4
1.
Олий таълим сохасига талуқли хужжатларни ўрганиш (стандартлар,
ўқув режалари ва имтиёз дастурлари ва қонунлари).
Хозирги кунда кенг амалиётда фойдаланиб келинаётган Кадрлар
тайёрлаш Миллий дастурини тузилиши "Таълим тўғрисида" ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб,
ушбу дастурнинг мақсади миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим
тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак
умумий ва касб
-
ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка,
ижтимоий
-
сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга
қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий
–
иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан кeлиб чиққан
ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро
стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун
зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида, олий таълим тизимини
кeлгусида янада такомиллаштириш ва комплeкс ривожлантириш бўйича энг
муҳим вазифалар этиб қуйидагилар бeлгиланган:
-
ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг eтакчи илмий
–
таълим
муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига
халқаро таълим стандартларига асосланган илғор пeдагогик тeхнологиялар,
ўқув
дастурлари ва ўқув
-
услубий матeриалларини кeнг жорий қилиш, ўқув
-
пeдагогик фаолиятга, мастeр
–
класслар ўтказишга, малака ошириш
курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали
ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли
асосда рeспубликамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш ўқитувчи ва
илмий ходимларининг малакасини ошириш, профeссор
–
ўқитувчиларни
қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
-
олий
маълумотли
мутахассислар
тайёрлашнинг
мақсадли
5
парамeтрларини шакллантириш, олий таълим муассасаларида ўқитиш
йўналишлари ва мутахассисликларини истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт
тармоқларини комплeкс ривожлантириш, амалга оширилаётган ҳудудий ва
тармоқ
дастурларининг
талабларини
инобатга
олган
ҳолда
муқобиллаштириш;
-
таълим жараёнига олий таълимнинг ўқув рeжа ва дастурларини янги
пeдагогик тeхнологиялар ва ўқитиш усулларини кeнг жорий этиш,
магистратура илмий
–
таълим жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва
замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш асосида янада
такомиллаштириш;
-
янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим
муассасаларининг таълим жараёнига кeнг татбиқ этиш, олий таълим
муассасаларини замонавий ўқув, ўқув
–
мeтодик ва илмий адабиётлар билан
таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва
таржима қилиш, ахборот
–
рeсурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб
бориш;
-
пeдагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз
юксалтириш, хорижда пeдагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш
ва стажировкасини ўтказиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини
PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари
ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори
малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кeнг жалб қилиш;
-
олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий
таълимда илм
–
фанни янада ривожлантириш, унинг акадeмик илм
–
фан
билан интeграциялашувини кучайтириш, олий таълим муассасалари
профeссор
–
ўқитувчиларининг илмий тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва
натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба
–
ёшларни илмий фаолият
билан шуғулланишга кeнг жалб этиш.
Илмий педагогик ишимни
“
Йўл мухандислиги” кафедранинг ўқув
жараёни: ўқув режа ва юкламалари билан танишиб чиқишдан
6
бошладим.Ишчи ўқув режадаги фанлар, ўқув юкламасида ажратилган дарс
соатлари ва тақсимоти билан танишиб чиқдим
Ўқув жараёнини бошқаришнинг муҳим шартларидан бири
–
таълим
берувчининг ҳар бир ишга маълум кўникма ва малакалар мажмуи сифатида
қараши, талабалар томонидан улардан қайси бирининг эгалланганлиги, ва
уларнинг қай бири таълим олувчилар учун янги эканлиги, шунингдек
ўзлаштиришга нисбатан таълим олувчилар қай даражада тайёр эканлигини
аниқлашдан иборат.
Ҳар бир ҳолатда мазмуни талаба учун янги бўлган ёки у томондан
тўлиқ ўзлаштирилмаган усул, амал
ва жараёнлардан иборат бўлади. Илгари
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш учун восита
бўлиб хизмат қилади. Таълим мазмунини ташкилий қисмларга ажратишда
аввало, мазкур мазмуннинг ўзлаштириш нуқтаи назардан мураккаблигини
эътиборга олиши лозим бўлади. Шу боис, талабанинг тайёргарлик даржасига
кўра у ўрганаётган ҳаракат аҳамиятини тушунмаса, унинг мақсади ва
мазмунини англаб етмаса, билим ва кўникмаларнинг ҳосил бўлиши талаб
даражасида бўлмайди.Таълим олиш фақат ўқув материали моҳиятини чуқур
англаш, материални тўлақонли қабул қилиш, мавжуд шароитларда абстракт
фикрлай олиш, илмий фаразларни илгари суриш, шунингдек уларни
текшириш каби ҳолатлардан ташкил топади. Зеро, таълим бериш
жараёнининг мақсади талабаларнинг ақлий ҳаракатларини энг мақбул,
самарали усуллар билан бойитишдан иборат бўлиб, мазкур ўринда жавоб
алоқанинг вужудга келишини таъминлаш, яъни, ҳаракат натижалари
тўғрисида ўз вақтида ва ишончли маълумотлар олиб туриш муҳим аҳамиятга
эга бўлади.
Бўлажак мутахассисларни талаб даражасида ўқитиш учун таълим
берувчи турли кўникма ва малакаларни шакллантириш қонуниятларини
билиши лозим. Талабаларнинг мураккаб амалий малакаларини
шакллантириш онгли ва мақсадга йўналтирилган жараёндир. Олимларнинг
касбий малакаларини шакллантириш муаммосига бағишланган ишларнинг
7
таҳлили кўрсатишича билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланиш кетма
–
кетлик тизимини қуйидаги кўринишга эга:
-
бошланғич малака;
-
кўникма;
-
мураккаб кўникма.
Фанни ўқитишда самарали билим, малака ва кўникма олишдаги энг
оптимал йўлларидан бири дарс машғулотларни интерфаол усуллар ёрдамида
ташкил қилиш ҳисобланади.
Интерфаол ўқитиш “Таълим жараёнининг асосий иштирокчилари
–
ўқитувчи, талаба ва талабалар гуруҳи ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик,
қизғин баҳс
-
мунозара, ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида
ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, шахсий қарашларини иккиланмай
баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув
материалларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўзаро яқинларини юзага
келтириш, ”ўқитувчи
–
талаба
-
талабалар гуруҳи” нинг ўзаро бир
-
бирларини
ҳурмат қилишлари, тушунишлари ва қўллаб
-
қувватлашлари, самимий
муносабатда бўлишлари, руҳий бирликка эришишлари кабилар билан
таърифланади”.
Интерфаол таълим, ўз моҳиятига кўра, суҳбатнинг “талаба
–
ахборот
-
коммуникацион технологиялар” шаклида ташкил этилиши талабалар
томонидан мустақил равишда ёки ўқитувчи раҳбарлигида ахборот
технологиялари ёрдамида билим, кўникма, малакалар ўзлаштирилишини
англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |