59
сезгиси, бош оғриғи, диққатсизлик ва мехнат қобилиятининг нихоятда
пасайиши, хатто бироз жисмоний кучни талаб қилувчи ишларни хам анча
қийинчилик билан амалга ошириши каби ўзгаришлар юзага келади.
5500 – 8000 метр баландлик зонасида инсоннинг мехнат қобилияти
чуқур бузилади ва жисмоний иш бажариш мутлақо мумкин бўлмайди.
Етарлича чиниқмаган шахсларда 7000 метр баландликдаёқ
тезлик билан
хушини йўкотиш кузатилади. Денгиз сатхидан 8000 метр баланликда инсон
фақат 2 – 3 дақиқагина уз холатини англаб туриши мумкин, сўнг у чуқур
тормозланиш холатига тушади ва зудлик билан тадбир чоралар кўрилмаса
халок бўлади.
Баландликка кўтарилган организмда атмосфера босимининг камайиши
(Декомпрессия) билан алоқадор бўлган қатор ўзгаришлар пайдо бўлади,
уларга декомпрессия ўзгаришлари дейилади. Декомпрессия ўзгаришларига
баландлик билан боғлиқ бўлган метеоризм, оғриқ ва тўқималар эмфиземаси
киради.
Бунда метеоризмни асосий аломатлари қорин сохасида оғриқ пайдо
бўлиши ва дам бўлишидан иборат. Метеоризмда ошқозон ичаклар
системасида газларнинг хажми 2,5 марта ортади. Миқдори кўпайган газлар
меда ва ичаклар деворини хаддан ортиқ
кенгайтириб, таранглантириб
юборади ва шу туфайли нерв охирларини қитиқлаб оғриқ сезгисини пайдо
килади. Бунинг оқибатида овқат хазм килиш аъзоларида газлар хажмининг
кўпайиши, деафрагманинг юқорига кўтарилиш,
нафас олишнинг, қон
айланишнинг қийинлашиши ва хатто етишмаслигига сабаб бўлади. Баъзида
қорин бўшлигидаги оғриқлар умумий холатида салбий ўзгаришлар,
қувватсизлик, совуқ тер босиш ва хакозо кабилар билан намоён бўлади.
Организмнинг ёпиқ ва ярим ёпиқ бушлиқларида (масалан: Гаймор ва ўрта
қулоқ бўшлиқлари) газларнинг тўпланиб кенгайиши оқибатида уларнинг
деворларига юқори босим таъсир кўрсатади ва кучли оғриқ хисларининг
пайдо бўлиши, оғриқ холларида эса хатто мехнат қобилиятининг йўқолишига
сабаб бўлади.
Баландликда пайдо бўладиган оғриқларда метеоризмнинг жиддийлиги
атмосфера босимининг қай даражада пасайишига боғлиқ.
Баландлик
шароитида ёпиқ учиш аппаратларининг герметиклиги бехосдан бузилганда
мухитдаги атмосфера босими тезлик билан пасаяди ва бунда қулоқ ва бурун
бўшлиқларида, хусусан жиддий ўзгаришлар-қулоқ оғриши, кучли шовқинни
сезиш, қулоқ пардасида гиперемия ва қон оқиш, оғир холларида эса
парданинг ёрилиши ва хакозо содир бўлади. Герметиклиги бузилган учиш
аппаратларида атмосфера босимининг
кескин пасайиши организм
суюкликларидан эриган газларни биринчи навбатда физик-кимёвий
хусусиятига кўра азотни ажратиб чиқаради. Хосил бўлган газ пуфакчалари
қон томирлар оралиғини тўла ёпиб (газ эмболиялари) қўйиб туқималарда
ишемияни юзага келтиради ва нерв охирларини сиқади, шу туфайли
баландлик оғриқлари содир бўлади.
Одатда организмнинг суюқликларида дастлабки газ пуфакчалари 7000
– 8000 метр баландликка кўтарилганда хосил бўлади. Баландлик ортган сари
60
газларнинг пуфакчалари организмда жуда оғир асоратларни чақира боради.
Бундай вақтда пайдо бўлган касалликнинг клинк аломатлари ва оқибатлари
пуфакчаларнинг локализациясига, уларнинг катта – кичиклигига боғлиқ.
Пуфакчаларнинг жойлашган сохасидан фарқли ўлароқ оғриқлар,
терининг
қичиши, ютилиш, баъзида кўкрак қафасида оғриқларнинг пайдо бўлиши
билан ифодаланади.
Газ пуфакчаларининг хосил бўлишининг олидини олиш учун герметик
бўлмаган аппаратларда учишдан аввал тўқималарда эриган азотни
организмдан чиқиб кетишига (десатурациясига) шароит яратиш керак.
Бунинг учун синовчи учувчиларга учишдан аввал тоза оксигенли хаво билан
нафас олиш тавсия этилади. Баландликка кўтарилишдан аввал 30 – 60 дақиқа
илгари соф оксиген билан нафас олган инсонларда ўзгаришлар пайдо
бўлмайди. Чунки бу вақтда азот гази организмдан ажралиб чиққан бўлади.
Атмосфера босимининг кескин суратдаги пасайишлари билан алоқадор
бўлган паталогик ўзгаришлардан бири баландлик эмфиземасидир. Баланлик
эмфиземаси ер сатхидан 19 км ва ундан ортиқ баландликда жуда тезлик
билан сувнинг буғланиши натижасида пайдо бўлади. Сув буғлари
бирлаштирувчи тўқимада ва қонда тезликда пайдо бўлади. Тери остидаги ёғ
қатламидаги сув буғлари терини кенгайтиради ва оғриқ хиссиётини вужудга
келтиради.
Баландлик эмфиземасини олдини олиш
учун тана сатхида босимнинг
орттирилган махсус кийимлар (скафандердан) фойдаланилади. Герметик
хонали учиш аппаратларида баландлик билан алоқадор ўзгаришлар пайдо
бўлмайди, шу сабабли оксиген балонларидан фойдаланиш зарурияти йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: