Ҳарбий таржимон Тақризчилар : А. Т. Ирисқулов, филология фанлари номзоди, профессор, Ўз джту о. М. Мўминов



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/28
Sana25.06.2022
Hajmi0,68 Mb.
#701710
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
97-. Долимов Таржима санъати ва муаммолари

8-
савол. Таржима
,
сифатга нисбатан талаблар нуқтаи назаридан 
қандай турларга бўлинади?
Қатъий илмий таснифлаб бераман деб даъво қилмайман
-
у, бироқ 
сифатга нисбатан талаблар нуқтаи назаридан таржимани қуйидаги 
турларга фарқлаш мумкин деб биламан:
матн билан танишиб чиқиш учун қилинган ёки хомаки таржима 

бунда 
буюртмачига энг муҳими аслиятда гап нима ҳақида бораётганлиги билан 
шунчаки танишиб чиқиш ва таржима қилинаётган материал ҳақида умумий 
тасаввурга эга бўлиш кифоядир;
оққа кўчирилган таржима 

бунда буюртмачи таржимондан аслият 
мазмуни ва шаклини адекват узатишини кутади;
илмий
-
техник таржима 

бунда буюртмачи учун аслият мазмунининг 
аниқ берилиши ва атамалар қўпол равишда бузилмаслиги муҳим бўлиб, 
таржима матнининг услубига нисбатан, одатда, қатъий талаб қўймайди;
юридик ёки муайян иш юзасидан қилинадиган таржима 

бунда гап 
шартномалар ёки бошқа юридик ҳужжатлар юзасидан бориши ва «аслият 
мазмунига яқин таржима» етарли бўлмаслиги боис
,
таржиманинг 
аниқлигига нисбатан талаб жуда юқори бўлади. Аслиятнинг оз бўлса ҳам 
бирор
-
бир қисмини ўтказиб юборилишига, мазмунининг бузилишига ёки 
таржима эркинлигига йўл қўйилмайди;
матбуот учун ёки нашриётчиликка оид таржима 

мазмуни аниқ 
бўлишидан ташқари, бундай таржима олдига матн ҳижоси, ташқи 
кўринишининг расмийлаштирилиши ва шу кабиларга оид талаблар 
қўйилади.
9-
савол. Таржимани таҳрир қилиш керакми?
Авваламбор таржиманинг айнан қайси турини таҳрир қилиш 
кераклигига аниқлик киритиб олмоқ лозим (сифатга нисбатан талаблар 
нуқтаи назаридан таржима қандай турларга бўлинишига эътибор 
қаратинг).
Аёнки, оққа кўчирилмаган хомаки таржима таҳрир қилинмайди. 
Таржиманинг бошқа кўриниши (масалан, оққа кўчирилган, матбуот учун ёки 
нашриётчиликка оид, илмий
-
техник, юридик ва шу каби таржималар матни) 
ҳақида мулоҳаза юритиладиган бўлса
,
уни буюртмачига тоширгунга қадар 
таржимоннинг ўзидан ташқари яна кимдир ўқиб чиқса мақсадга мувофиқ 
бўлади, албатта. Таржимон ўз таржимасининг айрим нуқсонларини кўрмай, 
пайқамай ёки ҳис этмай қолиши мумкин. Четдан туриб қараган одам


49
нигоҳига эса ушбу хатолар дарҳол кўринади. Буни ёзма таржимонлар 
орасида 
«
икки жуфт кўз тамойили
»
деб аташ қабул қилинган.
Таржима сифатига талаб қанчалик юқори бўлса, таржимани таҳрирчи 
(ёки таҳрирчилар) томонидан ўқиб
-
ўрганилиб чиқилишига эҳтиёж шу қадар 
ортади. Жиддий нашриётларда муайян китобни (шу жумладан, таржимани) 
босиб чиқариш учун «таржимон 

стилист 

таҳрирчи 

корректор 

бош 
таҳрирчи ва ҳ. к.» технологик тизим бўлиши, гоҳо буларнинг бари бир неча 
бор такрорланиши, хусусан: солиштириб кўриш, иккинчи маротаба 
таққослаш, оққа кўчириш каби амаллар бажарилиши бежиз эмас. Шунга 
қарамай китоблар матбаа хатоси ва янглишишлар билан чиққан ва ҳаттоки 
китоб ичида бир нечта бўш саҳифалар бўлган ҳолатлар ҳам тез
-
тез учраб
туради.
Бироқ, жаҳон таржима бозорининг бугунги шароитларида таҳрирчилар 
ҳақидаги гап
-
сўзлар яхши орзу
-
истак сифатида кўрилади. Реал ҳолатни 
олиб қараганда бундай ҳашамни
,
ҳатто таржима агентлиги ҳам таъминлай 
олмайди, негаки:
матннинг таҳрир қилиниши таржиманинг 50%га қимматлашишига олиб
келади;
таржимани буюртмачига топшириш муддати узаяди;
керакли ихтисосликка эга таҳрирчини реал вақт режимида топиш 
қийин, баъзан эса иложи ҳам йўқ (мавзуларнинг мураккаблиги ва турли
-
туманлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади);
муҳаррирликка оид ҳар қандай тузатишлар етарлича мунозарали 
бўлиб, тил ёки атамаларга доир малакаси етишмаган таҳрирчининг 
тузатишлари тўғри таржима қилинган матн мазмунининг бузилишига олиб 
келиши ҳам мумкин;
аксарият ҳолларда энг яхши таҳрир буюртмачи ёки у тайинлаган 
консультант томонидан бажарилади, негаки улар таржима мавзусини ва 
пировардида нимага эришиш кераклигини жуда яхши биладилар 
(буюртмачи, одатда, ички таҳрир ишларини ўзи бажаради, таржимонга эса 
консультация беришни лозим деб топмайди).

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish