Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/113
Sana28.06.2022
Hajmi1,71 Mb.
#711807
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   113
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Ахборот-ҳисоблаш 
тизимларида сақланаётган ахборотдан турли 
ҳисоблаш операциялари билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш учун 
фойдаланилади. Бундай вазифаларга статистик ҳисобот ва таҳлил, об-ҳаво ва 
конларни прогнозлаш, ташҳислаш (касалликларга ташҳис қўйиш, ускуналарнинг 
носозликлари сабабларини аниқлаш) кабилар киради. Автоматлаштирилган 
лойиҳалаш тизимлари (АЛТ) доирасида ишлайдиган ахборот тизимларини 
ҳам ахборот-ҳисоблаш тизимларига киритиш мумкин. Автоматлаштирилган 
лойиҳалаш тизимлари асбобсозлик ва машинасозлик, радиоэлектроника ва 
кемасозликда турли лойиҳалар ҳисоб-китобларини бажаради, элементлар, 


33 
схемалар, қурилмаларнинг параметрларини мақбуллаштириш вазифаларини 
ҳал қилади. 
Ҳисоблаш тизимларининг функциялари ахборот тизимларининг бошқа 
турларига ҳам хос бўлиши мумкин. 
Ахборот-мантиқий тизимлар 
бошқа тизимлардан фарқли ўлароқ 
илгари бевосита шаклда тизимга киритилмаган, балки тизимдаги мавжуд 
ахборот массивларини мантиқий таҳлил қилиш, умумлаштириш, 
маълумотларни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқиладиган ахборотни бера 
олади. 
Бундай 
тизимлар 
муайян 
даражада 
мутахассис-тадқиқотчи 
меҳнатининг ўрнини босиб, илмий-тадқиқот масалаларини ҳал қилиши 
мумкин. Уларни баъзан 
интеллектуал тизимлар 
деб атайдилар, чунки 
уларни ишлаб чиқишда сунъий интеллект назарияси қоидаларидан 
фойдаланилади. 
Юқорида кўриб чиқилган барча тизимларда фойдаланувчиларнинг, шу 
жумладан, 
ҳисоблаш 
техникаси 
соҳасида 
мутахассис 
бўлмаган 
фойдаланувчиларнинг тизим билан ўзаро муомала қилиш воситаларини 
ривожлантириб бориш зарур. Бу воситалар ёрдамида фойдаланувчи ўз 
сўровларини шакллантиради, уларни тизимга киритади, тизим унга бераётган 
ахборотни қабул қилиб олади. 
Турли тизимларда бу вазифа турлича ҳал қилинади. Баъзи тизимларда 
амалга оширилиши мумкин бўлган сўровларнинг қатъий белгиланган 
рўйхати мавжуд бўлади. Фойдаланувчи унинг талабларига имкон қадар тўла 
жавоб бера олиши мумкин бўлган сўровни танлайди ва уни тизимга 
кўрсатади. Бундай тизимлар намунали (стандарт) сўровли тизимлар деб 
аталади. 
Ҳар қандай автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ) ташқи муҳит 
қуршовида ишлайди, у ААТ учун киритиладиган ахборот манбаи ва 
чиқадиган ахборотнинг истеъмолчиси ҳисобланади. Ахборот оқими ААТ 
доирасида, тизимга киришдан бошлаб ундан чиқишгача ишлов беришнинг 
бир нечта босқичидан ўтади. Ахборотга ишлов беришнинг энг йирик босқичи 


34 
ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа канали 
бўйича манбадан компьютерга узатиш, машина элтувчиларига ўтказиш, 
ахборот фондларини яратиш ва сақлаб туриш, машина ичида ишлов бериш ва 
чиқариладиган шаклга келтириш, алоқа канали бўйича компьютердан 
фойдаланувчига узатиш, фойдаланувчи қабул қилиши учун яроқли шаклга 
ўзгартиришдан иборат. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish