Шимолий Америкада мустақиллик учун олиб борилган уруш. Америка
Қўшма Штатларнинг ташкил топиши. XVII аср ўрталарида Шимолий
Америкадаги инглиз мустамлакаларининг аҳволи.
Р Е Ж А :
1. Мустақиллик учун олиб борилган уруш арафасида Америкада
ижтимоий иқтисодий тараққиѐт.
2. Америкада биринчи буржуа инқилоби ва унинг сабаблари
3. 1775-1783 йилларда мустақллик учун кураш. АҚШ нинг ташкил
топиши.
4. "Мустақиллик деклорацияси" ва "АҚШ Конституцияси" нинг қабул
қилиниши.
5. Шимолий Америкада бўлиб ўтган инқилобнинг тарихий аҳамияти.
Америка қитъаси Колумб томонидан кашф этилгандан кейин, бу
ҳудудларга европаликлар кўчиб кела бошладилар. 1607 йилда Шимолий
Американинг Атлантика соҳилидаги ҳиндлар яшайдиган ерларида биринчи
инглиз мустамлакаларига асос солинди.
XVII аср бошларида Испания Шимолий Америкадаги Флоридани, Техас,
Колифорнияни, булардан ҳам олдинроқ бутун Марказий ва Жанубий
Американи босиб олди. Французлар Канадада (1604 йиллардан бошлаб)
Миссисипи дарѐси ҳавзасида Луизианада (1699 йилдан бошлаб) ўрнашиб
олдилар. Доимий мустамлакага айлантириш 1607 йилдан, яъни Виргиния деб
номланадиган мустамлака барпо қилингандан кейин бошланди.
Май гули кемасида келган мустамлакачи-пуританлар (зиѐратчи
рухонийлар) 1620 йилда Нью Пдимутга асос солдилар ва уни 1691 йилдан
Массачусесетесга қўшиб олдилар. Шундан кейин тез-тез поселениялар вужудга
кела бошлади, улар аста-секин қўшилиб, шимолда Нью Гемпшир (1622) ,
Массачусетес (1628) , Коннектикут (1634-1637) , Род-Айленд (1636-1643) ,
Нью-Гевен (1637-1643) номли мустамлакалар вужудга келтирилди. Бу
мустамлакалар-Янги Англия деб аталиб, Англия буржуа инқилоби бошланиб
кетиши натижасида мустамлакалар билан метрополиялар ўртасидаги алоқа
31
заифлашиб, ҳиндулар билан кураш кучайиб кетганлиги туфайли бу
мустамлакалар ички бошқариш ишларида тўла мустакилликни саклаганлари
ҳолда, "Янги Англиянинг бирлашган мустамлакалари" (1642-1643) деган ном
остида иттифоқ туздилар.
Бошқа мамлакатларнинг шимолий Америкадаги мустамлакаларидан фарқ
қилиб, инглизларга қарашли худудларни аҳолиси тезроқ кўпаймоқда эди.
Бунга Англияда деҳқонларнинг ердан маҳрум қилиниши натижасида
уларнинг мустамлакаларга эмиграциясининг кучайиши, шунингдек диний
таъқиблар сабаб бўлди. Ҳатто Голландия мустамлакаларида ахолисининг
ярмига яқинини инглизлар ташкил қилар эди. Буларнинг ҳаммаси инглиз
мустамлакаларини янада мустаҳкамлади ва буржуа инқилобидан кейин
Англияни Шимолий Америкадаги ўз рақибларини аста-секин суриб чиқариш
имкониятини яратиб берди. 1664 йилдаѐқ Англия Янги Голландияни ва унинг
Янги Амстердам шаҳрини босиб олди уни кейинроқ Нью-Йорк деб атай
бошладилар. 1754 йилдаѐқ Шимолий Америкада Франция билан харбий
тўқнашувлар бўлиб ўтди, икки йилдан кейин эса етти йиллик уруш бошланиб,
бу уруш Франция мағлубияти билан тугади. Мустамлакаларда бир миллион
киши яшар эди, улар орасида 300 минг дан ортиқроғи қул негирлар эди. XVIII
аср 60-йилларида аҳоли сони мустамлакаларда тез суръатларда ўсиб борди,
бунинг натижасида мустамлакалардаги аҳоли сони 2, 6 миллионга етди, шунинг
500 мингга яқинроғи негрлар бўлиб, негрларнинг 90% қуллардан иборат эди.
Феодаллар зулми ва қашшоқликдан қутилиш учун Европадан қочиб келганлар,
Англиянинг Шимолий Америка мустамлакаларида ҳам тилакларига етолмас
эдилар, уларнинг кўпчилиги мустамлакачи буржуазия ва қулдор плантаторлар
томонидан шавқатсиз эксплуатация қилинар эди.
Америка буржуа тарихчилари таърифлаганидек Шимолий Америка орзу
қилинган ер ва озодлик бешиги эмас эди, албатта,
Англия ва Голлаядиядан кириб келган буржуа муносабатлари
эксплуатациянинг капитализмгача бўлган шакллари билан яъни феодализм,
қулдорлик, элементлари билан муайян қоришиб кетган эди. Капиталистик
32
тузумнинг вужудга келиши давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг
мураккаблиги аҳолининг синфий қиѐфасининг ҳам хилма-хил қилиб қўйди.
Нью-Йорк мустамлакасида 25 миллион ар йирик ер эгалари қўлида эди,
улардан бири Жонсоннинг 50 минг ар ери бўлиб, Шимолий Королинада бутун
мустамлака ерларининг 1/3 қисми Лорд Пренвилл қўлида эди. Массачусетсдаги
Папперелнинг ери бутун қирғоқ бўйлаб 30 милга чўзилган эди. Йирик ер
эгалари ерларни наслдан-наслга қолдириш шарти билан ижорага берар, ѐки
кичик-кичик бўлаклаб сотар эдилар.
XVII асрнияг 30-йилларида қирол буйруғи билан янги территорияларга
ижозатсиз кўчиб бориш, ерларни босиб олиш ва чегара посѐлкаларидан
ташқарига чиқиш тақиқланди. Бунинг усгига мустақиллик учун олиб борилган
уруш арафасида Аллегангача бўлган барча ерлар эгаллаб олинган эди. 1763
йили қирол буйруғи билан Аллегандан нарига кўчиб бориш тақиқланди ва
шундай қилиб, ер масаласи жуда қаттиқ аҳамият касб этиб, мустамлака зулмига
қарши курашнинг ва инқилобнинг асосий сабабларидан бири бўлди.
Скватерлик прогрессив воқеа бўлса ҳам, унинг Америка инқилобига чуқур
таъсир қолдирган томони ҳам бор эди, аммо босиб олинаѐттан ерлар, Америка
буржуа тарихчилари эътироф этганидек, бўш ерлар эмас эди, бу ерларни
колонистлар тенг бўлмаган битимлар тузиш ѐки очиқдан-очиқ куч ишлатиш
йўли билан ҳиндулардан тортиб олган эдилар, бу тортиб олинган ерларда
колонистларнинг асосий машғулоти деҳқончилик эди. Ҳатто янги Англиянинг
саноати энг ривожланган районларида ҳам аҳолининг 90% қишлоқ хўжалиги
билан шуғулланар эди. 1790 йилда биринчи марта рўйхатдан ўтказилганда, 8
мингдан ортиқ аҳолиси бўлган ҳолларда бутун ахолининг 3,3% яшаган
ишчиларнинг аҳволи эса жуда оғир, бироқ Европадаги ишчиларнинг аҳволидан
тузукроқ эди. Иш куни тонг отардан то қуѐш ботгунга қадар давом этарди ва
барча мустамлакаларда маъмурлар иш ҳақини мавсумий белгилаб қўйган
эдилар.
Мустамлакалардаги аҳолининг кўпчилик қисмини асоратга тушган
хизматкорлар, оқ танли ишчилар ва негир-қуллар, жанубда эса аҳолннинг 40%
33
негир қуллар ташкил қилар эди.
Негирларни қул қилиш жуда кучайиб кетди. 1619 йилдаѐқ Африкада илк
бор негрлар олиб келинган эди. XVII асрнинг ўрталаридан бошлаб
негирларнинг қулларга айлантириш тез тарқалиб 1775 йилдаѐқ Шимолий
Америкада негирларнинг сони деярли ярим миллионга етиб қолган эди. Қул-
негирлар ҳар қандай ижтимоий ва сиѐсий ҳуқуқлардан маҳрум этилган бўлиб,
қул эгалари уларни ўлдириш, сотиш, қарзга бериши мумкин эди, уларга жонли
инвентар деб қарар эдилар. ХVII асрнинr иккинчи ярмида қулдорлик хўжалиги
кучли кризисга дучор бўлди, бунга тамаки ва бошқа традицион экинларнинг
экилавериши натижасида ер кучининг кетганлиги ҳамда жанубий
мустамлакалар махсулотини Европада сотиш қиийинлашиб кетганлиги сабаб
бўлди. Бу кризис XIX асрнинг бошларидагина пахта тозалаш машинаси ихтиро
этилгандан кейин бартараф этилди. Пахта бозори эса Буюк Британияга
фабрикалашган ип газлама саноати тез ривожланганлиги туфайли вужудга
келган эди.
Америкада маданиятнинг ривожланишига ва илғор ғояларнинг
шаклланишига прутанларнинг диний хурофоти, бидъати ва фанатизми
тўсқинлик қилмоқда эди. Илм маориф ишларига рухонийлар таъсири жуда
кучли бўлиб, адабиѐтда диний тематика устунлик қилар эди.
Алвасти овлаш ва афсунгарлик учун қатл қилиш ҳатто энг тараққий этган
янги Англияда ҳам XVIII аср бошларигача сақланиб қолди. Масалан: Салим
қишлоғида, 1693-1696 йилларда афсунгарчилик қилганлиги учун 19 киши қатл
қилинган эди, 150 киши қамоқда олинган ва 200 киши жоду қилишга айбланиб
жазоланган. Эркин фикр қилишгина эмас балки дунѐвий мавзулардаги ҳaр
қандай асар ҳам гуноҳ ҳисобланар эди, баъзи мустамлакаларда ҳатто театр
тамошалари ҳам тақиқланган эди. Бутун мустамлакачилик давр мобайнида
эркин фикр ва демократиянинг прогрессив ғоялари жаҳолатга қарши кураш
олиб борди. Бу ғоялар дастлабки пайтларда диний сектантчиликнинг традицион
формаларида ифода этилар эди. Пуританизм сўл қанотининг сиѐсий қарашлари
халқ оммасинини норозилигини ва орзу тилакларини бир оз ифода эта олар эди.
34
Бу сўл қанот арбоблари XVIII аср Америка маърифатчиларининг
ўтмишдошлари эдилар. Мустамлакаларда фан ва фалсафа, адабиѐт ва санъат
кенг тарзда ривожланиб кетолмади бу эса кўп жиҳатдан Америка
буржуазиясига хос бўлган тор фаолиятга боғлиқ эди. Америкаликлар
ўзларининг метрополияга қарши олиб бораѐтган курашини асослаш учун
Гообе, Милтон, Локк, Руссо ва бошқа Европа мутафакирларининг ғояларидан
фойдаландилар. Америка буржуа маърифатчилари энг кўзга кўринган ва
ажойиб кишилари Бенжамин Франклин (1706-1790) ва Томас Жеферсон (1743-
1826) эди. Булар Америка маорифида сўл демократик тенденция вакиллари ва
шаклланиб келаѐтган Шимолий Америка миллати, ўсиб келаѐтган онгнинг
мафкурачилари эдилар. Оташин ватанпарвар колонистлар ҳуқуқи учун энг
дастлабки курашчиларидан бири Б. Франклин Бостонда ҳунарманд оиласида
туғилган эди, кейинчалик у Филоделфияда яшайди. Ёшлигида у босмахонада
ҳарф терувчи бўлиб ишлади ва ўткир журналист-публицист бўлиб етишиб,
акасининг газетасида акаси билан бирга ишлади. Ғоят истеъдодли мехнатсевар
ва қунтли бўлганлиги учун мустақил равишда ўқиб билим олди. Америкада
маърифатчиларнинг биринчи намоѐндаси бўлиб етишиши билан у жаҳолат ва
нодонликка қарши кураш олиб борди. Франклин Америкада биринчи марта
тузилган қулликка қарши жамиятнинг асосчиларидан бири эди. Франклин
олигархик идора усулининг ва мустамлакачиликнинг хавфли эканлигини яхши
тушинар эди. Бироқ у кўпрок муътадил сиѐсий қарашларини ѐклаб келди, узоқ
вақт метрополияга қарши инқилобий курашга қараганда либералларча
компромисс усулини ѐқлаб келди, узоқ вақт метрополияга қарши сиѐсатда
қатъий ва изчил бўлмади. Мустамлакачи буржуазиянинг илғор манфаатларини
ҳимоя
қилиб,
Франклин
дастлаб
Британия
империяси
доирасида
мустамлакаларини бирлаштиришга ва ўз-ўзини бошқаришни кенгайтиришга
ҳаракат қилди. Франклин бу империяни "чини косага ўхшатган ва унинг бир
чети учиб кетса ўз қимматини йукотади" деган эди. Аммо унинг фикрича, бу
империянинг маркази Шимолий Америка бўлиши, пойтахт Лондондан шу ерга
кўчирилиши керак эди. Бироқ метрополиялар ўртасидаги зиддиятларнинг
35
муросасизлиги туфайли Франклин ва буржуазиянинг кенг доиралари хар қалай
миллий мустақиллик учун инқилобий кураш йўлига тушиб олишга мажбур
бўлдилар.
Томас
Жефферсон
Виргиниядаги
плантаторлар
аристократияси
оиласидан чиққан. У ҳар томонлама кенг маълумот олди. Унга катта шуҳрат
келтирган Британия Америкасининг ҳуқуқлари ҳақида хулоса (1774) деган
ўзининг дастлабки памфлетларидан" бирида Жефферсон Георг 3 га Карл I
билан Яков 2 нинг қисматини эслатиб халқ суверенитети идеяларини ҳамда
мустамлакаларнинг қўзғолон қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилди. Сўнгги асарларида
қулликни қаттиқ танқид қилди, ҳиндуларнинг қирғин қилинишини қораланди.
Аммо Жефферсон изчил демократ эмас эди. Унинг оммавий фаолияти билан
назарияси кўпинча бир-бирига тўғри келмас эди. Жефферсон капитализмнинг
баъзи салбий хусусиятларини, масалан: мол-мулкнинг бир тўда шахслар қўлида
тўпланишини танқид қилган бўлса ҳам, унинг қарашлари кейинчалик буржуа
либерализми томонида эволюционлашган эди. Жефферсон ўз фаолиятларида
айниқса XIX аср бошидан у республика президенти бўлгач, буржуа
республикасини мустахкамлади, ҳамда асосан буржуазия ва плантаторлар
манфаатини ифода этувчи сиѐсат юргизди.
1765 йилда Англия парламенти мустамлакаларга қарши қаратилган
иккита қонун қабул қилди, булардаи бири қўшинларни жойлаштириш қонуни
бўлиб, бу қонун инглиз ҳукуматига мустамлакаларига чекланмагаи миқдорда
қўшинлар юбориш ва уларни ахоли уйларига жойлаштириш ҳуқуқини берар
эди. 2-қонун ҳар қандай ҳужжатлар, газеталар, брошуралар, эълонлар устидан
герб солиғини солиш тўғрисида эди.
Бу қонунлар мустамлакаларда жуда катта ғазаб уйғотди ва буржуа
элементларининг қарши таъсир кўрсатишига қарамай, оммавий ғалаѐнларга
айланиб кетди. Бостонда ҳуррият фарзандларининг раҳбарлиги остида ишчи ва
ҳунармандларнинг ғалаѐнлари 13 августдан 18 августгача давом этди.
Митинглар
ўтказилиб,
кечаси
машъаллар
ѐқиб
юришар
эдилар.
Чиновникларнинг уйларига ўт қўйдилар, суд архивларини ѐкиб юбордилар.
36
Губернатор
юборган
қуролли
отрядлар
ҳайдаб
юборилди.
Губернаторнинг ѐрдам юбориш тўғрисидаги илтимосига полиция бошлиғи
менинг одамларимни энди топиб бўлмайди: улар халққа қўшилиб кетди деб
жавоб бериши аҳволнинг нақадар танг эканлигини кўрсатди.
Халқ харакатидан қўрқиб кетган мансабдорлар ўз лавозимларидан воз
кечдилар. Герб тўғрисидаги қонун кучга киргач 1 ноябр куни янгидан халқ
ғалаѐнлари кўтарилиб, кўп кишилик митинглар ва намойишлар уюштирилди,
гербли қоғозлар қўйдириб юборилди. Халк "умумий иттифоқлик" ѐки ўлим,
эркинлик ѐки ўлим каби деган шиорлар билан курашни кучайтирдилар.
Мустамлакалардаги бу ҳаракатлар халқнинг қандай кучга эга эканлигини
кўрсатди ва кўп ўтмай герб қонунининг бекор қилинишига каттагина ѐрдам
берди. Мустамлакалар вакиллари конгрессни чақириш тўғрисида қарор қабул
қилишди. Губернаторнинг тақиқлашига қарамай конгресс 1675 йил 7 октябрда
Нью-Йоркда очилди.
Юқори табақалар петиция билан мурожаат қилиб, ҳеч нарсага эришиб
бўлмаслигини маълум қилди. Октябр ойи охирларида инглиз товарлари бутун
мустамлакаларга ѐйилди. Метрополия буржуазияси мустамлака бозорларидан
маҳрум бўлиб қолишдан қўрқиб, мустамлакалар билан бўлган низони тезроқ
бартараф қилинишини талаб қилдилар. 1766 йил мартида герб солиғи
тўғрисидаги қонун бекор қилинди.
Аммо шу билан инглиз парламент илгариги қонунларга асосан
мустамлакаларга солиқ солиш ҳуқуқи сақлаб қолганлиги қайд қилинди.
Қўшинларни жойлаштириш қонуни ва бошқа қонунлар кучда қолди. Тауншенд
қонунига биноан 1767 йил бир қанча товарларга божхона тўлови жорий
қилинди. Тўловдан тушган даромад мансабдорлар ва ҳарбий маъмурларнинг
таъминотига сарфланар, шу билан бирга улар колонистлардан мустақил бўлиб
қолган эдилар.
Жазо чоралари кучайтирилиб ғалаѐнни бостириш ва кўзғалонни олдини
олиш учун 1768 йил Бостонга ҳарбий ѐрдамчи кучлари билан тўла кемалар
кириб келди. Сўнгра ҳукумат сиѐсий жиноятларда айбланган колонистларни
37
Англияга олиб кетиб, ўша ерда суд қилишни буюрди, маъмурларга қаршилик
кўрсатган мустамлака мажлислари тарқатиб юборилди.
Бу тадбирларнинг ҳаммаси колонистларнинг ғазабини оширди.
Мустамлакаларда кўпгина памфлетлар пайдо бўлди. Митинглар ва махфий
йўналишлар оддий тусга кириб клублар ва махфий жамиятларнинг фаолияти
анча жонланди. Вашингтон губернатори томонидан тарқатиб юборилган
Виргиния мажлиси баъзи депутатларнинг ташаббуси билан инглиз товарларга
бокот эълон қилди. Инглиз товарларини Шимолий мустамлакаларига олиб
келиб сотиш 1768 йилги 1363 фунт стерлиндан, 1769 йилда 504 минг фунт
стерлингга тушиб қолди.
Колонистлар кўшинининг олиб чиқиб кетилишини, ўзларининг
ҳуқуқларини поймол қилувчи қонунларнинг бекор қилинишини талаб
қилдилар. Парламент таушенд қонунини бекор қилиш билан яна қисман ѐн
беришга мажбур бўлди. Мустамлака буржуазияси курашнинг пассив
методларини маҳкам ушлаб олган эди ва ҳукуматга қисман ѐн бериш билан
қаноатланишга рози эди. Бироқ меҳнаткашлар харакати тобора инқилобий тус
олмоқда эди. 1763 йилда Шимолий Королинада тенглаштирувчилар номи балн
машҳур бўлган фермерлар ҳаракати бошланиб кетди. 4 йил давом этган бу
кураш қатнашчилари қонга ботирилди. 1768-1774 йилда Аллеган штатидаги
фермерлар инглиз ҳарбий кучларига очиқдан-очиқ кураш олиб бордилар.
Шарқий районларда айниқса Массачусетсда ишчилар, ҳунармандлар ва
фермерлар метрополиянинг актив тарафдорларини ушлаб олиб, қаттиқ жазолай
бошладилар. 1768 йилда Массачусетсда оқ танли қулларнинг ғалаѐни
кўтарилди. қўшинлар билан тўқнашувлар тез-тез бўлиб турди. Бостонда 1775
йил 5 март куни аҳоли билан тўқнашувлар вақтида солдатлар 4 ишчини
ўлдирдилар ва 5 кишини ярадор қилдилар. Ўлдирганлар орасида қочоқ қул
негир Аттакс бор эди. Ўлдирганларнинг дафн этиш маросими халқ намойишига
айланиб кетди. "Бостон қотиллиги" инқилобий жараѐнларнинг ривожланишига
туртки бўлди. Ниҳоят инқилобий вазият етилиб келмоқда эди.
Инқилобнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари ишчилар, ҳунармандлар
38
ва фермерлар бўлиб, булар биргина мустақиллик учун курашмасдан,
шунингдек иқтисодий-ижтимоий ва сиѐсий ҳуқуқлар учун ҳам курашдилар.
Бироқ халқ оммаси уюшмаган эди. Оммавий харакатларга раҳбарлик ишларини
йирик буржуазия билан қулдорлар ўз қулларига олган эдилар, улар ўз
навбатида халқ инқилобидан қўрқар, тожи-тахт билан келишиб қўя қолмоқчи
эдилар.
Уларнинг мақсади метрополиянинг ҳукмрон синфларига бўлган
ҳуқуқларга эга бўлиш эди, холос.
Метрополиянинг муросасизлиги ҳамда халқнинг ишчилар, ҳунармандлар
ва фермерларнинг авж олиб кетган қуролли кураши остида синфий кучлар
тобора табақаларга бўлиниб кетаѐтган эди. Қулдорлар, йирик буржуазия,
рухонийларнинг бир қисми оммавий ҳаракатларни кенг қулоч ѐйиб
кетаѐтганлигидан қўрқиб кетиб, роялистлар лагерига ўтиб кетди ва қирол
томонда туриб курашди.
Бироқ иккиланиш ва оғишлар йўлини босиб ўтган буржуазиянинг бир
қисми ҳар ҳолда метрополияга қарши курашга бошчилик қилди, аммо халқ
харакатини кенг қулоч ѐймаслигига тиришди.
Халқдан қўркиб қолган бу буржуазия оммадан ўз манфаати йўлида
фойдаланиб, ўзининг чексиз ҳукмронлигини ўрнатиш учун пайт пойлар эди.
1775 йил 10 майда Филоделфияда очилган иккинчи континентал конгресда
ҳукмрон буржуазия ва плантаторлар вакиллари, яъни мўътадиллар бўлиб улар
Вашингтон, Радолф, Т. Жефферсон, П. Генри С. Адамс ва бошкалар эдилар.
Булар янги буржуа демократларнинг ўз ташкилотлари ҳам йўқ эди. улар ўзаро
келишмасдан иш кўрар эдилар. Шунга қарамай, конгресс уларнинг
ташаббусисиз тўпланган армияни вазият остида ўз қарамоғига олиб, Жорж
Вашингтонни бош қўмондон қилиб тайинлади.
Ж. Вашингтон (1732-1799) Виргинниялик плантаторларнинг бой
аристакрат оиласидан чиққан маълумотли киши эди. Унинг акалари Огайо ер
компаниясига бошчилик қилар, бу компания 18 ѐшар Жоржни дастлаб ер
ўлчовчи қилиб тайинлаган эди. Бу ерда у йигитлик чоғидаѐқ ҳиндулар билан
39
бўлган тўқнашувларда кўнгилли аскарлар қўмондони сифатида, 1754 йил 1756
йилларда унча катта бўлмаган отрядлари билан бўлган жангларда донг
чиқарган эди. Вашингтон соф виждонли ғайратли ва жасур киши бўлиб, жуда
катта ташкилотчилик қобилиятига эга эди.
У камгап, вазмин, ўзининг ҳамкасбларига ҳамда қўл остидаги
ходимларига талабчан, ғамхўр ва хақиқий ватанпарвар эди.
Конгресс умумий армия тузиш тўғрисида қарор қабул қилиб, шу билан
бир вақтда қиролга петиция юборди. Петицияда конгресс ўз садоқатини
таъқидлаган ва барча масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишни сўраган эди.
Шунингдек, инглиз халқига қарата мурожаат ҳам қабул қилинган эди.
Англия мустамлакаларидаги халқ бир-бировлари билан уруш олиб боришга
қарши бўлиб, колонистлар курашига хайрихохлик қўрсатмоқда эдилар. Уларни
мустамлакаларидагина эмас, балки, Англиянинг ўзида ҳам ҳукм суриб
келаѐтган реакция ва зулмга қарши кураш зарурлигини тушуниш туйғуси
бирлаштирар эди Англия ўз қўлидаги мустамлакаларни бой беришдан қўрққан
ва мустамлакалар билан савдонинг кескин тушиб кетганлиги натижасида зиѐн
кўрган буржуазиянинг маълум бир қисми, парламентга юборган петицияларида
низони бартараф қилишни кескин талаб қилган эди. Англия хукумати ушбу
талабларни рад этиб, мустамлакаларни исѐн ҳолатида деб эълон қилди ва улар
билан савдо сотиқни таъкиклади, уларнинг тўла камал ҳолатида эканлигини
эълон қилди. Мунтазам армия 55 минг кишига, флотнинг шахсий состави 28
минг кишига етказилди.
Инглиз буржуазияси ҳамма вақт бировларнинг қўли билан уруш қилишни
яхши кўрар эди. Немис ҳукмронлари томонидан Англияга сотилган 29 минг
немис солдати Америкага жўнатилди. Инглиз маъмурлари ҳинду қабилаларини
ва плантаторлар қарамоғидаги негирларни колонистларга қарши отлантиришга
ҳаракат қилди. Бироқ ҳинду қабилаларининг кўпчилик қисми Англия томонида
ўтиб, Онейдо қабиласи қўзғолончиларни қўллаб қувватлади, ирокезлар эса
ўзларини бетараф деб эълон қилган бўлса, негирларнинг кўпчилиги
инқилобнинг тарафдорлари эдилар.
40
Мустамлакаларда ўз тарафдорларини кўпайтириш, қузғолончилар
ўртасида ихтилоф чиқариш ва уларнинг кучларини заифлаштириш учун
инглизлар иғво қилиш ва пора бериб ўзига оғдириб олиш усулини ишга
солдилар. 1775 йилнинг охирларида 20 мингга яқин роялистлар метрополия
томонида туриб урушдилар. Роялистларнинг қуролли курашга ўтиши ва
кўпгина руҳонийларнинг инқилобга қарши ташвиқоти авж олдириб
юборилганлиги туфайли конгрес 1776 йил 2 январда улар устидан назорат
қилишни маҳаллий маъмурлар зиммасига топширишди. Шундан сўнг уларни
қуролсизлантириш (1776 йил март) ва мол мулкини мусодара қилиш (1777 йил
ноябр) тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мамлакатнинг деярли ҳамма жойларида тузилган хавфсизлик
комитетлари бу қарор чиқишидан илгариѐқ роялистларни қамоққа олиб, мол-
мулкларини мусодара қила бошлаган эдилар.
Конгресс сингари континентал армия ҳам, пайт пойлаш ва мудофаа
тактикасини қўллаѐтган эди. Тўғри, Канадани босиб олишга уриниб кўрилди,
бу эса мустамлака буржуазиясининг энг муҳим сиѐсий ва стратегик вазифаси
эди. Бироқ бу уриниш тўла муваффакдятсизлик билан тугади. 1776 йилнинг
бошларида Вашингтон, унинг сусткашлигидан жуда кўп норозиликлар
туғилганлиги туфайли Бостонни олишга тайѐргарлик кўриш бошланди.
Бостонни камал қилиш учун армиянинг барча асосий кучлари бир жойга
тўпланди ва инглиз қўшинлари Дорчестр тепаликларини қўлга киритиш
йўлидаги уринишлари муваффаклятсиз бўлиб чиққанидан кейин 17 мартда
Бостонни
ташлаб
чиқиб
кетдилар.
Инглиз
кемаларига
қарши
қўзғолончиларнинг қуролли қисмлари жанг қилдилар, қўлга туширилган
қуроллар ва кийим-кечаклар қўзғолончилар армиясини таъминлашга сарф
қилинар эди. Мустамлака қўшинлари ѐмон қуролланган, артелерияси оз,
кўпинча энг зарур кийим ва озиқ-овқатлар етишмас эди. Саноат уруш
талабларига тезда мослаша олмаса ҳам, лекин урушнинг боришида анча
ютуқларга эришди. қишлоқ хўжалигига уруш жуда кам таъсир қилди. Шундай
бўлсада кўп жойларда айниқса, шахарларда ва жанубий мустамлакаларда
41
қўшинлар ва халқ очликдан азоб чекаѐтган эди. Нархларнинг ошиб ва
чайковчиликнинг мисли кўрилмаган даражада кучайиб кетганлиги натижасида
мехнаткашлар оммасининг аҳволи оғир эди. Буржуазия ва йирик ер эгаларидан
иборат ватанпарварлар Америка қоғоз пулидан инглиз тилласини афзал кўрар,
Америка аҳолиси очликдан халос бўлаѐтган бир пайтда инглиз қўшинларини
таъмин қилар эди. Вашингтоннинг ўзи 1775 йилда бундай деган эди. Фуқаролик
бурчини, одамгарчиликни бу қадар унутиб юбориш, бу қадар чайковчилик,
фойда олиш учун бу қадар хийла ишлатиш ҳолларини мен ҳеч қачон кўрган
эмасман.
Ваколатли ҳукуматнинг ва бошқарувнинг марказлаштирилмаганлиги,
провинциализм руҳининг ва мустамлакалар ўртасида зиддиятларининг ҳукм
суриши ҳам ҳалокатли таъсир кўрсатди. Мустамлакалар: тамоман мустақил
бўлиб, улар қўшинлар таъминотини ташкил этишлари керак эди, лекин уруш
уларнинг территорияларига етиб бормагунча бу ишни қилишга шошилмадилар.
Барча қийинчиликларни бартараф қилиб ва енгиб чиқиш учун бирлашган
давлатлар барпо қилиш керак эди. Лекин бу учун олдин мустакиллик эълон
қилиниши лозим эди. Кенг халқ оммасининг энг яхши ижтимоий хаѐтга
эришиш йўлидаги умидлари мустақил республика эълон қилиниши билан
боғлиқ эди. Халқнинг ва буржуа демократларнинг мустақиллик хақидаги
талаблари клубларда ва газеталарда қатъийроқ янграмокда эди. Миллий
мустақилликни ташвиқот қилишда 1776 йил январида нашр этилган ва икки ой
ичида 120 минг нусха сотилиб булган "Тетик фикр" деган памфлет катта роль
ўйнади. Унинг муаллифи инқилобчи-демократ Т. Пеин (1737-1809) Англияда
ҳунарманд оиласида туғилган қобилияти туфайли у мустақил ўкиш билан
кучли публицист ва жамоат арбоби бўлиб етишган шахс эди.
Пеин 1775 йилнинг ноябридаѐк конгресс томонидан таъсис этилган
махфий комитет секретари вазифасида ишлай бошлади. Кейин у демократ
генерал Натаниэл Гриннинг ѐрдамчиси сифатида урушда қатнашди. Пеип ва
бошқа демократлар пропоганда қилган мустақиллик талаби рад қилиб
бўлмайдиган талабга айланди. Конгресс иккиланиб турганда Шимолий
42
Королинада, Виргинияда ва бошқа мустамлакаларда 1776 йилнинг апрел-
майида мустақиллик эълон қилинди. Мустамлакалар ўзларини штат деб эълон
қилдилар. Ўшанда конгресс ҳам 1776 йилнинг майида қарор қабул қилиб, унда
мустамлакаларга Англия билан алоқани узиш тавсия қилинган эди. Нихоят,
1776 йилнинг июнида конгресс "Мустақиллик деклорациясини" қабул қилди.
Деклорация лойихаси буржуа демократик рухда ѐзилган эди, лекин у
конгресснинг ўнг қисм аъзолари томонидан ўзгартирилиб юборилди. Мунозара
факат мустақиллик тўғрисида эмас, балки давлатнинг характери тўғрисида ҳам
эди. Мустақиллик деклорацияси кишиларга жуда катта имконият яратиб берган
хужжат эди.
Демократик рухдаги бу деклорация халқнинг катта ғалабаси эди, чунки
кураш авжига чиққан пайтда халқ оммаси шу қадар дахшатли куч эдики,
конгресс демократлари улар билан ҳисоблашишга мажбур бўлдилар.
Инқилобнинг биринчи даври мустақиллик эълон қилиниши билан тугади ва
янги давр республика даври бошланди. Таркиби бир қадар янгиланган конгресс
энди миллий таъсис деб номланди. Конституцияни ишлаб чиқиш, ижтимоий-
иқтисодий тадбирларни амалга ошириш, солиқ-молия масаласини ва бошқа
турли масалаларни ҳал қилиш керак эди. 1775 йилда мустамлакаларда 8 минг,
1781 йилда 56 минг инглиз қўшини бор эди. Манбаларда айтилишича, уруш
харакатларида 30 минггача киши қатнашган. Уруш мобайнида Англия
Америкага ҳаммаси бўлиб 90 мингга яқин солдат юборган. Ўз хўжайинлари
томонидан сотилган ѐнланма аскарларга ишониб бўлмас эди. Бироқ уруш 6
йилга чўзилиб кетди. Ниҳоят республикада қулай халқаро вазият вужудга
келгаклиги туфайли, қуролланган халқнинг активлик кўрсатиши, жумладан,
партизанлар ҳаракати туфайли ғалабага эришди. 1776 йил августда Бруклин
ѐнидаги жангда Вашингтон армияси мағлуб бўлди. 15 сентябрда Нью-Йоркни,
ноябрда бир нечта калъани топширди. Ундан кейин Делавер дарѐсини ортига
чекинди. Кўп Америкалик солдатлар асир тушди. Йил охирида республика танг
аҳволга тушиб қолди. Аммо 1777 йилнинг бошларида Вашингтон ўз мавқеини
тиклаб олишга эришди. Конгресс Йорктаунга кўчди. Буржуа тарихчилари бу
43
мағлубиятга генерал Ли қилган хиѐнат сабаб бўлган деб бахолайдилар. Аммо
ғалабага фақат инқилобий йўл билан эришиш мумкин эди. Чунки мўътадил
армияга халқ ишонмас эди, ўз навбатида армия етарли маблағга ҳам эга эмас
эди. Аҳвол кескинлашган пайтларда халқнинг ўзи мустақил равишда иш
кўрган. Инглиз армияси Канададан ўтиб Нью-Йорк штати орқали ҳужум қилиш
вақтида, республика қўшинларига аристократ Сквиллер қумондонлик қилган
эди. Шундан кейин ушбу кушин составида жанг қилишга ахд қилиб, жуда кўп
кишилар келиб кўшила бошладилар. Натижада 1777 йил 17 октябрда Саратог
ѐнидаги жангда республика қўшинлари инглизлар қўшинларини тор-мор
келтирдилар. Бу ғалаба мамлакатнинг халқаро ахволини яхшилади ва ниҳоят
1783 йилда сулҳ тузилди. Англия АҚШнинг мустақиллигини тан олишга
мажбур бўлди.
Халқни итоатгуйликда сақлаш учун Шимол капиталистлари ва Жануб
қулдорлари марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш, пул системасини ва
савдо тўғрисидаги қонунларни тартибга солиш, бойлар манфаатларини кўзлаб
ер участкаларини сотиб олишни таъминлаш ва ғарбдаги янги ерларни босиб
олиш учун бир қатор ҳийла найранглар ўйлаб топдилар. Тўрт ой давом этган
мунозаралардан кейин ишлаб чиқилган Конституция AҚШ тарихида муҳим
роль ўйнайди. Бу Конституцияда инқилобнинг демократик тенденциялари ўз
ифодасини топган бўлсада, Америка халқининг таклифлари ўз ифодасини
топган эмас эди. Бу Конституция чекланган бўлишига қарамай, ўша давр учун
муҳим тарихий хужжат эди. 1787 йилги Конституцияга биноан АҚШ федерал
давлатга айланди. 1787 йили Таъсис конвенти АҚШ Конституциясини қабул
қилди, у давлат тизими тўғрисидаги қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
прокуратура органларига бўлиниши, улар ўртасидаги боғлиқ жиҳатдан амалий
аҳамият касб этди. Жорож Вашингтон АҚШ нинг биринчи президенти этиб
сайланди, ўша даврнинг улуғ сиймолари Т. Пеин, Б. Франклин, Т. Жефферсон
АҚШ давлатини ташкил этиш ва уни идора қилиш анъаналарини
шакллантирдилар. Халқ ҳал қилувчи инқилобий роль ўйнади. Мустақиллик
учун олиб борилган уруш даврида демократик элементлар кучли бўлсада,
44
буржуа инқилоби характерига эга эди. Миллий давлатнинг барпо қилиниши
феодал қолдиқларнинг тугатилиши ва мажбурий меҳнат системасининг йўк
бўлиши ҳамда қулликнинг ман қилиниши халқнинг манфаатларига тўлиқ жавоб
берар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |