МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ.
1-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ МОХИЯТИ ВА
МИЛЛИЙХАВФСИЗЛИК ТИЗИМИДА ТУТГАН УРНИ
Режа
1.
“Хавфсизлик” тушунчасининг мохияти
2.
Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби
3.
Иқтисодий хавфсизликнинг мохияти ва таркибий элементлари
Хавфсизлик муаммоси мустакил давлатчиликнинг шаклланиши ва
жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий манфаатларнинг карор топиши
билан
бир
пайтда
вужудга
келади.
“Хавфсизлик”
тушунчаси
Робер
маълумотномасига кура 1190 йилда пайдо булди. Бу тушунча ўзини хар
кандай хавф-хатардан химояланган деб хисобловчи инсон рухининг
хотиржам холатини ифодалаган
1
. Ушбу маънода мазкур термин Гарбий
Европа халклари лексиконида XVII асргача кулланган. Тарихнинг кейинги
даврларида давлат тўзилмаларининг шаклланиши
билан боглик равишда
хавфсизлик тушунчаси моддий, сиёсий ва иқтисодий сохаларда давлат
курилиши, бошкариш органлари тенденқияларига мос келадиган реал хавф-
хатар (жисмоний ва маънавий)нинг йуклиги натижасида вужудга келадиган
тинчлик холати маъносини англатган
2
.
XX
асрнинг охирларига келиб, «хавфсизлик» ва «миллий хавфсизлик»
тушунчалари бизнинг лексиконимизда тез-тез куллана бошлади. Бу инсоният
ривожланишининг мураккаблашуви, ядро, атом ва бошка оммавий киргин
куролларининг кенг таркалиши, экологик вазиятнинг огирлиги, янги хавфли
касалликларнинг
вужудга келиши, терроризм хавфининг кучайиши,
тоталитар тўзум емирилганидан кейин дунёнинг карама-қарши кутбларга
булиниши барҳам топгандан кейинги давлатлар уртасидаги мувозанатнинг
бўзилиши, янги мустакил давлатларнинг пайдо булиши,
уларда бозор
ислохотларининг амалга оширилиши билан изохланади. Дунёдаги бундай
ўзгаришлар хавфсизлик, умумий ва миллий хавфсизлик муаммоларига булган
эътиборни янада кучайтирди.
“Хавфсизлик” тушунчаси куп киррали булиб, турли маъноларда талкин
этилади. Шунга карамасдан уларда умумий гоя ҳам мавжуд булиб, бунга кура
хавфсизлик инсоният хаётининг турли сохаларида вужудга келадиган хавф-
хатардан
химояланиш, кафолатланиш маъносини англатади. Хавф-хатар эса
давлат ва жамият ривожланишига, нормал амал килишига тахдид солувчи
потенқиал ёки реал куч, омил хисобланади. Хавф- хатар намоён булишининг
кескин шаклларига табиий,
ижтимоий катаклизмалар, портлашлар ва
ларзалар, кризислар, тангликлар, революқия, кўзголон, исён, уруш, куролли
тукнашувлар киради.
Хавфсизлик
кандай сохада, кандай шакл ва киёфада намоён булмасин
уларнинг барчаси умумийлик хусусиятига эгадир. Умуман, хавфсизлик хавф-
хатардан химояланиш шарти ва стратегияси сифатида ижтимоий тизим, шахс,
жамият ва давлат хаёт- фаолиятининг нормал амал килишини таъминлашга
1
Основы экономической безопасности. - М., 1996. С.3.
2
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. - М.: изд-во РАГС, 2001.- с.8.
1
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. -М.: Изд-во РАГС, 2001. с.7.