Барча фан ўқитувчилари Тингловчилар



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/65
Sana28.06.2022
Hajmi1,81 Mb.
#716945
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65
Bog'liq
Ilg`or ta`lim-tarbiya texnologiyalari va jahon tajribasi

Интерфаол методлар
- ўзаро фикр алмашишга, ўзаро фикрларни 
тўлдиришга, гоҳ новербал, гоҳо вербал таъсир ўтказишга қаратилган 
ҳаракатлар мажмуасидир. Интерфаол методларни қўллашда ўзаро таъсир 
асосига қурилган интеллектуал ҳаракатлар шунчаки таъсир ѐки туртки 
вазифасини бажариш билан чекланиб қолмайди ва ҳамкорлик субъектларини 
ижодий изланишга йўналтириш, номаълум ҳолатни очишга(кашф этишга) 
кўмак берувчи назарий-ақлий мулоҳазаларни яратиш функцияларини ҳам 
бажариши мумкин. 
Таълим мазмунини ўзлаштиришда ўқувчиларнинг билим савияси, 
ўзлаштириш даражаси, таълим манбаи, дидактик вазифаларга мувофиқ ва
муносиб равишда қуйидаги интерфаол методлар қўлланилади: 
- ўқитишнинг кўргазмали методи; 
- мустақил ишлар методи; 
- муаммоли-эвристик моделлаштириш методи; 
- илмий тадқиқот методлари; 
- ўқитишнинг муаммоли-изланишли ва репродуктив методлари; 
- ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методлари; 
- ўқитишнинг назорат ва ўзини ўзи назорат қилиш методлари. 
Методлар қуйидаги гуруҳчаларни ўз ичига олади: 
Биринчи гуруҳ методлари: ўқув ахборотларини эшитиш орқали қабул 
қилиш методлари (оғзаки методлар: ҳикоя, маъруза, суҳбат ва бошқалар). 
Иккинчи гуруҳ методлари: ўқув ахборотларини кўргазмали узатиш ва 
кўриш орқали қабул қилиш методлари (кўргазмали метод, тасвирий намойиш 
қилиш ва бошқалар).
Учинчи гуруҳ методлари: ўқув ахборотларини амалий меҳнат 
ҳаракатлари орқали бериш (амалий методлар, машқлар, лаборатория ишлари, 
дастурлар тузиш, машқ ва масалалар ҳамда тест топшириқларини ечиш, меҳнат 
ҳаракатлари ва бошқалар). 
Интерфаол методлар асосида тузилган дарс тизимларида турли 
стратегиялардан фойдаланилади. Бунда ўқувчиларга яширинча усуллардан 
(китоб, конспектлар ва ҳ.к.) фойдаланиш тақиқланмайди, аксинча бундай 
усулларни қўллаш рағбатлантирилади. 
Муаммоли вазият қандай ҳосил қилинади? Бунинг учун бажарилиши лозим 
бўлган топшириқ эълон қилинади. Энди шу вазифани бажариш учун ўқувчи 
бор билим ва кўникмаларини эслайди, топшириқни бажаришда шу пайтгача 


49 
эгаллаган билимларининг етишмаслигини сезиш билан бирга ўқувчи шахсида 
маълум психологик қарама-қаршилик шаклидаги ҳолат юз беради. Галдаги 
муаммо топшириқни бажариш ва шу топшириқни бажариш учун янги билим, 
иқтидор ва кўникмаларни излаш муаммоси пайдо бўлади. Ана шу вазият эса 
муаммоли таҳсилнинг бошланиш жараѐни ҳисобланади. 
Педагог ўқувчиларнинг топшириқни мустақил бажариш жараѐнини зукколик 
билан бошқаради, эътибор билан кузатади, керак бўлганда жонли мулоқотга 
чорлайди. Ўқувчилар мантиқий фикрлаш давомида уларнинг жонли 
мушоҳадаси, фикр доираси педагог томонидан изчиллик билан ҳисобга 
олинади ва таҳсил охирида фаол ўқувчиларга қўйилган баллар ѐки баҳоларни 
эълон қилади. 
Ўқувчиларда умумлашган психологик ва услубий билим, иқтидор ва 
кўникмаларни шакллантириш, ўз тажрибаларини танқидий нуқтаи назардан 
янада мустаҳкамлаш, реал ҳақиқий амалиѐтдаги шароитда синаш ва амалий 
кўникмаларни янги билимлар билан янада бойитиш мақсадида шу услубдан 
фойдаланилади. 
Маълумки, ҳар қандай фан ўқитилиши учун белгиланган мақсадга кўра, 
унинг мазмуни танланади. Уни ўзлаштириш учун унга мос методлар танланади. 
Сўнгра ўқув воситалари ва ниҳоят, буларга мос равишда ўқитиш шакли 
танланади. 
Ўқувчиларнинг психологик тайѐргарликлари ва фикрлаш ѐки олинган 
билимларни ўзлаштириш даражаларига қараб ҳар бир таълим босқичи учун мос 
мазмун ва методлар танланади. Ҳар бир босқичнинг ўзига хос мазмунини баѐн 
қилиш мантиқи ва методлари бор. Таълимда ҳар доим мазмун ва методлар 
муаммоси мавжуд, бу муаммолар бир-бири билан узвий боғланган. Таълим 
методларидаги муаммолар ―Кимни қандай ўқитамиз?‖ деган савол билан 
боғлиқ бўлиб, бундан таълим методларини ишлаб чиқиш унинг мазмунига 
боғлиқ эканлиги келиб чиқади. Бу икки муаммо ўзаро қарама-қаршиликда 
бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish