429
намунасидан бир вақтнинг ўзида тажриба учун олинган тупроқ билан бирга 1 г
тупроқни торозида тортиб қуритиб қўйилди.
Тупроқдаги замбуруғларни ажратиб олишда намлик камераси усулидан ҳам
фойдаланилди (Билай, 1977). Бунинг учун намланган, фильтр қоғозли
стерилизация қилинган Петри ликобчасига тупроқ қўйилди ва ўстириш учун
+24-260С ҳароратли термостатга жойлаштирилди. Тупроқдан униб чиққан
замбуруғларни юқорида айтган усулда соф ҳолда
ажратиб олинди ва умумий
миқдори ва тури аниқланди.
Фарғона, Қашқадарё ҳамда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш
агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг ғўза далаларининг 0-10 см,
10-20 см, 20-30 см тупроқ чуқурлигидан вегетация даврида тупроқ намуналари
олинди ва уларнинг микологик таҳлили лабораторияда амалга оширилди.
Замбуруғларни тупроқдан ажратиб олишда Д.Г.Звягинцев (1980)
усули
қўлланилди.
Тупроқ намуналари икки хил усулда экилди. Биринчи усулда тупроқни
суюлтириш усулидан фойдаланиб, 1:10000 нисбатта суюлтирилган тупроқ-нинг
охирги пробиркасидан 1 мл эритма олинди ва агарли Чапека ҳамда сусло озиқа
муҳитлари бор Петри ликобчаларига экилди. Экилган тупроқ намуналаридаги
замбуруғларни ўстириш учун Петри ликобчалари 24-260С ҳароратли
термостатга жойлаштирилди. Сўнгра Петри ликобчаларидаги замбуруғларни
ўсиши учинчи кундан бошлаб 15 кун давомида кузатилди ва ҳисоби олиб
борилди.
Тупроқ намуналаридан униб чиққан замбуруғлар соф культура сифатида
ажратиб олинди. Замбуруғларни соф культураси пробиркаларда агарли Чапека
ва сусло озиқа муҳитларига экилди. Сўнгра уларнинг турларини аниқлашда М.А.
Литвинов (1967), А.А. Милько (1974), Н.М. Пидопличко (1977) ва В.И. Билай
(1977) аниқлагичларидан фойдаланилди.
Илмий-тадқиқотлар натижасида тупроқнинг 1 г да замбуруғ ҳужайраларининг
учрашини ҳисоби олинганда тадқиқотлар ўтказилган
жойлардан келтирилган
барча тупроқ намуналарининг 0-10 см қатламидан энг кўп замбуруғ ҳужайралари
430
қайд этилди (1-жадвал). Бу кўрсатгич Фарғона вилоятининг тупроғида 38947
донани, Қашқадарё вилоятида 36842 донани ва ПСУЕАИТИ илмий-тадқиқот
институтини тупроқ намуналарида 39583 донани ташкил этди. Тупроқ
намуналари олинган жой қанчалик чуқурлашса замбуруғ ҳужайраларининг сони
шунга қараб камайиб бориши аниқланди. Тупроқ горизонтининг 10-20 см
чуқурлигида улар сони мос равишда 35789 донага, 33684 донага ҳамда 36416
донага тенг бўлса, уларнинг сони 20-30 см чуқурликда 26316 донани, 16842
донани ва 28125 донани ташкил этди.
Тупроқ қатламининг 0-10 см горизонтида замбуруғ ҳужайраларининг кўп
учрашиши бир қатор тадқиқотчилар тупроқнинг бу қисмида органик моддаларни
кўп бўлиши билан боғлайдилар. Тупроқ чуқурлашган сари ундаги органик
моддани камайиши ва ҳаво аэрациясини ёмонлашиши кузатилади. Бу эса тупроқ
қатлами чуқурлашган сари замбуруғ ҳужайра-ларини камайишига сабабчи
бўлади.
Келтирилган намуналардаги замбуруғ ҳужайраларини миқдоридаги фарқига
келадиган бўлсак, бу асосан мазкур худудлардаги тупроқ типига, ғўзанинг
монокультурасига, у ерда олиб борилган агротехник тадбирларга ва экилган ғўза
навига боғлиқ деб ҳисоблаймиз.
Тадқиқотлар ўтказилган жойлардан келтирилган тупроқ
намуналаридан соф
ҳолда ажратиб олинган замбуруғлар 19 та турга мансублиги аниқланди (2-
жадвал).
Фарғона вилоятидан олинган тупроқ намуналаридан 13 та замбуруғ тури,
Қашқадарёдан 10 та тур ва ПСУЕАИТИ илмий-тадқиқот институтини ғўза
далаларидан олинган тупроқ намуналаридан 15 та замбуруғ тури ажратиб
олинди. Бу ажратиб олинган замбуруғ турлари орасида ўсимликнинг органик
қолдиқлари билан озиқланадиган сапрофит турлари билан бир қаторда, адабий
манбалар бўйича иккиламчи
паразитларга кирадиган
Alternaria alternata,
Al.gossypii, Asperillus flavus, As.niger, Stachybotrys alternans, Trichothecium roseum
турлари ҳам аниқланди. Ғўзанинг вилт касаллигини қўзғатувчи факультатив
431
паразит замбуруғлар
Fusarium oxysporum
ва
Verticillium dahliae
тупроқдан соф
ҳолда ажратиб олинди. Замбуруғларни йил фасллари бўйича учрашидаги бундай
фарқ асосан ҳарорат ва намликка боғлиқ бўлиши кўпгина тадқиқотчилар
томонидан таъкидланиб ўтилган.
Тадқиқотлар ўтказилган хўжаликларнинг ғўза билан банд бўлган далалардан
олинган намуналарда паразит замбуруғлар
Fusarium oxysporum
ва
Verticillium
dahliae
нинг тупроқдаги инфекция миқдори мазкур ерларда ғўза
навларини
вилтга чидамлилигини аниқлаш учун табиий инфекция фони сифатида бемалол
хизмат қилиши мумкин.
Тупроқнинг 0-10 см чуқурлигида учраган замбуруғлар
Тупроқнинг 10-20 см чуқурлигида учраган замбуруғлар
432
Тупроқнинг 20-30 см чуқурлигида учраган замбуруғлар
Тупроқдан ажратилган замбуруғларнинг соф культураси
Do'stlaringiz bilan baham: