Узоқ муддатли барқарор ҳимоя – мослашув ва компенсатор
реакцияларга:
1.Компенсатор гипертрофия.
2.Репаратив регенерация.
Иммун
реакциялар
(антителлоларни
хосил
бўлиши
ва
сенсибилизацияланган лимфоцитларни пайдо бўлиши).
Марказий нерв системасининг пластик реакциялари (ҳимоявий пластик
функциялари, мухофазаловчи тормозланиш, ҳимоя – мудофаловчи шартсиз
ва шартли рефлекслари) шаклларга киради.
Патогенетик терапия асослари.
Беморларни патогенетик даволашнинг асослари қуйидагилардан
иборат:
1.Патогенезни асосий ва етакчи қисмларининг патоген таъсирини
заифлаштирувчи ёки йўқотувчи дориларни қўллаш.
52
2.Организмнинг ҳимоя ва компенсатор жараёнларини кучайтирувчи
тадбирларни қўллаш.
3.Организмнинг умумий қаршилик қилиш қобилиятини кучайтирувчи
тадбирларни қўллаш.
4.Ўрнини босувчи ва тузатувчи терапияни қўллаш.
53
2 БОБ
ТАШҚИ МУХИТНИНГ КАСАЛЛИК ҚЎЗҒАТУВЧИ ОМИЛЛАРИ
Касаллик чақирувчи омиллар экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) деб
икки гуруҳга бўлинади. Аммо бундай бўлиш шартлидир албатта, чунки
эндоген касаллик чақирувчи омиллар ҳам аслида ташқи туҳитнинг таъсирида
пайдо бўлади. Масалан, ирсий касалликларнинг ривожланиши асосида
ётувчи генларнинг мутациялари ташқи муҳит омилларининг мутаген
(кимёвий, физик, радиацион ва ҳ.к.) таъсири натижасида юзага келади.
Машҳур клиницист олим С.П. Боткин айтгандек “Касаллик истисносиз
ҳамиша муҳит омилларининг организмга бевосита таъсиридан ёки шу
омилларниннг яқин ва узоқ волидлар (аждодлар)га кўрсатган таъсиридан
содир бўлади”.
Ҳозирги даврда илм ва техниканинг тез суръатлар билан ривожланиши
биосферада катта ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Иқтисодий жиҳатдан
тараққий этган мамлакатларда айниқса атроф-муҳит саноат чиқиндилари
билан ҳаддан ташқари даражада ифлосланмоқда ва техник воситаларни кенг
қўлланилиши натижасида аҳоли орасида ҳар хил жароҳат (травма)лар билан
шикастланишлар тез-тез учраб туради, юксак сўръатли ҳаракат воситаларини
ва машиналари ишлатилиши вибрацияга боғлиқ шикастланишларни юзага
келтирди. Фабрика ва заводларда кенг татбиқ қилинадиган кўпчилик техник
воситалар кучли шовқин яратади ва бу ҳам инсон организмига салбий таъсир
кўрсатади. Демак ташқи мухит шароитларини сунъий равишда ўзгаришлар
иқтисодий-ижтимоий ижобий натижалар билан бир қаторда тиббиётга оид
бир қанча мухим муаммоларни ҳам келтириб чиқаради.
Атроф-муҳит омиллари бўлиши мумкин бўлган этиологик омилларни
организмга таъсирини ўрганиш ва уларни зарарли томонларини камайтириш
ёки йўқотишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш патологик физиология
фанининг ҳам асосий вазифаларидан биридир. Бундан ташқари географик
шароитга алоқадор бўлган баъзи касаликларни ўрганиш ҳам муҳим (масалан,
эндемик бўқоқ) аҳамиятига эга. Кейнги йилларда касаллик пайдо бўлишида
экологик омилларга алоҳида эътибор қилинмоқда.
Экологик омиллар номахсус (ноинфекцион) касаликлар, хусусан
нейроген, эндокрин ва х.к касаликларнинг патогенезида катта аҳамиятига эга.
ХХ асрда инфекцион касалликларни ўрганиш соҳасида катта ютуқларга
эришилди, аммо айни вақтда биринчи навбатдаги муаммолар қаторида юрак-
томир, эндокрин системаси, ирсият патологияси, маиший, ишлаб чиқариш
(травмалар) ва бошқа касалликларнинг кўпайиши кенг миқёсда ўрин
тутмоқда.
Инсон ва ҳайвонларнинг соғлигига физик, кимёвий ва биологик
омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Физик патоген омилларига зарба,
тебраниш, вазинсизлик, тезланиш юқори ва паст температура, нур, электр
энергияси, товуш, атмосфера босими ва шу кабилар киради. Булардан
ташқари инсон соғлигига психик (руҳий) ва ижтимий омиллар ҳам зарарли
54
таъсир кўрсатиши мумкин. Ташқи муҳит омиллардан баъзи бирлари
касалликни пайдо бўлишида бевосита иштирок этса бошқалари касалликни
пайдо бўлиши учун қулай шароит яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |