127
Инсон руҳий дунѐсининт умумий қонуниятлари тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар
ассоциациялар принципи билан узвий алоқада бўлиб, бунда асосий эътибор ассоциацияларда
тасаввурларнинг намоѐн бўлиши ва фаоллашуви (жадаллашуви) билан боғлиқ, жиҳатларига
қаратилган. Ассоциацион принцип психология фанида бир бутун (яхлит) ассоцианизм йўналишига
хизмат қилади. Ассоциацияларнинг асосий қонуни ассоциациялар пухта ва ишончлидир деган тарзда
ифодаланиб, ўхшашлик контраст (қарама-қаршилик), фазовий ва вақт жиҳатидан яқинлик,
сабабийлик, ўзига хослик ассоциацияларига қаратилган.
Ассоцианистларнинг бош муаммоси (масаласи) ассоциацияларнинг руҳий тузилмага зга бўлган
бирлик сифатида қабул қилиниши, шунингдек ассоциацияларни изоҳлаш,
тушуцтириш принципи
тариқасида фойдаланишдан иборатдир. Ассоцианистлар рационал (ақлий) нарсаларни ҳиссий
нарсаларга тенглаштирадилар, субъектни (яккаҳол шахсни) ўзининг ва унинг фаолиятини, маслагини,
фаоллигини, таҳлил қилишини инкор қиладилар. Ҳар қандай ақлий жараѐн тоифасига (типига)
ихтиѐрсиз равишда тасаввур образларининг ҳаракати қабул қилинган. Уларнинг талқинича, тафаккур -
бу ҳамма вакт образли тафаккур демакДир, жараѐн эса - образларнинг ихтиѐрсиз ҳолатида ўрин
алмаштиришдан иборатдир, деган тезисни илмий муҳокама қилиш учун )фтага ташлайди. Тафаккур
тараққиѐти - ассоциацияларнинг тўпланиш жараѐнидир. Тафаккурга
ассоцианистик муносабатда
бўлиш унга шаклан мантиқий (формалогик) тавсиф беришдан ўзгача нарса эмас, албатта.
Ассоцианистларнинг йирик вакилларидан бири Т.Циген тушунчаларни "ассоциациялар
тасаввури", ҳукмларни ‖ассоциациялар тушунчаси , хулоса чиқаришни эса "ассоциациялар ҳукми‖ деб
атайди.
Ассоцианистлар ҳар қандай ассоциациялар икки жабҳада (асиектда): биринчидан,
ассоциацияларнинг намоѐн бўлиши ва вужудга келтирилган ассоциацияларни фаоллаштириш
моҳиятини очишни, иккинчидан, ақлий фаолиятларни ассоцианизм нуқтаи назардан экспериментал
тадқиқот қилиш, ассоциацияларни фаоллаштиришва сўз-мантиқ ассоциациялар
тезлигани тадрижий (изчил) ўлчашни тушунтиришдир.
Уларнинг фикрига қараганда, фикр юритиш жараѐнлари ҳеч кандай экспериментал ўрганишга
бўйсунмаслиги учун уни инсоният маданияти маҳсулларини таҳлил этиш орқалигина тадқиқ қилиш
мумкин, холос.
Ассоцианизм таълимоти инсон ақлий фаолиятининг репродуктив (маҳсуласиз,
хотирага
асосланган) жиҳатларининг тадқиқ қилганлиги учун уни репродуктив тафаккур назарияси деб атаса
ҳам.бўлади.
XX асрнинг ўрталарида жаҳонпсихологиясида ассоцианизм
таълимотининг ютуқ ва камчиликлариатрофлича изоҳлаб берилди.
Жумладан, рус психологи Л.С.Виготский тушунчаларнинг ассоцианистик нуқтаи назардан талқин
қилинишига эътироз билдириш билан бир даврда уни умумлаштиришнинг содда шакллари
(элементлар, эмпирик) ҳисобланган комплексларнинг бевосита ўхшашлик ва қарама-қаршилик
(контраст) ассоциацияларни вужудга келиш қоидалари билан узвий боғлаб ўрганди. Рус
психологларидан яна бири А.Н.Леонтьев ассоциацияларни умум изоҳлаш принципига кагьий эътироз
билдирди, лекин психологик реаллик (реалия, воқелик) сифатида ассоциацияларни сўзсиз тан олиб,
уни объектив баҳолади.
Россия федерацияси психологларидан Ю.А.Самарин, П.А.Шеварев,
Н.А.Менчинская, Е.Н.Кабанова-Меллер, А.Ф.Эсаулов ва бошқалар йигирманчи аср фан ютуқларига,
128
диалектика таълимотига асосланган ҳолда ассоциациялар йўналишини тараққий эттирдилар,
амалий
ва назарий жиҳатдан улкан муваффақиятларни қўлга киритдилар. Масала ечиш, муаммоли вазият ва
унинг туркумлари, босқичлари юзасидан тадқиқот ўтказган тадқиқотчиларнинг аксарияти
ассоциацияларга алоҳида аҳамият бериб, уларни ҳатто тафаккурнинг механизмлари деб
таъкидладилар. Бизнингча, билишнинг муайян босқичини талқин қилишда
ушбу таълимот муайян
аҳамият касб этиши турган гап. Лекин билиш таълимоти сифатида тарихий омил тариқасида
психология тарихида ассоцианизмнинг ўзига хос ўрни мавжуд, чунки унинг йирик вакилларидан бири
Ю.Эббингаузнинг ҳиссаси, ғояларининг аҳамияти бетакрордир.
Do'stlaringiz bilan baham: