Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ БОШҚАРИШ ТАҲЛИЛИ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ БОШҚАРИШ ТАҲЛИЛИ. 
Зайнутдинов Исмоил Самариддин ўғли 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
мустақил изланувчи 
Тадбиркорлик субъектлари барқарор ривожланишини таъминлаш операцион 
фаолиятнинг асосий объекти ҳисобланган жорий активларни самарали шакллантириш ва 
унинг оптимал нисбатларини таъминлашга боғлиқдир. Жорий активлар меҳнат 
предметларини ўзида мужассамлаштириб, бир операцион цикл мобайнида ўз қийматини 
товар шаклидан пул шаклига ёки пул шаклидан товар шаклига ўзгартириш хусусияти 
билан тавсифланади.
Молиявий менежмент тизимида акциядорлик жамиятлари жорий активларини 
бошқариш соҳасини операцион молиявий менежмент деб аталиб, уларнинг функционал 
элементлари узоқ муддатли активларга нисбатан фарқланади. 
Америкали иқтисодчи профессор Р. Мертон ҳар қандай молиявий активни 
бошқаришнинг асосий молиявий мезони сифатида улар учун талаб қилинадиган 
даромадлиликка таъсир этувчи қуйидаги омилни таъкидлаб ўтади: Рисксиз рентабеллик 
даражаси (Risk free rate). Хусусан, бунда капиталнинг бозордаги ўртача қийматини ўзида 
мужассамлаштирувчи фоиз даражаси назарда тутилиб, ушбу қиймат рисксиз 
даромадлилик даражаси сифатида қабул қилинади. Одатда бундай даромадлиликка эга 
бўлган молиявий актив сифатида давлат облигацион заёмлари инобатга олинади.
Фикримизча, иқтисодчи ушбу фикрида молиявий активларни бошқариш объекти 
сифатида тури қимматли қоғозлардан ташкил топган активларни бошқаришда инобатга 
олинадиган омилларга урғу бериб ўтган.
Россиялик 
иқтисодчи 
олимлар 
А.А. 
Адаменко, 
Т.Е. 
Хорольская 
ва
В.С. Горшковлар
1
молиявий активларни бошқаришнинг умумий принципларига тўхталиб, 
аввало молиявий активларни бошқариш корхоналарнинг ягона бошқарув тизими билан 
интеграцилашуви таъминланишини кераклигини таъкидлайди.
1
Адаменко А.А., Хорольская Т.Е., Горшков В.С. Финансовые активы: понятие и оценка // Вестник Академии знаний 
№34 (5), 2019 


225 
Пул маблағларини бошқариш самарадорлигининг бош индикаторларидан бири 
бўлган ликвидлилик масаласи аксарият иқтисодчи олимлар томонидан ҳам эътироф этиб 
ўтилади. Масалан, хорижлик иқтисодчиларда бири Мишель Алмен-Уорднинг фикрича, 
пул маблағларини бошқариш жорий ликвидлиликни қўллаб қувватлаш, фондларнинг 
ҳаракатчанлигини ва ликвидлиликни оптималлаштириш мақсадида қисқа муддатли 
ресурсларни бошқаришга оид фан сифатида шаклланиб бораётган санъатдир
1

Корхоналарда жорий активларнинг муомаласи айланма ишлаб чиқариш фондларини 
сотиб олиш учун пул шаклида маълум бир қиймат мавжуд бўлган тақдирдагина амалга 
оширилиши мумкин. Шунинг учун, акциядорлик жамиятлари жорий активларини 
бошқариш, уларнинг ишлаб чиқаришдаги функционал ролига боғлиқ равишда жорий 
активлар ишлаб чиқариш жараёнида товар-моддий захиралар ва пул маблағлари 
ҳаракатини акс эттириб, улар айланма ишлаб чиқариш ва муомала фондлари шаклида 
намоён бўлади. 
Таҳлил базаси кетма кетлигига асосланган ҳолда партиянинг оптимал миқдорини 
аниқлашнинг(EOQ) бир қатор моделлари мавжуддир.
1.
Уилсон модели
2
. Ушбу модел захираларнинг оптимал ҳажмини аниқлашнинг 
таянч модели ҳисобланади. Ушбу модел захиралар ва товарларнинг оптимал ҳажмини 
аниқлашга хизмат қилувчи модел ҳисобланади. Бунда захираларга қилинадиган 
харажатлар 2 турга ажратилади: товарлар партиясининг қиймати ва уларни сақлаш 
харажатлари. Бунда захираларни минималлаштиришга харажатлар натижасидаги иқтисод 
қилинган маблағлар уларни омборларда сақлашга сарфланишини назарда тутади.
2.
АВС модели
3
. Ушбу модел доирасида ҳажм ва қиймат таҳлили амалга оширилади. 
Бунда захиралар 3 турга ажратилади: А гуруҳ фойдаланиш цикли нисбатан узоқ давом 
этадиган қиймат маҳсулотлар; В гуруҳ узлуксиз ишлаб чиқаришга таъсири нисбатан паст 
бўлган захиралар; С гуруҳ паст қийматли захиралар ва уларнинг молиявий натижаларга 
таъсир паст даражада бўлади.
3.
MRP модели. Ушбу модел компюьтер дастурий маҳсулллари асосида ишлаб 
чиқилган бўлиб, қуйидаги функционал секцияларга асосланади: захираларни қайта 
ишлаш; захиралардан фойдаланиш графиклари
4
.
Демак, тўлов қобилиятининг мазмунан 2 қисми яъни актив ва пассив жиҳатлари 
мавжуддир. Актив жиҳатлари, керакли ҳажмдаги пул маблағларининг мавжудлиги ва 
пассив жиҳати кечиктирилган кредиторлик қарзларининг мавжуд эмаслиги каби 
белгиларидадир. 
Ўтиш даврига хос иқтисодий муҳитга мувофиқ инвестицион ресурсларга бўлган 
юқори эҳтиёж тадбиркорлик субъектлари пул маблағарини бошқариш сиёсатини 
такомиллаштириш учун муайян имтиёзларни яратади. Бу аввало монополистик 
рақобатнинг кучайиши шароитида бизнесга сармояларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши 
билан изоҳланади. Замонавий шароитларда пул маблағларини бошқариш кўпроқ 
менежерларни қизиқтираётгани аниқ бўлса-да, аксарият компанияларда нима учун 
операцион фойдани юқори тўпланиш даражаси шароитида пул маблағларини тўплаш 
имконияти паст даражада қолмоқда? Том маънода айтадиган бўлсак, ушбу саволни “Нега 
аксарият компанияларда фойда юқори даражада лекин пул маблағлари йўқ” деган ҳақли 
саволни қўйиш мумкин. Ушбу ҳолатни биз таҳлил қилаётган корхонада ҳам кузатишимиз 
мумкин. Чунки, корхонанинг амалдаги рентабеллиги шароитида, пул маблағларининг 
жорий активлар таркибидаги паст улуши юқоридаги саволимизнинг мантиқий жиҳатдан 
асосли эканлигига яққол мисол бўла олади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1
Allman-Ward M. Essencials of managing corporate cash. -New Jersey: John Wiley&Sons Inc., 2003.-264 p. 
2
Дзюба, С. А. Управление запасами: верна ли формула Вильсона?/ С. А. Дзюба // Менеджмент в России и за рубежом. 
— 2011. — №4. — С. 3-12 
3
Bramel J., Simchi-Levi D. The logic of logistics: theory, algorithms, and applications for logistics management. – New York: 
Springer-Verlag, 1997. – 282 p. 
4
Гаврилов Д. А.
Управление производством на базе стандарта MRP II, 2-е изд. — СПб.: Питер, 2005, 416 с.


226 
Markowitz H. M., Mean Variance Analysis in Portfolio Choice and Capital Markets. Basil. 
Blackwell. 1990 
Allman-Ward M. Essencials of managing corporate cash. -New Jersey: John Wiley&Sons 
Inc., 2003.-264 p.. 
Оксана Езерская Управления денежнқми средствами: непозволительная роскоў или 
вқнужденная необходимость? https://bizentropy.biz/articles/50- сайти маълумотлари. 
Дзюба, С. А. Управление запасами: верна ли формула Вильсона?/ С. А. Дзюба // 
Менеджмент в России и за рубежом. — 2011. — №4. — С. 3-12 
Bramel J., Simchi-Levi D. The logic of logistics: theory, algorithms, and applications for 
logistics management. – New York: Springer-Verlag, 1997. – 282 p. 
Гаврилов Д. А. Управление производством на базе стандарта MRP II, 2-е изд. — 
СПб.: Питер, 2005, 416 с. 
Адаменко А.А., Хорольская Т.Е., Горшков В.С. Финансовые активы: понятие и 
оценка // Вестник Академии знаний №34 (5), 2019. 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish