37
1.7.62. Генераторларнинг ёки трансформаторларнинг ёки бир фазалик ток манбаи чиқармасининг нейтраллари уланган
ерга улаш қурилмасининг қаршилиги йилнинг исталган вақтида линиявий (фазалараро) кучланишлар уч фазали ток
манбаида 660 В, 380 В ва 220 В бўлганида, ёки бир фазали ток манбаида 380 В, 220 В ва 127 В бўлганида тегишлича 2, 4 ва
8 Ом дан катта бўлмаслиги керак. Ушбу қаршилик, табиий ерга улагичлардан, шунингдек 1000 В гача чиқиб кетаётган
линиялар сони иккитадан кам бўлмаганда ХЛ нинг ноль сими ерга қайта уланишларининг ерга улагичларидан фойдаланиш
ҳисобга олиниб, таъминланиши керак. Бунда, генератор ёки тансформатор ёхуд бир фазали ток манбаи чиқармаси
нейтралининг бевосита яқинида жойлашган ерга улагичнинг қаршилиги, уч фазали ток манбаининг линиявий (фазалараро)
кучланиши 660 В, 380 В ва 220 В ёки бир фазали ток манбаи 380 В, 220 В ва 127 В бўлганда тегишлича 15, 30 ва 60 Ом дан
ортиқ бўлмаслиги керак.
Ернинг солиштирма қаршилиги ρ 100 Ом.м дан ортиқ бўлганда юқорида кўрсатилган нормаларни 0,01ρ марта, лекин
кўпи билан ўн баробар оширишга руҳсат этилади.
1.7.63. ХЛ да ноль симига улаш фаза симларининг таянчлари бўйича ётқизилган ноль ишчи сим билан амалга
оширилиши керак.
Узунлиги 200 м дан ортиқ ХЛ нинг (ёки улардан шахобчаларнинг) охирларида, шунингдек ХЛ дан ноль симига
уланиши керак бўлган электр қурилмаларга киришларда ноль ишчи симининг ерга қайта уланиши амалга оширилган
бўлиши керак. Бунда, биринчи навбатда табиий ерга улагичлардан, масалан, таянчларнинг ер ости қисмларидан (мазкур
Қоидаларнинг 1.7.70-бандига қаранг), шунингдек чақмоқдан хосил бўлган ўта кучланишдан химоялаш учун қилинган ерга
улаш қурилмаларидан (2.4.26-бандга қаранг) фойдаланиш лозим.
Кўрсатилган ерга қайта улашлар, агар бундан ортиқ ерга улашлар чақмоқдан хосил бўлган ўта кучланишдан химоялаш
учун талаб этилмаган бўлса, амалга оширилади.
Ўзгармас ток тармоғида ноль симини ерга қайта улаш алоҳида, ер ости қувурлари билан металл алоқалари бўлмаган
сунъий ерга улагичлар ёрдамида амалга оширилиши керак. Ўзгармас ток ХЛ да ўта кучланишдан химоялаш учун қилинган
ерга улаш қурилмаларидан (2.4.26-бандга қаранг) ноль ишчи симини ерга қайта улаш учун фойдаланиш тавсия этилади.
Ноль симини ерга қайта улаш учун фойдаланиладиган ерга улаш симлари, узоқ муддат 25 А дан кам бўлмаган ток оқиб
ўтиш шартидан келиб чиқиб танланишлари керак. Ушбу симлар механик мустаҳкамлиги бўйича 1.7.1-жадвалда
келтирилганлардан кам бўлмаган ўлчамларга эга бўлишлари керак.
1.7.64. Ҳар бир ХЛ ноль ишчи сими барча ерга қайта улагичларининг оқиб ўтишга умумий (шу жумладан табиий
улагичларнинг) қаршилиги йилнинг исталган вақтида линиявий (фазалараро) кучланиш уч фазали ток манбаи 660 В, 380 В ва
220 В ёки бир фазали ток манбаи 380 В, 220 В ва 127 В бўлганда тегишлича 5, 10 ва 20 Ом дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда ҳар бир ерга қайта улаш ерга улагичнинг оқиб ўтишга қаршилиги, ўша кучланишларда, тегишлича 15, 30 ва 60 Ом дан
ортиқ бўлмаслиги керак.
Ернинг солиштирма қаршилиги ρ 100 Ом.м дан ортиқ бўлганда, юқорида кўрсатилган нормаларни 0,01 марта, лекин
кўпи билан ўн баробар оширишга руҳсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: