14-мавзу. Глобаллашув ва ахборотлашув шароитида дин ниқобидаги тахдидларни бартараф этишда ислом маънавиятининг ўрни



Download 390,29 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana24.06.2022
Hajmi390,29 Kb.
#700485
1   2   3   4   5   6   7   8
Ахборот 
(араб, ахбор — хабарлар, маълумотлар) — муайян воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги хабар ёки маълумот, уларни 
тушунтириш, тушуниш ва идрок этишда қадим замонлардан буён қўлланиб келинаётган, кибернетика ва информатиканинг 
тараққиёти туфайли кейинги вақтда янги, кенг маъно касб этаётган тушунча. ОАВ орқали эълон қилинадиган кўрсатув 
ва эшиттиришларнинг номи, журналистика соҳасидаги махсус жанр ҳам шундай аталади. Бирон воқеа ҳақидаги батафсил маъ-
лумот, давлатлар ўртасидаги музокаралар натижасида тузилган битим ёки шартномалар тўғрисидаги расмий хабар ҳам 
ахборот дейилади. Халқаро ҳуқуқда икки ва ундан ортиқ давлат ўртасида олиб бориладиган дипломатик музокаралар 
натижасида тузилган битимлар, шартномалар ёки қабул қилинган бошқа қарорлар ҳақидаги хабар икки ёки ундан ортиқ 
давлатлар томонидан эълон қилинади. Икки давлат ўртасида олиб бориладиган музокаралар ҳақидаги ахборот одатда 
қўшма ахборот деб аталади. Кундалик ҳаётда бирор нарса (жараён, иш, ҳодиса) тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун 
керак бўладиган маълумот ёки янгиликлар ҳам ахборотдир.
Ўтган асрнинг охири ва ҳозирги аср бошида ахборот воситаларининг жадал ривожланиши XXI асрнинг "Ахборот 
асри" деб аталишига сабаб бўлди. Бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари, Ахборотлашган жамиятнинг 
интеллектуал салоҳиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда ахборот асосида таълим-тарбия 
1
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, 
мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2005. 64-б. 
2
Ўша жойда. 


жараёни олиб борилмоқда, ижтимоий ҳаёт самарали бошқарилмоқда. Ҳозирги кунда ҳаётнинг бирор-бир соҳасини 
ахборотсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборотлар банки (АБ), Ахборот технологиялари кишилик фаолиятининг ажралмас 
қисмига айланмокда. Ахборотларни аниқ мақсадда йиғиш, сақлаш, тизимларга ажратиш ва улардан оммавий тарзда 
фойдаланишда техник, дастурий, алгоритмик ишлар ва уларнинг ташкилий воситалари беқиёс аҳамиятга эга. 
Ахборотлаштирилган жамиятнинг ҳар бир бўғинида АБга мурожаат қилинади ва шу асосда замонавий таълим тех-
нологиялари яратилади ва таълим-тарбия жараёнларини оптимал бошқариш имконияти вужудга келади. Ахборотли модуль 
— таълим мақсадини белгилашга қаратилган, режалаштирилган натижалар билан чегараланган, фанлараро ва фан 
ичидаги боғликликни ҳисобга олиб тузилган ҳамда якуний назорат тизимини қамраб оладиган ўқув фани мазмунининг 
мунтазам ва тугалланган қисмидир. Ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва банклари, турли хил архивлар, 
кутубхоналар, музейлар фонди ва буларни ўз ичига олади. Ресурс — бирор нарса ёки ҳодисанинг захирасини белгилайди, 
айни вақтда у ахборот тизимидаги алоҳида хужжатлар ва уларнинг бутун бир мажмуидир. ахборот ресурс маркази (АРМ) 
— ихтисослашган муассасада тўпланган ҳамда марказлаштирилган босма ва аудио-визуал материаллар мажмуасидир. АРМ 
компьютер ва алоқа воситалари ёрдамида қўшимча алоқа манбалари ва материалларига кириш имконини беради. 
АРМнинг асосий дастури таълим берувчи ва олувчилар томонидан ўқув дастурига мувофиқ тўпланган аудиовизуал 
материалларни ўз ичига олади. АРМ дастуридаги индивидуал ва технологик манбалар таълим берувчилар, медиатека 
мутахассислари ҳамда таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро мунтазам алоқани таъминлайди. АРМ таълим муассасасидаги 
янгиликларни ёйишда ўқув муассасаси билан жамият ўртасидаги асосий алоқа тармоғи бўлиб ҳисобланади ва шу орқали 
у таълим олувчиларни зарур ахборотлар билан таъминлайди. Таълим муассасасининг АРМи учун китоблар, даврий 
нашрлар, микрофильмлар, слайдлар, грампластинкалар, компьютерли тизимлар, аудио ва видео ёзувлар асосий манбадир. 
Ахборот тармоғи (AT) — алоқа тизимларида компыотерлар ёрдамида ахборотлашишга хизмат қилувчи қурилмаларнинг 
бир-бири билан боғланган ҳолати.
Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги ҳар бир шахснинг ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга ҳақли 
эканини билдиради. Мустақиллик йилларида юртимизда бу борада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди. ЎзР 
Конституциясининг 30-моддасида барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар фуқароларга уларнинг 
хуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжат, қарор ва бошқа хил ахборотлар билан танишиб чиқиш имкониятини 
яратиб бериши лозимлиги белгилаб қўйилган. 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ахборот олиш кафолатлари ва 
эркинлиги тўғрисида»ги қонунга кўра, мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ўз манфаатларига дахлдор ахборотларни 
олиш имкониятига эга. Ҳозирги глобаллашув жараёнида ахборот ғоявий таъсир ўтказиш воситасига айланиб бормоқда. 
Айрим мафкура полигонлари ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишда ахборот хуружларидан фойдаланмоқда. 
Ахборот уруши
да оддий урушда қўлланадиган қирғин воситалари ишлатилмайди. Унинг объекти – омма ёки 
алоҳида шахслар онгидир. Қарама-қарши тарафларни қизиқтирган масалалар юзасидан қарорлар қабул қиладиган 
шахслар (президент, бош вазир ва ҳ.к.) алоҳида таъсир остига олиниши мумкин. 
Ахборот уруши
воситалари вазифасини оммавий ахборот воситалари, почта, ҳатто ғийбат тарзида тарқатилган 
гап-сўзлар ҳам бажариши мумкин. 
Ахборот уруши
да фактлар бузиб кўрсатилади ёки уларнинг таъсир кўрсатаётган 
тарафга фойдали томонлари бўрттирилади. 
Ахборот уруши
нинг таркибий қисмлари 
1) психологик операциялар – душман аскарлари ишончига таъсир кўрсатиш мақсадида ахборотни қўллаш; 
2) электрон уруш – душманга аниқ ахборот, маълумотга эга бўлиш имконини бермайди; 
3) дезинформация – душманни ўзининг кучи ва ниятлари тўғрисида сохта маълумот билан таъминлайди; 
4) жисмоний вайрон қилиш – ахборот тизимларининг элементларига таъсир кўрсатиш мақсади бўлганида 
ахборот урушининг бир қисми бўлиб келиши мумкин; 
5) хавфсизлик чоралари – душман шу тараф имконият ва ниятларидан хабардор бўлишининг олдини олиш
6) тўғридан-тўғри ахборот ҳужумлари – ахборот моҳиятини сақлаган ҳолда унинг кўринишини ўзгартириб 
юбориш.
Бугунги дунёнинг тараққиёти ички ва ташқи омиллар остида юзага келмоқда. Ички ва ташқи омиллар асосан 
ахборот воситаси
 
билан таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситалари – радио, телевизор, газета, журнал 
ва интернет орқали ахборот айирбошлаш ривожланиб бормоқда. Ҳатто, баъзида мобил телефонларни интернетга улаш 
ҳодисалари ҳам учрай бошлади. Олимларнинг фикрича инсон 85 фоиз ахборотни 
кўриш
орқали олади ва қолган 15 фоиз 
ахборотни 
эшитиш
орқали олар экан. Демак, бу ўринда телевидения ва интернетнинг роли ҳар қачонгидан ортади. 
Мисол учун, 2002 йилги Сиднейда (Австралияда) бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини дунё 
аҳолисидан 3 миллиард 600 миллион киши тўғридан-тўғри томоша қилган. Россиялик олим Ю. Б. Кашлевнинг мана бу 
маълумотларига эътибор беринг: XXI асрга инсоният 2,2 миллион радиоприемник, 1 миллиард 200 миллион телевизорга 
эга сифатида кириб келган. Бундан
 
30-40 йил олдин буни тасаввур қилиб ҳам бўлмас эди. 
Асримиз бошларига келиб 
Интернет
номли магнат пайдо бўлди. 1995 йили Интернетдан фойдаланувчилар сони 
дунёда 900 минг киши эди, 1999 йилга келиб ундан 171 миллион киши фойдалана бошлади ва 2002 йилга келиб 
Интернет абонентчилари сони 500 миллионга етди. 2005 йил

Download 390,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish