14-амалий машғулот
Узлуксиз станларда совуқ ҳолда прокатлашда сиқиш
режимларини ҳисоблаш усулини ўрганиш
Прокатлаш дастгоҳларининг валкалари прокатлашнинг асосий амалиётини –
метални пластик эзиш ҳамда унга талаб қилинадиган
шакл ва кесмалар
андозаларини бериш учун мўлжаллангандир. Прокатлаш жараёнида валкалар
вужудга келадиган кучланишни қабул қилади ҳамда уни подшипникларга узатади.
Совуқ прокатлаш учун валкаларнинг бочкалари эса аксинча бўрттириб ясалади,
чунки валкаларга катта кучланиш билан таъсир қилинганда прокатлаш жараёнида
эгилиб кетади. Ушбу ҳолатда бўртма эгилиш жойини қоплайди ва прокатланадиган
лист эни бўйича тўғри геометрик андозаларга эга бўлади.
Навли (сортовые) валкалар турли сортли
профиллар ва заготовкаларни
прокатлаш учун хизмат қилади. Бочкада ўйма чуқурликлар – прокатланадиган
профилга мос келувчи (думалоқ, квадрат, бурчакдор ва ҳ.к.) ариқчалар (ручьи)
мавжуд. Валкалар бир бирининг устига ўрнатилганда ариқчалар ўз шаклига кўра
тайёр профил шаклига яқин келадиган калибрларни шакллантиради.
Оддий чўян валкаларнинг қаттиқлиги НSD 30-45 бўлиб
улар деформацияга
кичик қаршиликка эга бўлган пўлатдан қилинган қалин лентани (полоса) иссиқ
ҳолда прокатлаш учун қўлланилади.
Қаттиқ чўян валкалар метал қолипга қуйиш пайтида пайдо бўладиган оқланган
қатлам туфайли НSD 55-75 қаттиқлиги билан фарқланади: оқланган қатлам қанчалик
қалин бўлса валканинг хизмат қилиш муддати шунча катта бўлади, аммо шу аснода
унинг мустаҳкамлиги камайиб кетади.
Қотишма аралаштирилган чўяндан қилинган валкалар НSD 40-70 қаттиқликка
эга. Қотишма қўшимчалар сифатида хром, никел ва молибден қўшилади. бу
валкалар едирилишга бардошлиги ва етарлича мустаҳкамлиги
билан ажралиб
туради.
Катта эгилиш кучланишига дош беришга қодир пўлатдан ясалган валкалар
йирик қисувчи дастгоҳларда ва совуқ ҳолда прокатлаш дастгоҳларида қўлланилади.
Валкалар қуйма ёки тобланган бўлиши мумкин (биринчиси арзонроқ).
Қисувчи рельс балкалари ва тайёрловчи дастгоҳлар учун валкаларни 40Х, 50ХН
ва 60ХН маркали пўлатдан фойдаланиш тавсия этилади.
Метални ушлаб туриш
шароитларини яхшилаш учун валкаларнинг сирти ғадир-будур қилиб ясалади.
Совуқ ҳолда прокатлаш дастгоҳлари валкалари юқори сирт қаттиқлиги (ишчи
валкалар учун - HSD 100 гача, таянч валкалар учун HSD 80 гача) ва мустаҳкамлиги
билан ажралиб туради. Диаметри 300 ммгача бўлган валкалар 9Х ва 9ХФ маркали
пўлатдан, 300 дан катта бўлганлари 9X2, 9Х2МФ маркали пўлатдан тайёрланади ва
махсус режимлар бўйича термик ишловга (тоблашга, мойга ботиришга) тортилади.
Улкан таянч валкаларни таркибли бандажланган ҳолда тайёрлаш тавсия
этилади, бунда бочка материали 9X, 9X2, 90HF маркали пўлатдан, ўқ
материали
55X, 60XN, 80XNZV маркали пўлатдан тайёрланиши лозим.
Таянч валкалар ҳам 9X2, 65ХНМ, 9ХФ маркали пўлатдан яхлит тоблаш йўли
билан тайёрланади. Юпқа ва ўта юпқа ленталарни прокатлаш учун кўп валкали
дастгоҳларнинг ишчи валкалари юқори сифатли қотишмали (легированный)
пўлатдан ёки вольфрам карбидидан тайёрланади.
Бундай валкаларнинг
чидамлилиги оддий қотишмали валкаларга нисбатан 30-50 марта юқоридир, шу
аснода прокат сиртининг ўта тозалигига эришилади. Кўп валкали дастгоҳларнинг
таянч валкалари учун 1,5% С ва 12% Сr
га эга бўлган инструментал пўлатдан
фойдаланилади.
Валкаларнинг асосий конструктив параметрлари - бочканинг диаметри ва
узунлиги тажриба маълумотлари асосида тайёрланади ҳамда валкаларнинг эгилишга
чидамлилиги ва прокатлашда йўл қўйиладиган букилишни ҳисобга олган ҳолда
аниқлаштирилади.
Қисадиган, сортловчи ва қалин листли дастгоҳлар
учун валкаларнинг
диаметрини танлашда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин.
𝐷 = ∆ℎ/(1 − 𝑐𝑜𝑠 𝛼) = ∆ℎ/[2𝑠𝑖𝑛
2
(𝛼/2)] ≈ ∆ℎ/(𝛼
2
/2) = 2∆ℎ/𝛼
2
. (14.1)
Бу формула (1,2) коэффициентли контактли ишқаланиш қиймати билан
белгиланадиган қисишнинг йўл қўйиладиган бурчакларини –
а,
ва қисиб олиш
қиймати
∆𝒉
ни ҳисобга олади.
Валкаларнинг метални “табиий” қамраб олишини амалга ошириш учун қамраб
олиш
шарти
tgα≈<μ, (14.2)
га риоя
қилиш зарур, яъни қамраб олиш бурчаги (радианларда) қиймати бўйича металнинг
валкаларга контакт жойида ишқаланиш коэффициенти
𝝁
дан кичик бўлиши лозим.
𝜶 < 𝝁
𝟐
қийматни формулага (1.2) қўйган ҳолда
∆h/R<μ^2. (14.3)
ни қўлга
киритамиз.
Қисувчи станларда қайноқ прокатлашни амалга оширишда валкалар сиртига
ушлашнинг энг катта бурчагига эришиш учун махсус насечка кийдирилади.
Мазкур ҳолатда ишқаланиш
коэффициентини максимал,
0,5-0,6 га тенг, унда
формулага мувофиқ
𝒂
𝒎𝒂𝒙
= 𝟐𝟖 − 𝟑𝟒
°
.