Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик техналогия институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/98
Sana29.06.2022
Hajmi1,46 Mb.
#718306
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   98
Bog'liq
iqtisodij xavfsizlik

Асосий таянч тушунчалар 
Шахс

шахс эркинликлари

шахснинг мустакиллиги

шахснинг 
эхтиёжлари

шахснинг манфаатлари

шахс манфаатларига иқтисодий 
тахдидлар

иқтисодий шантаж ва террор

ишсизлик

камбагаллик

ижтимоий 
сиёсат
.
Такрорлаш учун саволлар 
1.
Х,озирги замон шароитида шахснинг кандай салохияти ва имкониятлари 
мавжуд
?
2.
Шахснинг иқтисодий эркинликлари нималарда намоён булади? 
3.
Шахс билан давлат уртасидаги ўзаро богликлик ва алокадорлик нималарда 
намоён булади? Бу богликликнинг кандай чегаралари бор? 
4.
Шахснинг хаётий манфаатларига кандай иқтисодий тахдидлар хавф 
солади? 
5.
Шахснинг иқтисодий хавфсизлиги деганда нимани тушунасиз? 
6.
Шахснинг иқтисодий хавфсизлигини кандай таъминлаш мумкин? 
7.
Шахснинг иқтисодий жихатдан химояланишини давлат кандай 
таъминлайди? 
8.
Шахсга нисбатан иқтисодий шантаж ва терроризмга қарши кандай 
чоралар куриш мумкин? 
11
Абулкосимов Х..П. Шаклланаётган бозор иктисодиётида инсон омили ва уни фаоллаштириш йуллари. -Т.: 
ТМИ, 2005. 182-б. 


6-
 
мавзу. КОРХОНА (ФИРМА)НИНГ ИҚТИСОДИИ 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ 
Режа 
1.
 
Корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва фаолияти коидалари 
2.
 
Корхонанинг иқтисодий манфаатлари ва хавфсизлигига тахдидлар 
3.
 
Корхона (фирма) иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ягона миллий иқтисодиётнинг 
ўзвий таркибий қисми ва айни пайтда, иқтисодий жихатдан алохидалашган 
бугини хисобланади. Корхона ўз фаолиятини ўзини-ўзи бошкариш, ўз 
харажатларини ўзи коплаши асосида фойда (даромад) олиш мақсадида 
юритадиган бирламчи хужалик субъектидир. 
Корхонани бошкариш мақсади хужалик фаолиятининг асосий 
манфаатларидан келиб чиқади. Бунда корхона ўз ходимларининг моддий ва 
интеллектуал даражасига салбий таъсир курсатувчи ички ва ташки 
тахдидларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тенденқияларига барҳам 
бериш, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга харакат килади. Бу мақсадларга 
эришиш учун қўйидаги вазифалар белгиланади: 
-
хужалик субъектларининг давлат, нодавлат ташкилотлари, мамлакат 
ичидаги ва хориждаги ҳамкорлари ҳамда ракобатчилари билан буладиган 
ўзаро муносабатларда конун билан белгиланган хукукларини химоя килиш; 
-
корхонанинг моддий ва молиявий базасини сақлаш ва купайтириш, 
мехнат жамоаси, тадбиркорнинг ижтимоий эхтиёжларини кондиришга 
йуналтирилган ресурслардан самарали фойдаланиш; 
-
махсулот ва курсатилаётган хизматларнинг ракобатбардошлигини 
ошириш, ички ва ташки бозорларда уларни сотиш учун кулай бозор 
конъюнктурасини яратиш; 
-
хужалик тўзилмалари фаолиятининг ички ва ташки ташкилий 
барқарорлиги, иқтисодий алокаларнинг ишончлилигига эришиш ва тасодифий 
ҳамда ноинсоф, виждонсиз ҳамкор ва шерикларга карам булиб колишдан 
сакланиш; 
-
хужалик тўзилмалари фаолиятини тулик, аник ахборотлар билан 
таъминлаш, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари ҳамда интеллектуал мулкка 
булган хукукни сақлаш; 
-
реклама ахборотидан фойдаланиш самарадорлиги ва корхона нуфўзини 
ошириш. Ушбу манфаатларни амалга ошириш учун уларга хавф 
соладиган тахдидларни 
аниклаш ва уларни бартараф этишга интилиш корхона фаолиятининг мухим 
таркибий қисми хисобланади. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish