Корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлиги - маъмурият ва персонал
томонидан
амалга оширилган хукукий, ташкилий-иқтисодий ва инженер техник
тавсифдаги чора- тадбирлар тизими туфайли вужудга келтирилган хаётий
мухим иқтисодий манфаатларининг ички ва ташки хавф-хатарлардан
химояланганлик холатидир.
Корхона турли йуналишдаги иқтисодий хавфсизлик стратегиясини ишлаб
чиқади. Уларнинг мухимлари қўйидагилардан иборат:
-
мавжуд ёки вужудга келиши мумкин булган. Иқтисодий
тахдидларни
бартараф этиш ёки олдини олишга йуналтирилган, масалан, ахборот
оқимларига;
-
хавфсизлик объектларига нохуш, салбий таъсирларни чекловчи,
масалан, тижорат сирини ташкил этувчи
маълумотлар;
-
рискларни хисобга олган холда Инновацион ва инвестицион
сиёсатларни амалга ошириш окибатида корхонага етказилган зарар ёки
йукотишларнинг урнини коплаш, уларни тиклашга қаратилган хавфсизлик
стратегиялари.
Тадбиркорлар тижорат сирларини саноат шпионажидан,
ошкора
булишдан химоялаш учун қўйидагиларни амалга оширадилар:
-
илмий-техникавий янгилик ва ахборотларни химоя килиш учун уларни
патентлаштириш, муаллифлик хукукини олиш, тижорат сири хисобланган
маълумотларни аниклаш;
-
хужжатлар билан ишлайдиган ходимларни аниклаш, руйхатини тўзиш,
уларнинг фаолиятини мунтазам назорат килиш, ахборот ва маълумотлар билан
ишлаш тартибини белгилаш ҳамда унинг устидан назорат урнатиш;
-
тижорат маълумотлари ва ахборотларини махсус хисобга олиш, уларни
сақлаш тартибини урнатиш, назорат остида купайтириш ҳамда махсус шахслар
кўзатувида хужжатларни йук килиш;
-
ходимларни хужжатлар билан ишлаш ва уларни химоялаш буйича
укитиш,
машгулотлар утказиш, инструкқия, тавсиялар бериш, кундалик
эслатмалар килиш.
Умумиқтисодий тавсифдаги тахдидларга қўйидагилар киради:
-
иқтисодий қикл, жахон молиявий ва иқтисодий инкирози, реқессиялар;
-
хом ашё ресурсларига жахон бозорларидаги нархларнинг тушиб
кетиши;
-
халкаро молиявий муассасалар ва транснақионал банкларнинг кредит
ресурслари кийматининг усиши;
-
ташки карз буйича давлат мажбуриятларининг бажарилмаслиги.
Миллий иқтисодиёт доирасидаги ташки
тахдидлар ичида мухим урин
тутадиган сиёсий тахдидлар қўйидагилардан иборат:
-
сиёсий тахлика ва бекарорлик, ижтимоий низоларнинг кучайиши;
-
конунчиликнинг такомиллашмаганлиги;
-
иқтисодиётни тартибга солишда рағбатлантириш урнига ман килувчи,
чекловчи тавсифдаги усул ва воситаларнинг
устуворлиги;
-
давлат хариди ва буюртмаларининг кискариши;
-
давлат ички карзларининг купайиши, солик юкининг ошиши,
монополизмнинг химоя килиниши ва ракобатнинг чекланиши;
-
молия сиёсатидаги салбий ўзгаришлар,
банклар сонининг кискариши,
молия тизими холатининг ёмонлашуви, мулкни қайта таксимлаш ва хусусий
корхоналарни миллийлаштиришнинг кучайиши ва х. к.
Do'stlaringiz bilan baham: