Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/113
Sana28.06.2022
Hajmi1,71 Mb.
#711807
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   113
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

1.3.
 
Информатиканинг интеграциялашган технологиялари 
тушунчалари 
Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизими
ахборотга дастлабки ишлов бериш бўйича бир қатор операцияларни 
бажаради. Бу кичик тизим доирасида объектлар тўғрисида объект учун 
табиий бўлган шаклда, яъни табиий тилнинг сўзлари ва символлари, умумий 
қабул қилинган саноқ тизими рақамларида тақдим этилган дастлабки ахборотни 
(масалан, кадрларни ҳисобга олиш бўйича варақа мазмуни, беморни тиббий 
текшириш натижалари, мақолаларнинг матнлари, товар-транспорт юкхатлари 
мазмуни ва ҳоказо) тўплаш амалга оширилади. 
Махсус текширувлар натижасида ахборот тизимининг ахборот фондида 
ҳали мавжуд бўлмаган маълумотлар танлаб олинади. Бу билан тизимда 
ахборот такрорланишининг олди олинади. Дастлабки ахборотнинг тизимга 


35 
кейин киритилиши зарур бўлган элементларига дастлабки ишлов берилади, 
яъни тизимда қабул қилинган муайян шаклга ва форматга келтирилади: 
махсус бланкаларга ёзилади, белгиланган шаклдаги жадвалларга киритилади, 
ҳужжатли ахборот учун муайян қоидалар бўйича аннотация ва библиографик 
баёни тузилади, физик параметрлари бирликларнинг ягона тизимига келтирилади. 
Дастлабки ишлов беришдан ўтган ва муайян тарзда шаклга келтирилган 
ахборот элтувчиларда, аксарият ҳолларда, қоғозда қайд этилади. 
Ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш кичик тизимидан 
линадиган ахборот компьютерга бевосита киритиш учун ярамайдиган шаклда 
берилади. 
Киритиш кичик тизимининг 
вазифаси уни компьютерга 
киритиш, шунингдек ахборотнинг тўғри кўчирилиши ва юзага келган 
хатоларни 
назорат 
қилиб 
туришдан 
иборат 
бўлади. 
Замонавий 
компьютерларда ахборотни киритиш учун кўпинча компьютер билан 
махсус тармоқ воситалари орқали боғланган дисплей ва алоқа каналларидан 
фойдаланилади. 
Компьютерга киритилган ахборот машина хотирасига жойлаштирилади 
ва ахборот тизимининг ахборот фондини ҳосил қилади. Ахборот фондининг 
элементлари билан ишлов беришнинг турли операциялари: мантиқий ва 
арифметик, саралаш ва қидириш, юритиш ва тузатиш операциялари 
бажарилади. Натижада ахборот фондининг долзарб ҳолатда сақланиши 
таъминланади, шунингдек ишлов бериш топшириғига мувофиқ бўлган 
чиқиш ахбороти шакллантирилади. Ахборот массивларини шакллантириш 
(структуралаштириш) ва сақлаб туриш, шунингдек ахборотга ишлов бериш 
бўйича барча амаллар ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими 
таркибига кирадиган дастурлар мажмуи бошқарувида амалга оширилади. Бу 
кичик тизим ташқи хотира қурилмаларида ахборотни жойлаштириш ва ундан 
фойдаланиш имкониятини таъминлайди. 
Ахборотни сақлаш ва ишлов бериш кичик тизими, кичик тизимнинг 
ишини амалга оширувчи техник воситалар (шу жумладан, компьютернинг 
ўзи ҳам), шунингдек ахборот массивлари ахборотга ишлов бериш ва сақлаш 


36 
тизими (АИСТ) га бирлашади. АИСТ ўз ичига ахборот массивлари, уларни 
ташкил этиш ва ишлов бериш усуллари, методлари ва алгоритмлари
тегишли дастурий ва техник воситалар мажмуини олади. АИСТ ташқи муҳит 
билан киритиш-чиқариш воситалари ёрдамида алоқа қилиши АИСТ 
доирасида ҳал қилинадиган бир қатор вазифаларни кўриб чиқишда бу 
воситаларни ҳам албатта ҳисобга олиш зарур. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish