Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#71418
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47
Bog'liq
Nishonboev kadastr

6.3. Ерни иқтисодий баҳолаш мезонлари 
Ерни иқтисодий баҳолаш ер кадастрининг муҳим таркибий қисмидир. 
Иқтисодий баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат: 
1. 
Ерни миқдорий жиҳатдан баҳолаш мезони. У ёки бу ер, бошқа 
бир ердан, ўзининг майдони ёки унумдорлиги билан неча баробар 
қимматлироқ ёки қимматсизроқ эканлигини аниқлаш меъзони бу. Ушбу 
мезон қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган иқтисодий ҳисоб-китобда, 
ташкилий ва бошқарув ишларида асқотади. У балларда ёки абсолют 
миқдорларда ифодаланилади. 
2. 
+ишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг объектив ва субъектив 
омиллари таъсирини чеклаш мезони. Мезоннинг асосий мазмуни шундан 
иборатки, саноат корхоналарида хизмат қиладиган ишчилар, ўзларининг 
лаёқатига қараб маълум тоифага тааллуқли ишларни бажаради ва шунга 


- 61 - 
лойиқ маош олади. +ишлоқ хўжалигида эса ҳар ҳил босқичда бир ҳил меҳнат 
қилган ишчи ёки деҳқон ер майдонларининг унумдорлиги, ишлаб чиқариш 
воситаларининг кўп-камлиги, уларнинг янги ва эски технологияга 
мосланганлиги, ҳар хил бўлиши муносабати билан маош олади. 
3. 
Ернинг табиий, сунъий ва самаравий унумдорлиги мезони. 
Ернинг табиий унумдорли тупроқнинг табиий, физикавий, кимёвий 
хусусиятларига ва унинг иқлимий шароитига боғлиқ бўлади. Сунъий 
унумдорлик эса инсон томонидан яратилади. Самаравий унумдорлик табиий 
ва суний унумдорликнинг ерга таъсиридан барпо бўлади. Гап шундаки, ерга 
бир қатор меҳнат ва маблағ харажати сарфланганда табиий унумдорлик суний 
унумдорлик билан чамбарчас боғланиб кетади. Шу боис, ерни иқтисодий 
баҳолашда самаравий унумдорлик бўйича баҳоланса тўғри бўлади. Зеро, 
табиий унумдорлик айни пайтда амалда учрамайди. +ишлоқ хўжалигининг 
барча соҳаларида инсон фаолияти мавжуд. 
6.4. Ерни иқтисодий баҳолаш 
6.4.1. Иқтисодий баҳолашнинг йўналишлари 
Ерни иқтисодий баҳолаш ҳар хил мақсадларда бажарилиши мумкин. 
Уларнинг асосий йўналишлари қуйидагилар: 
1. 
Ерни қишлоқ хўжаликнинг ишлаб чиқариш воситаси сифатида умумий 
баҳолаш. 
2. 
Экин майдонларининг унумдорлиги бўйича иқтисодий баҳолаш. 
3. 
Ернинг сифатини оширишнинг қўшимча ҳаражат самарасига 
таъсирини баҳолаш. 
Умумий иқтисодий баҳолаш ҳар бир мамлакат ҳудудига доир тизим 
бўлиб, давлатнинг барча бошқарув идоралари учун бир ҳиллилик талабини
тақозо этади.
Юқорида келтирилган, иккинчи ва учинчи бандларда кўрсатилган 
иқтисодий баҳолашлар муайян ер майдонига тегишли бўлиб, улар фақат, у 


- 62 - 
ёки бу мақсадларда, асосан, ер кадастрини экин майдонларининг турига ва 
қўшимча ҳаражат меъзони бўйича иқтисодий баҳолашни назарда тутади. 
Иқтисодий баҳолаш, кенг маънода, ернинг унумдорлиги, шаҳарлардан, 
катта аҳоли манзилларидан, саноат корхоналаридан, алоқа йўлларидан узоқ-
яқинлиги, ер майдоннинг кичик-катталиги, шакли, неча бўлаклиги, бўлак 
ерларнинг бир-биридан узоқ-яқинлиги каби кўп омилларга боғлиқ бўлади. 
Бирламчи иқтисодий баҳолаш ернинг тупроқ сифати бўйича бажарилади
тупроқ турлари бўйича таҳлил қилинади. 
Баҳолаш жараёнида тупроқ сифатини белгиловчи бошқа омилларни ҳам, 
чунончи сув билан таъминланганлик, шамол таъсири, эррозия ва бошқа 
таъсир манбаъаларни ҳам эътиборга олиш зарур.
Иқтисодий баҳолашда ернинг бир хил генетик классификацияга эга 
эканлигини ҳисобга олиш керак. Тупроқ турлари ҳақида гап кетганда, унинг 
тупроқ таркибининг жинси, механик таркиби, намлилик даражаси
ботқоқликка, эрозияга мойиллиги, маданийлаштирилганлик даражаси ва 
бошқа бир қатор тупроқ унумдорлигига даҳлдор белгиларни ҳисобга олиш 
керак. 
Башарти, қишлоқ хўжалигида экин майдонлари, ўтлоқлар, яйловлар 
иқтисодий жиҳатдан баҳоланаётган бўлса, унда баҳолаш юқорида 
таърифлаганимиздек бажарилади, фақат ўсимлик қопламининг тури, сифати 
ҳам таҳлилга қўшилади. 
Ўтлоқлар, яйловларни иқтисодий баҳолашда уларнинг классификацияга, 
экологик белгиларига ва табиий ем-хашак майдонларининг хоссаларига 
эътибор берилади. Уларни баҳолашда бош мезон бўлиб майдонларнинг узоқ-
яқинлиги асосий омил бўлади. 
Ўтлоқлар-яйловлар, текис майдонларда, паст текисликларда, дарё 
атрофидаги қайирларда, тоғолдида, тоғда ва баланд тоғларда жойлашган 
бўлиши мумкин. 


- 63 - 
Дарахтзорларни иқтисодий баҳолашда уларнинг турларини, сув билан 
таъминланганлигини ҳисобга олинади. 
Умуман ерни иқтисодий баҳолашда бир қатор меъзонлар ҳисобга 
олинади. Улардан энг муҳимлари тупроқнинг генетик тури, озуқа 
моддаларининг кўп-озлиги, механик таркиби ва бошқалар. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish