Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/113
Sana28.06.2022
Hajmi1,71 Mb.
#711807
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   113
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Тушунтириш
илмий билиш ва ижоднинг тавсифлашга қараганда юқори 
босқичидир: тавсифлаш объект қандай, қандай тузилишга эга ва қай тарзда 
мавжуд деган саволларга жавоб берса, тушунтириш объектга янада чуқурроқ 
кириб боради ва объект нега шундай, у ёки бу ҳодисанинг сабаби нимада, 
деган саволларни қўяди. Ижодий фикрлайдиган тадқиқотчи одатда объектни 
тавсифлаш билан чекланмайди, балки илмий тадқиқот объектини 
тушунтириш ва тушунишга янада чуқурроқ кириб боради.
ХХ асрнинг машҳур файласуфи, постпозитивизмдаги танқидий 
рационализм асосчиси Карл Поппер тушунтиришнинг ўз нотривиал, ижодий 
оригинал схемасини таклиф қилган. Бошқа кўпгина неопозитивистлар ва 
постпозитивистлар қатори, К. Поппер ҳам илмий ва ноилмий билимни 
чегаралаш ёки демаркация қилиш муаммоси билан фаол шуғулланган. 
Неопозитивистлар бундай демаркация қилишда верификация (лотинча verus - 
ҳақиқий ва facere - қилиш) атамасидан фойдаланади. Тушунтириш, башарти 
у 
фактлар 
билан 
қўллаб-қувватланган 
бўлса, 
ҳаққонийдир. 
Неопозитивистларнинг Вена тўгараги вакиллари М.Шлик, О.Нейрат, 
Г.Рейхенбах, Р.Карнап илмий билишнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигини 
тажриба, эксперимент текширади, верификация қилади, деб ҳисоблаган. 
Аналитик фалсафа вакиллари Ж.Мур, Г.Фреге, Б.Рассел, Л.Витгенштейн ҳам 
фанда тушунтириш муаммосига шунга яқин нуқтаи назардан қараган. Аммо 


83 
постпозитивист К. Поппер илмий билишни «верификация қилиш 
имкониятига эмас, балки фальсификация қилиш имкониятига демаркация 
мезони деб қараш керак», деб ҳисоблайди.
К.Поппер эпистемологияга илмий билимни бошқа ҳар қандай билимдан 
ажратишни назарда тутадиган фальсификация (лотинча falsificare - 
қалбакилаштириш) тушнчасини киритади. Унинг фикрича, эксперимент ё 
назарияни тасдиқлаш, мустаҳкамлашга, ё уни фальсификация қилиш, 
билимнинг асоссизлиги, хатолигини кўрсатишга қодир. Илмий билимнинг 
ноилмий билимдан фарқи мана шундадир, зотан, ноилмий билим ишонч ва 
соғлом фикрга асосланади, демак, уни фальсификация қилиш мумкин эмас. 
Бинобарин, фальсификационизм субъектга ҳаққоний илмий билимни 
кўрсатиб беради, илмий билим билан ноилмий билим ўртасида чегара 
ўтказади.
К. Поппернинг илмий тушунтириш схемасига кўра, фальсификация 
қилиш методи фанга бир муаммодан иккинчи муаммога, теран муаммодан 
янада теранроқ муаммога ривожланиш имконини беради. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish