33
Битта ёки ҳар хил вазифа ва кучланишли электр қурилмаларни ерга улаш учун фойдаланилаётган ерга улагич, ушбу
электр қурилмаларни ерга улашга талаб этиладиган барча: изоляция бузилганда одамларни электр токидан
шикастланишидан химоялаш, тармоқларни ишлаш режимлари шартлари, электр ускунани ўта кучланишдан химоя қилиш ва
х.к. талабларини қаноатлантириши керак.
1.7.37. Мазкур бобда талаб этилаётган ерга улагичларнинг қаршиликлари ва тегиш кучланишлари энг ноқулай
шароитларда таъминланишлари шарт.
Ернинг солиштирма қаршилиги, ерга улаш қурилмасининг қаршилиги ёки тегиш кучланиши энг катта бўлган йил
мавсумидаги миқдорларидан келиб чиқиб, аниқланиши лозим.
1.7.38. 1000 В гача ўзгарувчан ток электр қурилмалари нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган ёки изоляцияланган,
ўзгармас ток электр қурилмалари – ерга тўғридан-тўғри уланган ёки изоляцияланган ўрта нуқтали, бир фазали ток
манбаларили электр қурилмалар эса – битта ерга тўғридан-тўғри уланган ёки иккаласи изоляцияланган чиқармаларли
бўлишлари мумкин.
Уч фазали тўрт симли тармоқларда ва ўзгармас ток уч симли тармоқларда нейтрални ёки ток манбаларининг ўрта
нуқтасини ерга тўғридан-тўғри уланиши мажбурий ҳисобланади (мазкур Қоидаларнинг 1.7.105-бандига ҳам қаранг).
1.7.39. Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда ёки бир фазали ток манбаининг
ерга тўғридан-тўғри уланган чиқармали, шунингдек ўрта нуқтаси ерга тўғридан-тўғри уланган ўзгармас токнинг уч симли
тармоқларида ноль симига улаш амалга оширилган бўлиши керак. Бундай электр қурилмаларда электр қабул қилгичлар
корпусларини ноль симига уламасдан уларни ерга улаш руҳсат этилмайди.
Асосланган холатларда (кўчма қўл электр асбоблари, ер билан электр алоқали металл конструкциялари кўп бўлган
айрим уй-жой ва жамоа хоналари учун) химоявий ўчиришни амалга ошириш тавсия этилади.
1.7.40. 1000 В гача нейтрали изоляцияланган ёки бир фазали ток манбаининг изоляцияланган чиқармали ўзгарувчан ток
электр қурилмалари, шунингдек ўрта нуқтаси изоляцияланган ўзгармас ток электр қурилмалари хавфсизликка талаблар
юқори бўлганда (кўчма электр қурилмалар, торфни қайта ишлаш, шахталар учун) қўлланилиши лозим. Бундай электр
қурилмалар учун химоя чораси сифатида тармоқ изоляциясининг назорати билан бирга ерга улаш ёки химоявий ўчириш
амалга оширилиши керак.
1.7.41. Нейтрали изоляцияланган 1000 В дан юқори электр қурилмаларда ерга улаш амалга оширилиши керак.
Бундай электр қурилмаларда ерга туташишни тезда топиш имконияти назарда тутилган бўлиши шарт (мазкур
Қоидаларнинг 1.6.12-бандига қаранг). Ерга туташувлардан химоя ҳавфсизлик шартлари бўйича зарур бўлган холатларда
(кўчма подстанцияларни ва механизмларни, торфнинг қайта ишловини ва бошқаларни таъминловчи линиялар учун), (бутун
электр боғланган тармоқ бўйича) ўчиришга ишлайдиган қилиб ўрнатилиши керак.
1.7.42. Агар ерга улаш ёки ноль симига улаш билан хавфсизликни таъминлаб бўлмайдиган, ёхуд агар ерга улашни ёки
ноль симига улашни амалга ошириш, бажариш шартлари ёки иқтисодий жиҳатдан қийинчилик туғдирадиган бўлса, асосий
ва қўшимча химоя чораси сифатида химоявий ўчиришни қўллаш тавсия этилади. Химоявий ўчириш, харакатининг
ишончлилиги жихатдан маҳсус техник шартларни қондирадиган қурилмалар (аппаратлар) воситасида амалга оширилиши
керак.
1.7.43. 1000 В дан юқори тармоқ билан трансформатор орқали боғланган, нейтрали изоляцияланган 1000 В гача уч
фазалик тармоқ ёки изоляцияланган чиқармалик 1000 В гача бир фазалик тармоқ, трансформаторнинг кучланишлари юқори
ва паст чулғамлари орасидаги изоляция бузилиши натижасида юзага келадиган хавфдан тешиб ўтувчи сақлагич билан
химояланган бўлиши керак. Тешиб ўтувчи сақлагич ҳар бир трансформаторни нейтралида ёки кучланиши паст томон
фазасида ўрнатилган бўлиши керак. Бунда, тешиб ўтувчи сақлагичнинг бутунлиги устидан назорат назарда тутилган бўлиши
керак.
1.7.44. 1000 В гача электр қурилмаларда, химоя чораси сифатида бўлувчи ёки пасайтирувчи трансформаторлар
қўлланиладиган жойларда, трансформаторларнинг иккиламчи кучланиши: бўлувчи трансформатор учун – 380 В дан,
пасайтирувчи трансформаторлар учун – 42 В дан юқори бўлмаслиги керак.
Ушбу трансформаторлар қўлланилганда қуйидагилар таъминланишлари керак:
1)
бўлувчи трансформаторлар конструкциясининг юқори ишончлилиги ва синов кучланишининг юқорилиги бўйича
маҳсус техник шартларни қондиришлари керак;
2)
бўлувчи трансформатордан бирламчи томондаги эрувчан бирикманинг ёки автоматик ўчиргич ажратгичининг
номинал токи 15 А дан катта бўлмаган фақат битта электр қабул қилгични таъминланишига руҳсат этилади;
3)
бўлувчи трансформаторнинг иккиламчи чулғамини ерга улашга руҳсат этилмайди. Трансформаторнинг корпуси,
бирламчи чулғамни таъминловчи тармоқнинг нейтралини режимидан келиб чиқиб, ерга уланган ёки ноль симига уланган
бўлиши керак. Бундай трансформаторга уланган электр қабул қилгич корпусини ерга улаш талаб этилмайди.
4)
иккиламчи кучланиши 42 В ва ундан паст бўлган пасайтирувчи трансформаторлар бўлувчи сифатида
фойдаланилиши мумкин, агар улар Қоидаларнинг мазкур банди 1 ва 2 – кичик бандлари талабларини қондирсалар. Агар
пасайтирувчи трансформатор бўлувчи бўлмаса, бирламчи чулғамни таъминлаётган тармоқ нейтралининг режимидан келиб
чиқиб, трансформаторнинг корпуси, шунингдек чиқармаларнинг бири (фазаларнинг бири) ёки иккинчи чулғам нейтрали
(ўрта нуқтаси) ерга уланиши ёки ноль симига уланиши лозим.
1.7.45. Агар мазкур боб талабларини қондирадиган ерга улашни, ноль симига улашни ва химоявий ўчиришни бажариб
бўлмаса, ёки улар технологик сабабларга кўра катта қийинчиликлар туғдирса, электр ускуналарга изоляцияланган
майдончалардан хизмат кўрсатишга руҳсат этилади.
Изоляцияланган майдончалар шундай қилинган бўлиши керакки, хавф туғдирадиган ерга уланмаган (ноль симига
уланмаган) қисмларга тегиб кетиш, фақат майдончалардан мумкин бўлиши керак. Бунда, бир пайтнинг ўзида электр
ускунага, ва бошқа ускуна қисмларига ва бино қисмларига тегиб кетиш имконияти истисно этилган бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: