2- Маъруза: Информатика йўналишидаги фанлари ғоялари ва
тамойиллари.
Режа:
1.
Информатика йўналишидаги фанлари ғоялари
2.
Информатика фанини ўқитиш тамойиллари
Таянч тушунчалар:
ўқитиш тамойиллари:
фаоллик, ўқитишда назария
билан амалиётнинг боғлиқлиги, кўргазмалилик, ўқитишнинг тарбияловчи
характери, илмийлик, ўқитишда мунтазамлилик ва изчиллик, ўқитишнинг
тушунарли бўлиши, намуналардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг шахсий
хусусиятларини ҳисобга олиш, билим, кўникма ва малакаларни
ўзлаштиришнинг пухта бўлиши, дидактик редукция
2.1. Информатика йўналишидаги фанлари ғоялари
Ҳозирги пайтда таълимга ахборот технологияларини жадал татбиқ этиш,
таълим жараёнини компьютерлаштириш етакчи педагогик-услубий ғояга
айланган. Таълимни компьютерлаштириш тарихан ХХ асрнинг 50-йилларига
бориб тақалади. Унинг ўтмишдоши дастурлаштирилган таълим бўлиб, ундан
оммавий фойдаланиш ўтган асрнинг 50-йилларига тўғри келади.
Жамиятда пайдо бўлган ҳар қандай янгилик сингари дастурлаштирилган
таълимнинг ижобий томонлари билан бирга айрим камчиликлари ҳам
мавжуд эди. Шунга қарамасдан, дастурлаштирилган таълим ўқув-тарбия
ишларида чуқур ижобий ўзгаришларга сабаб бўлди. Мутахассис ва
ўқитувчилар ўқув материалини таҳлил қилишнинг янги услубиятини
ўзлаштириб олдилар, ўқув материали бўйича ахборотларни қабул қилиш,
уларни атрофлича мустаҳкамлаш, синаш ягона тизимга айланди. Таълимда
амал қиладиган тескари алоқа янгича аҳамият касб этди. Мавзуларни тўлиқ
ўзлаштириш учун психологик, педагогик, дидактик, услубий замин яратилди.
Иқтисодий жиҳатдан қимматга тушуши, ташкилий қурилишидаги заиф
томонлар мавжудлиги сабабли ХХ асрнинг 70-йилларига келиб
дастурлаштирилган таълимга тадқиқотчиларнинг қизиқиши маълум
даражада сусайди. Гарчанд дастурлашган таълим соҳасидаги изланишлар
49
анча камайган бўлса-да, унинг қобиғида янги йўналиш - таълимни
компьютерлаштириш муаммоси пайдо бўлди.
Компьютернинг таълим-тарбия соҳасидаги аҳамияти беқиёс. У таълим
тизимини маъмурий бошқаришдан тортиб алоҳида мактаб фаолиятини
ташкил этиш, бошқариш, назорат қилишгача, ўқув фанларини ўрганишни
ташкил қилишдан тортиб ўқувчиларнинг индивидуал машғулотларини
ташкил этишгача бўлган муаммоларни қамраб олади. Компьютер
маълумотларни сақловчи, уларни қайта ишловчи, турли шакл ва усулларда
ўқувчиларга етказувчи ўта қулай восита сифатида тан олинмоқда. Таълим-
тарбия ишига компьютерларнинг татбиқ қилинишини инсоният тарихида
китобнинг пайдо бўлиши, унинг ўрни ва аҳамиятига қиёслаш мумкин. Зеро,
китобдан маълумотларни сақлаш ва тарқатиш мақсадида фойдаланилса,
компьютердан дарс жараёнида ўқувчиларга билим беришда фойдаланилади.
Иккинчидан, компьютернинг таълим беришдаги вазифаси дарс жараёни
билан чегараланмайди. Ўқувчилар у билан мустақил ишлаб, ҳатто уйда ҳам
билим олишлари мумкин. Учинчидан, компьютер тармоқларидан
фойдаланиш, масофадан ўқитиш ҳозирги кун учун орзу бўлмай қолди. Бу
ногирон болалар учун таълим олишнинг ягона имконияти, иқтидорли, ўта
қизиқувчан талабалар учун мустақил таълим олиш воситаси.
Компьютерли ўқитишнинг афзалликлари жуда кўп: ўқувчиларда маълум
малакаларни шакллантириш
вақти қисқаради; машқ қилинадиган
топшириқлар сони ошади; ўқувчиларнинг ишлаш суръати жадаллашади;
компьютер томонидан фаол бошқаришни талаб қилиниши натижасида
ўқувчи таълим субъектига айланади; ўқувчилар кузатиши, мушоҳада қилиши
қийин бўлган жараёнларни моделлаштириш ва бевосита намойиш қилиш
имконияти ҳосил бўлади; коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда
дарсни узоқдаги манбалар билан таъминлаш имконияти ҳосил бўлади;
компьютер билан мулоқот дидактик ўйин характерини олади ва бу билан
ўқувчиларда ўқув фаолиятига мотивация кучаяди ва ҳоказо. Шу сабабли
таълимни компьютерлаштириш муаммоларини ҳал қилиш бўйича барча
50
иқтисодий ривожланган мамлакатларда, улар билан бир қаторда
республикамизда ҳам турли йўналишдаги илмий тадқиқот ишлари
ўтказилмоқда. Таълимни компьютерлаштириш муаммосига дахлдор
тадқиқотлар қуйидагича гуруҳларга ажратиб таҳлил қилинди.
Таълимни компьютерлаштириш муаммосини ўрганиш географияси кенг
бўлганлиги боис уни уч гуруҳга ажратиб, таҳлил қилдик: хорижлик
мутахассислардан Т.Беккер, А.Борк, С.Веир, Р.Нортон, С.Пейперт,
Ж.Хартли; ҳамдўстлик мамлакатлари олимларидан Н.В.Апатова, Н.А.Гейн,
В.М.Глушков, В.В.Гришкин, А.М.Довгялло, А.П.Ершев, А.А.Кузнецов,
Е.И.Машбиц; республикамиз олимларидан А.А.Абдуқодиров, М.Арипов,
Т.Ф.Бекмуратов, М.Зиёхўжаев, З.Икромова, У.Юлдашев, В.Қобулов,
А.Ҳайитов каби қатор тадқиқотчилар ўз изланишларида таълимни
компьютерлаштиришнинг турли муаммоларини ўрганганлар.
Манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, таълимда компьютердан
фойдаланиш ўқув предметларини ўқитиш жараёнини компьютерлаштириш
муаммолари билан боғлиқ ҳолда компьютернинг ўқувчилар ақлий
тараққиётига таъсири; ақлий фаолиятни босқичма-босқич шакллантириш
назарияси; дастурлаштирилган таълим назарияси; инсон-машина ўзаро
фаолияти назарияси; компьютер билан фойдаланувчи мулоқотини ташкил
қилиш; ўқув фаолиятини лойиҳалаш; дастур воситаларини яратишга
қўйиладиган эргономик талаблар каби қатор муаммолар тадқиқ қилинган
Таълимни компьютерлаштириш билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ
қилишда кўплаб ютуқларга эришилганлигини қайд қилган ҳолда бу соҳада
ечимини кутаётган масалалари кўп эканлигини ҳам таъкидлаш жоиз.
Чунончи, таълимни компьютерлаштиришга бир неча йил олдин киришилган
ва қатор ишлар қилинган бўлса-да, кўпчилик учун бу таълимни ташкил
қилишнинг янги, ноанъанавий шакли сифатида таассурот қолдириб
келмоқда. Албатта, компьютер таълим сифати ва самарадорлигини сезиларли
даражада ошириш имкониятига эга, бунинг учун сифатли педагогик
дастурлар ва мукаммал услубиятдан фойдаланиш лозим.
51
Таълим жараёнида фойдаланишга мўлжалланган кўплаб электрон ўқув
материаллари яратилганки, унга электрон дарслик, электрон ўқув қўлланма,
ўргатувчи дастур воситалари кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Улар ўзида бошқарилиш имконияти, интерфаол услублар, сунъий интеллект
элементлари, ҳиссий мослашувчанлик каби хусусиятлар мувжудлигига кўра
таълимда маълум самарадорликни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |