Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал – хоразмий номли урганч давлат университети


Ҳозирги замон психологлари таълимотида характернинг



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/37
Sana21.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#70954
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
shaxsning irodavij sifatlari va ularni tarkib toptirishni tashxislash

1.3.2. Ҳозирги замон психологлари таълимотида характернинг 
тадқиқ этилиши 
Характер ва унинг хусусиятларини шакллантириш муаммоси – бизнинг 
психология фанининг ҳам жуда муҳим масалаларидан биридир. Айниқса, ѐш 
авлодни шакллантиришда, уларга билим беришда характер хусусиятларини 
ҳисобга олиш муаммоси психологларни кўпдан қизиқтириб келган. 
Шунингдек, характернинг ривожланишидаги психологик механизмлар, 
уларнинг психологик асослари ҳақидаги тортишувлар психологларнинг 
эътиборидан четда қолмади. Улар характер шаклланишининг табиатини 
тушунишда диалектик материалистик нуқтаи назаридан ѐндашадилар. Бу 
борада Э.Ғ. Ғозиев, М.Г.Давлетшин, В.А.Токарева, М.М.Маматов каби 
психологлар тадқиқот ишларини олиб борганлар [208, 209, 210, 186, 121]. 
В.А.Токарева ўзининг “Талаба шахсининг маънавий ривожланиши 
психологияси” номли монографиясида талабаларни маънавий-ахлоқий 
тарбиялашнинг психологик жиҳатларига кенг тўхталади [186, 187]. Унинг 
фикрича, маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш долзарб муаммо 
бўлиб, келгусидаги шахс камолоти, унинг характер хусусиятларини таркиб 
топтиришдаги аҳамияти жуда каттадир. Ҳақиқатдан ҳам, инсон маънавий-
ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс бўлиб шаклланса, жамиятимиз тараққиѐтига 
катта ҳисса қўшади, ўз-ўзидан инсон характерининг ахлоқий-маънавий 
жиҳатдан етуклиги - бу характер хусусиятининг белгисидир, модомики 
шундай экан, олиманинг келтирган ҳар бир мисоллари инсон характери 
шаклланиши билан ѐнма-ѐн боради. Муаллиф шундай фикр билдирадики, 
талабада маънавий ривожланишнинг жадаллиги ва йўналиши олий ўқув 
юртида ўқиш даврида ўзгариб боради. Бу ўринда В.А.Токарева талаба 
характерининг интеллектуал сифатлари ҳақидаги фикрларини маънавий 
сифатлар билан боғлаб тушунтиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, психолог 
М.М.Маматов ўзининг “Инсон характери ва унинг шаклланиши” номли 
асарида миллий характер ва унинг хусусиятларини ҳар томонлама чуқур 


47 
таҳлил қилади [121]. У характер ҳақидаги чет эл ва собиқ иттифоқ 
психологларининг фикрларини таҳлил қилиб, шундай таъриф беради: 
“Характер деб шахсда ижтимоий муҳит ва таълим-тарбия таъсирида таркиб 
топиб, унинг хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворида намоѐн бўладиган барқарор 
индивидуал хусусиятларга айтилади”.
М.М.Маматов характернинг хислатлари пайдо бўлиши ҳақида гапириб, 
шундай дейди: “Характер хислатлари конкрет тарихий шароитда ижтимоий 
муносабатларининг тараққиѐти билан боғлиқ ҳолда юзага келади ва ўзгариб 
боради. Ҳар бир давр ижтимоий тузум манфаатларига мос бўлган характер 
хислатларини яратади, яъни ҳар бир даврнинг “ўз қаҳрамонлари” бўлади 
[121]. Ҳақиқатан ҳам олимнинг бу фикри жуда ҳам аҳамиятлидир. Биз 
тарихдан биламизки, ҳар бир даврда шу тузумга мос билимли, ишбилармон, 
ботир, матонатли одамлари бўлган, аммо тузум ўзгариши билан уларнинг 
аҳамиятлилиги эътибордан четлашган, ҳаттоки жазоланган. 
М.М.Маматов характернинг асосий хислатларини бир неча гуруҳга 
ажратиб ўрганишга ҳаракат қилади [121]. Унинг фикрича, характернинг 
муҳим хусусиятлари қуйидагилар:
1. Ирода билан боғлиқ бўлган характер хислатлари. 
Бу хусусиятлар қатъиятлилик, барқарорлик, саботлилик, (матонатлилик), 
интизомлилик каби сифатларда яққол намоѐн бўлади.
Иродавий хусусиятлар характернинг муҳим хусусияти бўлиб, иродавий 
жараѐнда у тўла намоѐн бўлади. Ҳаѐтда кўпинча “характери кучли”, 
“характери бўш” каби иборалар ишлатилади. Бунда киши характеридаги 
иродавий хислатлар назарда тутилади. Автор қатъият ва барқарорлик ҳақида 
гапириб, унинг юксак кўриниши муракаб вазиятларда ҳам тез ва 
ишбилармонлик билан асосли қарорлар қабул қилишда ва уни амалга 
оширишга киришишда намоѐн бўлишини таъкидлайди. Лекин ҳар қандай тез 
қарор қабул қилиш ѐки хатти-ҳаракат қатъиятлилик белгиси эмас. Чунки 
қатъиятли кишилар орасида кайфиятга қараб тез, шошқолоқлик билан асоссиз 


48 
қарорга келувчилар ҳам учраши, уларнинг енгилтак, бетайин шахс 
эканлигини кўрсатади.
Характернинг барқарорлиги эса, унинг ички бирлигида, яъни мақсад 
билан фаолиятнинг муштараклигида, онг билан хатти-ҳаракатнинг бирлигида 
кўринади. М.М.Маматов характернинг маънавий хислатлари деганда 
кишининг ахлоқий эътиқодларини акс эттирадиган хислатларни тушунади. 
Унинг ѐзишича, ахлоқли одам ўз хатти-ҳаракатларида, интилишлари ва 
юриш-туришида жамият ахлоқ қоидаларига амал қилган кишилардир. 
Ҳақиқатан биз яшаѐтган жамият қонунларига бўйсуниб, унинг равнақи учун 
жон куйдирадиган одамларни маънавиятли инсонлар деймиз.
М.М.Маматов характернинг интеллектуал (ақлий) хислатлари ҳақида ҳам 
чуқур мулоҳазали фикрларни баѐн қилади. У характернинг интеллектуал 
хислатлари деганда ташаббускорлик, уддабуронлик, принципиаллик, 
янгиликка қизиқувчанлик, кузатувчанлик каби хусусиятлар мажмуасини 
тушунади. Шунинг билан бирга у таъкидлайдики, бу хусусиятлар 
характернинг иродавий хислатларини тўла намоѐн бўлишига ѐрдам беради. 
Унинг фикрича, кучли характерга эга бўлган кишилар кўпинча ақлий 
жиҳатдан ҳам етук бўладилар. Масалан, ташаббускорлик ҳамма жойда ҳам 
бажарилиши лозим бўлган вазифаларни ҳал этишда янгидан-янги самарали 
йўл ва воситаларни қидириб топишда кўринади. Ташаббускор ўқувчи бола 
масалани ечилишнинг битта усули билан қаноатланиб қолмасдан, балки 
янгидан–янги усулларни топишга ҳаракат қилади ва кўпинча бунга муваффақ 
бўлади. Бу ўринда характернинг интеллектуал сифатлари муҳим роль 
ўйнайди. 
Юқорида келтирилган фикрлардан кўриниб турибдики, характер 
мураккаб тузилишга эга бўлиб, у шахс фаолиятининг ҳамма соҳаларида ҳам 
вужудга келиши мумкин.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish