235
ўзлари ядлиғланиш чақираолмайди-ю, аммо яллиғланишни зўрайтиради.
Минералокортикоидлар тўқимани электролит таркибига таъсир қилиб,
томирлар деворини ўтказувчанлигини ошириб, экссудацияни кўпайтириб
яллиғланишни зўрайтиради.
Шу билан бирга глюкокортикоидлар (гидракортизон, кортизон ва
бошкалар), гипофизни адренокортикотроп гормони бактерицид хусусиятга
эга булмасада, яллиғланишга
карши таъсир курсатади, яллиғланиш
реакциясини камайтиради, шу туфайли улар клиникадакенг кулланилади.
Кортизон яллиғланишнинг энг эрта пайдо булдиган аломатларини
(гиперемия, экссудация), ҳужайралар эмиграциясини тухтатади, эдемани
пайдо булишига тускинлик килади. Кортизон бириктирувчи тўқимани семиз
ҳужайралар олд ҳужайралари – тўқима базофилларидан (катта лимфоцитлар
ва полибластлар) махрум килади.
Кортизонни
яллиғланишга
карши
таъсири
эхтимол
шунга
асослангандир, чунки семиз ҳужайралар (тўқима базофиллари)
йуклигида
яллиғланишни жўнаштириб юборувчи омилларни фаоллиги анчагина
камаяди. масалан, семиз ҳужайраларни грануларидан гистамин ҳосил булади.
Гистаминни камайиши бу вакт гистаминни парчаловчи ферментни -
гистаминазани фаоллигини ортиши билан боғлиқ. Шунингдек серотонинни
хосил булиши хам камаяди, чунки кортизон 5-окситриптаминдекарооксилаза
ферментини фаолиятини тухтатади. Шундай
килиб кортизон таьсирида
яллиғланишнинг икки мухим медиаторларини хосил булиши камаяди.
Глюкокортикоидларни яллиғланишга карши таъсири яна шу билан
тушунтириладики, улар лизосомаларга мустахкамловчи таьсир курсатади
хамда уларни таркибидаги нордон фосфатаза, рибонуклеаза ва бошкаларни
фаоллигини йўқотади. Ферментлар фаоллиятини тўхтатувчи
таъсир
ҳужайралар энергетик имкониятларини пасайиши, уларни булиниши ва
харакатини камайиши (эмиграция, фагоцитоз)да намоён булади. Бундан
ташкари яллиғланишни
гипертиреозда шиддатли кечиши, микседемада эса
суст кечиши аникланган.
Яллиғланиш ривожланишида меъда ости безининг инсуляр
аппаратига келсак, бу туғрида шуни таъкидлаш уринлики, кандли диабетли
беморларда яллиғланиш
реакцияларига мойиллик ортади, буни силга
нисбатан мойиллик кучайишида, фурункулез кўп учрашида тасаввур килса
булади. Жинсий гормонлар яллиғланишни анчагина ўзгартиради.
Эстрогенлар ва тестостерон организмнинг яллиғлантирувчи
омиллар
таъсирига чидамлилигини орттиради ва гиалуронидаза фаоллигини
пасайтириб, капилляр кон томирлар ўтказувчанлигига таъсир курсатиш
йули билан яллиғланишнинг ривожланишини секинлаштиради. Эхтимол бу
гормонларни яллиғланиш жараёнига таъсири гппофиз ва буйрак усти бези
кобик кисмлари гормонал функцилларига таъсир қилиш орқали руёбга
чикса керак. Гипофизни олдинги қисмини раггбатланиши ва унинг кетидан
буйрак усти безларини кушилиши организмга яллиғлантирувчи омил
таъсирида содир булади. Регуляция симпатик-адренал
система ва гипофиз
оркали руёбга чикса керак.