириш, шу билан бир вақтда эски солиқ системасини 
сақлаб қолиш, буржуазиядан олинадиган кредитни камайтириш ва 
дворянларнинг даромадларини кўпайтириш каби вазифаларни бажаришга 
бағишланган эди.
Қишлоқда Мазарини замонида бошланган сеньорлар реакцияси Кольбер 
замонида тўла равишда давом этди. 60-йилларда сеньорлар томонидан 
деҳқонлардан олинаѐтган мажбуриятлар ва солиқларнинг умумий ҳажми ғоят 
даражада ошганлигини интендантлар турли вилоятлардан хабар қилар эди. 50-
йилларнинг охирида давлатга йилига 50 миллион ливр даромад берган талье 
солиғи Кольбер замонида аксинча аста-секин камайиб, 35 миллион ливр 
даромад берадиган бўлди. Солиқ тўловчилар сонининг кўпайишини эътиборга 
олиб, Кольбер талья солиғи миқдорини учдан бир ҳиссадан камайтирган, шу 
билан бирга сеньорлар рентасининг учдан бир ҳисса кўпайишига имкон берган 
эди. Ўз-ўзидан маълумки, иш курашсиз ўтмади, сеньорлар бундан ҳам кўпроқ 
даромад олмоқчи эди. Буларнинг деҳқонларга нисбатан ўтказаѐтган тазйиқини 
ҳар ҳолда бир оз бўлсада, чеклаш мақсадида, 60-йилларда бир қанча тадбирлар 
кўришга тўғри келди, бу тадбирлар деҳқон хўжалигини вайрон бўлишдан 
сақлаб қолди, хусусан жамоа ерларининг 1630 йилдан кейин ўтказилган барча 
мусодарасини бекор қилди. Сайѐр суд сессиялари жойларда сеньорларнинг 
суистеъмол қилишларини ва зўравонликларини қирол номидан текшириб-
тергаб чиқди. Аммо шундай бўлишига қарамасдан хазина деҳқонлардан 
эндиликда илгариги вақтлардагига қараганда кўп солиқ олар эди. Дворянларга 
ўз даромадларини ошириш учун имкон бериш мақсадида, Кольбер давлат 


64 
солиғининг тегишли ҳиссасини савдо ва саноат устига яъни халқ хўжалигининг 
сеньорлар эксплуатацияси кириб бормаган сектори устига кўчиришга мажбур 
бўлди. Кольбер солиғини камайтириб, эгри солиқларни, масалан, вино 
сотишдан акцизни (эд) бир неча баровар кўпайтирди, бу солиқ батамом деярли 
шаҳардагилар зиммасига тушди. Кольбер учун характерли бўлган нарса катта 
корхоналарга эътибор бериш ва тарқоқ мануфактураларга эътибор бермаслик 
эди. Бироқ марказлашган йирик мануфактуралар кўпая олмади, масалан: нафис 
тур 
ишлаб 
чиқариш, 
уни 
марказлаштириш 
йўлидаги 
уринишлар 
муваффақиятсиз чиққанидан кейин, қадимги косибчилик ҳолатига қайтарилди. 
Аббелвил шаҳридаги зан-Робенинг машҳур энг йирик мануфактураси 
ҳақиқатда кўп хонадонга тарқалган эди. Халқ ўз тақдирига шунчаки тан бериб 
қўя қолмади. Очарчилик йилларида қишлоқ ва шаҳарларда ҳаннотларга қарши 
ғалаѐнлар кўтарилди. Бироқ деҳқонлар билан плебейларнинг синфий кураши 
асосан кишининг қурби етмайдиган мажбуриятларни ўташдан ва солиқларни 
тўлашдан бош тортишда ифодаланди. Баъзи қишлоқлар ва қавмлар баъзан талья 
тўлашдан бир икки йилгача қаттиқ туриб, бош тортди. Шундай ҳоллар рўй 
берардики, молиячи амалдорлар яқинлашиб келиши билан қишлоқларнинг 
аҳолиси ѐппасига ўрмонларга ѐки тоғларга чиқиб кетишар эди. Солдатларнинг 
катта ѐки кичик отрядлари ѐрдами билан солиқ ундирилар эди. Франция 
тупроғида кундан-кунга, кўзга кўринмайдиган, лекин ҳақиқий уруш борар эди. 
Лабюер онгида ҳам ғоят катта хайрихоҳлик билан тасвирлар экан, гоҳ 
вақтларда халқ билан омма билан жанговар иттифоқ тузиш мумкин, деган 
фикрга етиб борар эди, гоҳ вақтларда эса умидсизликка тушиб, ўзи учун оғир 
бўлган, яъни мавжуд тартиб билан муросага келиш зарур, деган фикрга мойил 
бўлар эди. ХVII асрдаги илғор адабиѐт ўзининг шундай реализм хусусиятлари 
билан ҳам прогрессив тарихий роль, ўйнайдики, бу хусусиятлар, масалан, 
Мольернинг бир нечта пьессасида яққол намоѐн бўлди. Бу адабиѐт ақл-идрокни 
шундай улуғлаш билан ҳам прогрессив тарихий роль ўйнайдики, бу улуғлаш 
XVIII асрдаги рационализм учун замин ҳозирлаб берди.


65 
Франция Испания мероси учун олиб борилган урушда ғоят даражада 
ҳолдан тойган эди. Бу урушнинг 1713 йилда тамом бўлиши Франция 
абсолютизми учун чиндан ҳам ҳалокатдан қутилиши бўлди. Бироқ дарҳол 
молия реформалари ўтказиш зарур эди. Камомад, 2, 5 миллиард диврга етиб
соф йиллик давлат даромадидан 32 баравар ортиқ эди. Жамиятдаги кайфият шу 
қадар ѐмон эдики, Людовик XIV ўлган вақтда халқнинг нафрат билдиришидан 
қўрқиб, уни шошиб-пишиб, дабдабасиз дафн қилдилар. Тахт Людовик XIV 
нинг эвараси - Людозик XV га мерос қолди, бу вақтда у 5 ѐшда эди. Людовик 
XIV васият қилган бўлишига қарамай, Париж парламенти Людовик XIV нинг 
жияни, герцог Флип Орлеанский регент деб эълон қилинди, Париж 
парламентининг илгариги вақтидаги ҳуқуқларини тиклашга ваъда олди.
Флип Орлеанский регентлик даври 9 йил давом этди. У Людовик XIV 
томонидан бекор қилинган ҳуқуқларини тиклади. Жамиятдаги вазият шундай 
эдики, синф сифатида буржуазияда ѐн берилмаганида ҳам, лоақал буржуазия 
орасида 
ўз 
таъсирини йўқотмаган амалдор аристократия доираларига бир мунча 
ѐн бериш керак эди. Сиѐсий авф умум эълон қилинди. Яссенчиларни ва 
гугенотларни таъқиб қилиш тўхтатилди. Париж парламенти мисли қурилмаган 
сиѐсий мавқега эга бўлди. Давлат аппарати шундай бир тарзда қайта 
тикландики, ҳокимият парламентга тобе бўлган 6 та кенгаш: ташқи ишлар 
кенгаши, ички ишлар кенгаши, ҳарбий кенгаш, денгиз ишлари кенгаши, молия 
кенгаши ва савдо кенгаши қўлида бўлди. Давлатни идора қилиш иши асосан 
парламент президентлари ва маслаҳатчилари қўлида бўлди. Аммо 1718 йилдаѐқ 
дворянларнинг ва сарой зодагонларининг тобора ғазабланиб бориши таъсири 
остида, шунингдек давлат банкининг операцияларига парламентнинг қарши 
ҳаракат қилиши муносабати билан Флип Орлеанский у қадар катта бўлмаган 
тўнтариш ўтказди, қирол ҳузуридаги тантаналар бир мунча қисқартирилди. 
Капиталистик мануфактура савдо-сотиқ ва судхўрлик ўсиб бориши билан 
деҳқонларнинг социал- табақаланиш процесси тезлашиб ва кенгроқ ички бозор 
вужудга кела борди. Капиталистик уклад ривожлана борган сари, ХVIII асрнинг 
30-йилларидан бошлаб, озиқ- овқат нархи тинмай ошиб борди, нарх-навонинг 


66 
тинмай ошиб бориши натижасида кенг меҳнаткашлар оммасининг аҳволи янада 
оғирлашди. Барча француз ер эгалари товар хўжалигининг ўсишига ѐрдам 
берган бозор шароитидан имкон борича фойдаланишга манфаатдор эди. XVIII 
асрнинг 30-йилларига қараганда 70-йилларда ижара ҳақи 18%, 80-йилларда эса 
22 % ортди. Францияда деҳқонларни эксплуатация қилиш ҳамма ерда кучайиб 
борди. Илгари соф феодал усуллари ѐрдамида фойда олиш билан бир каторда 
деҳконларни капиталистик методлар билан эксплуатация қилиш ҳам пайдо 
бўлди. Франциянинг шимолий-шарқида кўпгина сеньорлар ўзларининг тарқоқ 
ерларини бирлаштирдилар ва йириклаштирдилар. Онда-сонда бўлсада, баъзи 
ҳолларда сеньорларнинг ўзлари йирик хўжалик юрита бошладилар. Аммо 
кўпинча бу йириклаштирилган мулклар "бир кишига" берилмай, балки қисқа 
муддатга бир қанча ижарачига берилади, бу эса қишлоқ хўжалигини 
ривожлантиришга халақит берарди. Шунга карамай, баъзи жойларда ерлардан, 
олинган ҳосил, ҳатто инглизларни ҳам ҳайратда қолдирарди. Капиталистик 
тартиблар тарафдори бўлган француз сеньорлари XVIII аср ўрталарига келиб 
лордлар томонидан деҳқонларни узоқ вақт талаши натижасида вужудга келган 
Англияга қизиқиб қарардилар.
Бутун Франциядаги ўтлоқлар, ўрмонлар ва ҳовузларнинг 80% га яқини 
имтиѐзли табақадаги кишилар қўлида эди, улар 1789 йилга келиб, тахминан 26 
млн. кишига етган Франция аҳолисини сал кам 2% ташкил этар эди. Ҳайдалган 
ерларнинг кўп қисми инқилоб арафасида деҳқонлар қўлида эди. Лекин 
деҳқонлар қўлидаги бу ерлар уларнинг хусусий мулки бўлмай, феодаллар 
ихтиѐридаги мулк бўлиб, деҳқонлар ундан фойдаланардилар. Деҳқон 
ерларининг олди- сотдиси тўғрисида барча актлар маҳаллий сеньорлар 
фойдасига бож солиғи солинарди. Экин солиғи баъзи жойларда олинган 
ҳосилнинг 25%-30% ини ташкил этарди. Экиндан олинадиган солиқдан 
ташқари сеньорлар яна қўшимча равишда жуда кўп майда солиқ ва ўлпон 
олардилар, хамда бунинг устига бадаллар деб аталувчи ҳуқуқлардан 
фойдаланардилар, яъни тегирмонларга, нонвойхоналарга, темирчилик 
устахоналарига танҳо эгалик қилардилар. Помешчикларнинг бошқа имтиѐзлари 


67 
ҳам қишлоқларга катта зарар келтиради: масалан ов қилишга фақат дворянлар 
ҳақли бўлиб, натижада деҳқонлар қўшимча даромаддан маҳрум бўлар, ов 
вақтида уларнинг экин ерлари пайҳон қилинарди. Сеньорлар фойдасига 
даромадини ўндан бирини ва жуда оғир давлат солиқларини тўлардилар. 1789 
йилда Сане шаҳри яқинида Зильбужи қишлоқ деҳқонларини: "талья солиғи шу 
қадар эзиб қўйдики, аҳолининг ярми қашшоқликда кун кечирмокда" деб 
шикоят қилган эдилар. Бироқ, тальядан ташқари, тўғри ва эгри давлат 
солиқлари ҳам олинарди. Туз мажбурияти айниқса оғир эди. Туз сотишни ўз 
монополиясига олган ҳукумат тузга жуда катта нарх белгилар, деҳқонларни 
мажбур этарди. Помешчиклар, руҳонийлар ва давлат ҳокимияти деҳқонларни 
хонавайрон қилиш билан бир вақтда ярим крепостной қарамликда сақладилар, 
уларнинг товар ишлаб чиқаришни ривожланишини ва ишчи кучи бозорини 
ташкил топишини чеклаб кўяр, капиталистик укладнинг ўсишига тўсқинлик 
қилар, капиталистик муносабатларнинг ҳукмрон ишлаб чиқариш усулига 
айланишига халақит берардилар. XVIII асрнинг 60-80 йилларидаги янги 
тарихий шаротида феодал-абсолюстик тузум империясининг асоси вужудга 
келган пайтда Франция жамиятининг юқори табақалари дворян- помешчиклар 
ҳам энди аҳл эмас ва аҳл бўла олмас эдилар Катта ер эгаларининг бир қисми 
имтиѐзли тоифага мансуб бўлиб, қолганлари капиталистик ишлаб чиқариш 
усули тарафдорларига айланди ва революцион кризис пайтида конституцион 
кризис либерализми позициясига ўтиб олди. Бу вақтда помешчиклар деҳқон 
устидан феодал эксплуатацияни кучайтирдилар. 80-йилларда помешчиклар 
Франциянинг ҳамма ерида деҳқонларнинг мажбуриятларини оширишга ва 
янада оғирлаштиришга интилардилар. Тарихчилар бу процессии "Сеньорлар 
реакцияси" деб атайдилар. "Сеньорлар реакцияси" нинг талончилик методлари 
шубҳасиз, помешчиклар даромадларининг ошишига ѐрдам берди. Аммо 
"Сеньорлар реакцияси" деҳқонларнинг норозилигини кескин суратда 
кучайтирди ва деҳқонларнинг оммавий ғалаѐнларини вужудга келтирди. 1787-
1788 йилларда бу ғалаѐнлар очиқдан-очиқ сиѐсий туc олди. XVIII аср 
охиридаги Франция асосан аграр мамлакат бўлиб шаҳар ва қишлоқдаги 


68 
саноатнинг ҳажми бирмунча ошиб борди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида 
ишчиларнинг ғалаѐнлари, стачкалари ва шаҳар камбағалларининг маҳаллий 
исѐнлари тез-тез бўлиб турди. Озиқ-овқат нархининг ўсиб бориши ва 
меҳнаткашлар оммаси турмуш шароитининг ѐмонлашуви натижасида саноат 
шаҳари Руандада жуда кўп ғалаѐнлар бўлди. Руанда ғалаѐнлари озиқ-овқат 
омборларига ҳужум қилиб, вақти-вақти билан икки-уч кун мобайнида бу 
омборларга тўла хўжайинлик қилганлар. Шунга ўхшаш оммавий ҳаракатлар 
1770 йилда Реймсда, 1775 йили Дижонда, Версал сен-Жермер, Тонтуаз ва 
Парижда, 1782 йилда Пуатьеда бўлиб ўтган. Фақат биргина Невер шаҳрида 
1752-1754-1757-1760-1768-1770 йилларда ишчиларнинг стачкалари бўлиб, 1774 
йилда Леонда кучли ғалаѐнлар кўтарилди. Бу жуда яхши ташкил этилган, Леон 
шойи тўқувчиларининг қаттиқ репрессия қилинишига қарамай, Леонда стачка 
кураши тўхтамай давом этар эди. Бунда 1757-1759-1771-1774-1778- 1786 
йилларда ҳам стачкалар бўлди. 1788 йилнинг охирида буржуазия хукуматининг 
ѐн беришларидан қаноат ҳосил қилмай, ғалаѐнларни янада кўпроқ авж 
олдирган. Омманинг тазйиқи билан ҳукумат яна бир қадам ташлади, яъни 1788 
йил 27 декабрда қирол совети генерал штатларда учинчи тоифа вакиллари 
сонини икки ҳисса оширишга розилик берди. Генерал штатларга сайловлар 
1789 йилнинг бошида бутун мамлакатда зўр революционлаштирувчи таъсир 
кўрсатган иқтисодий кризис ва халқ қўзғолонлари шароитида ўтди. 
Франциянинг кўпгина қисмида камбағал деҳқонлар озиқ- овқат омборлари ва 
от араваларни босиб олиш билан машғул бўлдилар, жойларда деҳқонлар 
сеньорларни феодал ҳуқуқларидан воз кечишга мажбур этдилар, феодаллик 
хужжатларини ѐндирдилар, солиқ йиғувчиларга ҳужум қилдилар. Учинчи 
тоифа учун Генерал штатларига сайловлар умумий ҳамда, тўғридан- тўғри 
бўлмади. Сайловларга учинчи тоифадан фақат 25 ѐшга етган тўлиқ солиқ 
тўловчиларгина 
қатнаштирилди. 
Ишчилар 
сайловлардан 
умуман 
четлаштирилган эди. Фақат дворянларгина тўғридан тўғри сайландилар, 
руҳонийлар учун сайловлар икки поғонали, учинчи тоифа учун 3 пағонали ва 
баъзи жойларда эса тўрт поғонали сайлов эди, 1789-1794 йиллар инқилоби 


69 
эамондошларнинг ўзлари абсолютизмнинг еўнгги йилларида Вольтер, 
Монтесье, Дидро, Гелвиций, Ламетри асрларини ғоят қунт билан 
ўрганганликларини қайд қилган эдилар. Мелье, Мабли ва Марелли асарлари 
тўғрисида, айниқса 1788-1789 йилларда оммавий ҳаракатлар таъсирида 
депутатлар талаблари ва буржуа публицистларининг пропаганда адабиѐтлари 
билан бир вақтда "Камбағаллар накази", "Тўртинчи тоифа накази" каби 
брошюралар пайдо бўлдики, уларнинг қандай аҳамиятга эгалигини номларидан 
ҳам билишимиз мумкин. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish