5
меъёри тушунилади. Даромадлар ва истеъмол даражасининг ўсиши, умр ёшининг ўсиб
бориши, иш ҳафтаси ва таътилнинг узунлиги уни ифодаловчи асосий кўрсаткичлардир.
Турмуш сифати кишилар турли шароиталри ҳақидаги умумий тушунчалар бўлиб,
меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги, маданий даража, жисмоний ривожланиш кабилар
билан характерланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадларнинг табақаланиши ёки тенгсизлиги
ҳукм суради. Бозор шароитида ҳамма бир хил тенгликка асосланган даромад ололмайди.
Чунки кимдир кўп пул топса, кимдир кам топади. Чунки пулни кўп, оз топиш энг аввало
инсоннинг иш қобилиятига, ижтимоий-иқтисодий муҳитга боғлиқ. Бу муҳит ҳар бир
шахснинг иш қобилиятини тўлароқ юзага чиқара олса ишлаб пул топиш кўпаяди, агар
акси бўлса камаяди.
Бозор иқтисодиёти
пул топиш учун, қонуний равишда тенг имкониятлар беради,
лекин бу имкониятдан фойдаланиш ҳар хил бўлади ва бу ўз навбатида турмуш
даражасида фарқланади ва бу даромаднинг ҳар хиллигида юз беради. Кишилар
турмушини фарқлантирувчи яна бир омил ижтимоий-демографик ҳолат бўлиб, оила
таркибининг ҳар хиллиги билан юз беради. Оила таркибида меҳнат қилиб пул топарлар
кўп бўлса, боқимандалар оз бўлса, албатта у жон бошига ҳисобланганда кўп бўлади.
Шунинг учун кўп болали оилаларда ихтиёридаги даромад ҳажми катта бўлсада, у жон
бошига ҳисобланганда кам чиқади. Мисол учун икки оилани олиб кўрайлик.
Биринчи
оилада 5 киши бор 3 киши пул топади. Ҳар бирининг даромади ойига 100 минг сўм 2
киши боқиманда. Бу оиланинг жами даромади 300 минг сўм бўлиб, жон бошига 60 минг
сўмдан тўғри келади. Иккинчи оилада 6 киши бор улардан фақат 2 киши ишлаб ойига 200
минг сўм даромад топади, лекин бу ерда боқиманда 4 киши, жон бошига даромад 33 минг
сўмга тўғри келади. Даромадларнинг фарқланиши (60>33) пул топишга эмас балки, оила
аъзолари сонига, боқимандалар сонига боғлиқ.
Даромаднинг фарқланиши унинг табақаланиши-дифференциацияси, деб юритилиб
даромадлардаги тенгсизликни кўрсатади.
Даромадлардаги тенгсизлик аниқланганда хонадонлар 5 та квинтелга (гуруҳга)
бўлинади. Бунда хонадонлар қуйидан юқорига, яъни паст даромаддан юқори даромад
сари жойлаштирилади (1 квинтель – ўта камбағаллар, 2 квинтель – камбағал, 3 квинтель –
ўртаҳол, 4 квинтель - бой, 5 квинтель – ўта бойлардан иборат бўлади).
Турли квинтелдаги хонадонларнинг умумий хонадонлар сонидаги ҳиссаси (%
ҳисобида) уларнинг жами даромаддаги ҳиссаси билан таққосланади. Бу билан
хонадонларнинг қандай даромадларнинг қандай қисмини олинганлиги аниқланади.
Одатда қуйи квинтеллардаги хонадонларнинг даромаддаги ҳиссаси кичик бўлади, яъни
масалан 10 % хонадон 5-6 % даромадни олади. Ваҳоланки, юқо-ри квинтелларда
хонадонлар сони кам бўлсада, улар даромаднинг катта қисмини оладилар. Айрим
мамлакатларда оз миқдордаги 4-5 фоизни ташкил этган
бой оилалар даромадларнинг
катта қисмини оладилар.
Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришни ўсиши, ахолининг
турмуш даражаси кўтарилаётганлигига қарамай, энг бой ва энг камбағаллар ўртасидаги
тафовут ошиб бормоқда. БМТ нинг маълумотига кўра, дунёдаги энг бой 3 одамнинг
бойлиги Африка, Осиё, Лотин Америкаси қитъасидаги 48 та кам ривожланган
мамлакатларнинг йиллик ялпи ички маҳсулотидан ортиқ. Сайёра-мизнинг 225 энг бой
одамларининг умумий даромади 1 трлн дол-лардан ортиқ. Шундай бир вақтда
ривожланаётган мамлакатларда яшаётган 4,4 млрд. ахолининг 3/5 қисми канализациядан
фойдалан-май, 1/3 қисми тоза ичимлик сувидан истеъмол қилишдан, 1/3 қисми соғлиқни
сақлаш хизматидан фойдаланишдан маҳрум этилган. Европаликлар бир йилда 11 млрд.
6
долларлик истеъмол қилган музқаймоқнинг қиймати, дунёда
тоза ичимлик суви ва
канализацияга муҳтож бўлганлар эҳтиёжини тўла қондириш имконини беради
1
.
Даромадлар тенгсизлиги даражасининг миқдорини аниқлаш учун Лоренц
2
эгри
чизиғидан фойдаланилади.
Y
В
100
80
60
40
20 А
Х
0 20 40 60 80 100
Ахоли ҳиссаси,%
“Оилалар” улуши ётиқ чизиқда, даромадлар улуши эса тик чизиқда жойлашган.
Назарий жиҳатдан даромадларнинг мутлоқ тенг таъминланиши имконияти (бурчакни
тенг иккига бўлувчи) чизиқда ифодаланган бўлиб, у оилаларнинг ҳар қандай тегишли
фоизи даромадларнинг мос келувчи фоизини олишини кўрсатади. 20% оилалар барча
даромадларининг 20 %, 40% ахоли 40% даромадни, 60% ахоли 60%
даромадларни
олишни билдиради.
Мутлоқ тенгликни ифодаловчи чизиқ ва Лоренц эгри чизиғи ўртасидаги тафовут
даромадлар тенгсизлиги даражасини акс эттиради. Бу фарқ қанчалик катта бўлса
тенгсизлик катта ва даромадларнинг ҳақиқий тақсимланиши мутлоқ тенг бўлса, бунда
Лоренц эгри чизиғи ва биссектириса ўқи бир-бирига мос келиб, фарқ йўқолади.
Даромадлар табақаланишин аниқлашнинг кўп қўлланиладиган кўрсаткичларидан бири
Do'stlaringiz bilan baham: